Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик коридор очишни муҳокама қилмоқда
Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғози орқали ўтувчи кемалар ҳаракатини тартибга солиш ҳамда миналардан тозалашга оид қўшма лойиҳа бўйича музокара ўтказди.
Сиёсат
26.08.2026, 10:36
Улашиш:

25 август куни Эрон ва Уммон ташқи ишлар вазирлари Теҳронда учрашди. Учрашувда Ҳурмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатини босқичма-босқич тартибга солиш масаласи муҳокама қилинди.
Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусайдий ва унинг эронлик ҳамкасби Аббос Ароқчи “кейинги қадамлар учун асос яратувчи босқичма-босқич ёндашувни муҳокама қилдилар”, дейилади қўшма баёнотда.
Таклиф этилаётган ёндашув бўғоз орқали “вақтинчалик қўшма навигация йўлаги” очишни ва сув йўлини миналардан тозалаш лойиҳасини ўз ичига олади.
Кейинги музокараларда доимий навигация йўлаги, бўғознинг келажакдаги бошқаруви, ахборот алмашиш, ҳаракатни тартибга солиш ҳамда тегишли навигация ва хавфсизлик механизми йўлга қўйилиши режалаштирилган.
“Тез орада Ҳурмуз бўғози учун вақтинчалик йўлак очилишини эълон қилишимизга умидворман,” — деб ёзди Албусайдий X ижтимоий тармоғида.
У икки давлат доимий ечим топиш, шунингдек, бўғозни ким бошқариши бўйича келишувга эришиш устида ишлашини қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Козим Ғарибободийнинг давлат телевидениесига маълум қилишича, Уммон кўрфазидан Форс кўрфазига кирувчи денгиз транспорти учун вақтинчалик йўлак тўлиқ Эрон сувлари орқали, чиқиш йўлаги эса Эрон ва Уммон сувлари орқали ўтади.
Ғарибободийнинг қўшимча қилишича, Эрон ва Уммон 30 кундан 60 кунгача давом этадиган кейинги музокараларни ўтказади.
“Уммонни бомбалаймиз”
Учрашув АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги Ҳурмуз бўғози юзасидан музокараларга Уммон тўсқинлик қилгудек бўлса, унга зарба бериш билан таҳдид қилганидан бир ҳафта ўтиб ўтказилди.
“Агар Уммон йўлимизга тўғаноқ бўлса, биз уларни бомбардимон қиламиз”, – деди Трамп АҚШ ва Эрон ўртасидаги июнь ойи англашув меморандумининг муддати тугаши билан.
Шундай қилиб, Трампнинг Эрон ва Уммон ўртасида эришилган келишувни қабул қилиши ноаниқ.
мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи
Сиёсат
20.08.2026, 16:33

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

Вазият: Эрон янги ҳужумларга шай, АҚШ сулҳни узайтирмоқчи эмас
Сиёсат
18.08.2026, 11:50

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда
Сиёсат
15.08.2026, 12:13

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
