Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, пойтахтда экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33
Улашиш:

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
24 ноябрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни муҳокама этиш мақсадида йиғилиш ўтказганди. Унда экспертлар хулосалари асосида яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболни ўз ичига олган комплекс таклифлар ишлаб чиқилди. Улар тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олувчи тизимли ечимларни қамраб олади.
Йиғилишда экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилиш жараёнларига қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича вазифалар белгиланди.
Экологик чора-тадбирлар келгусида Президентга кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган фармон лойиҳасининг асоси бўлиши таъкидланди.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Хайрулла Ғаффоров таъкидлашича, ҳаво сифати муаммоси узоқ йиллик жараён натижаси бўлиб, уч асосий омил билан боғлиқ:
- Иқлим ўзгариши ва кам ёғингарчилик. Орол денгизининг қуриши ва сув ресурслари камайиши натижасида арид муҳит шаклланган, бу эса чанг миқдорининг ортишига олиб келган.
- Иссиқлик манбалари ва саноат корхоналари. Иситиш тизимлари, иссиқлик марказлари, ИЭСлар ва бошқа корхоналар ҳавога иссиқхона газларини чиқармоқда. Шамолнинг сустлиги ва атмосфера босими уларнинг жамланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
- Транспорт воситалари. Транспортдан чиқадиган зарарли моддалар, айниқса ёз ойларидаги яшил масканлар камайганида, ҳавода кўп миқдорда сақланиб қолмоқда. Дарахтлар барг тўкиши, шамол ва ёғингарчиликнинг етишмаслиги чанг ва зарарли моддаларни атмосферада ушлаб турмоқда.
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади
Ўзбекистон
19.01.2026, 13:20

Тошкентда кесилган 145 туп дарахт бўйича ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
27.10.2025, 10:00

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?
Иқтисодиёт
05.03.2026, 11:01

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони
Ўзбекистон
04.03.2026, 06:16

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари
Жаҳон
03.03.2026, 15:36

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
