Транс-Афғон йўлаги масаласини ҳал этиш учун уч мамлакат вакиллари Кобулда учрашди
Кеча, 17 июль куни Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ҳукумат вакиллари "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" темир йўли коридорининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш бўйича битим имзоланиши минтақавий ҳамкорлик архитектураси учун бурилиш нуқтасига айланди.
Сиёсат
18.07.2025, 11:20
Улашиш:
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Охун билан учрашди.
Саидовнинг айтишича, Ўзбекистон қўшни Афғонистон билан ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга интилмоқда.
"Учрашувимиз давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" темир йўли бўйича ҳадли битимни муҳокама қилдик. Бу минтақавий интеграция йўлидаги муҳим қадамдир", — деган Бахтиёр Саидов.
Ўзбекистон Афғонистонни доим беқарорлик ўчоғи эмас, балки Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида кўриб келган. 2011 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Термиз – Мозори Шариф темирйўли расмий Тошкентнинг аниқ режалаштирилган инфратузилма стратегиясининг амалий самарадорлигини яққол намоён этди. 2019 йилдан бошлаб Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темирйўл лойиҳаси Покистон томонидан сиёсий қўллаб-қувватлангач, жараён ортга қайтмас, стратегик ривожланиш босқичига ўтди.
Бу янги фаза айнан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси туфайли рўёбга чиқмоқда. Унинг етакчилигида Тошкент нафақат Евросиё транзит юраги сифатида ўз позициясини тиклади, балки ўзаро иқтисодий манфаатлар ва прагматик ёндашув асосида минтақавий барқарорлик моделини шакллантирмоқда.
Шимолдаги савдо йўллар долзарблигини йўқотаётган, Каспий – Эрон йўналиши эса қўшимча сармояларни талаб қилаётган шароитда, Транс-Афғон коридори бутун Марказий Осиё учун геоиқтисодий таянч нуқтасига айланмоқда. Бу фақат юк ташиш лойиҳаси эмас. Темирйўл орқали электр энергиясини экспорт қилиш, CASA-1000 лойиҳасини амалга ошириш, Гвадар ва Карачи портларига чиқиш ҳамда Форс кўрфази мамлакатлари билан энергетика алоқаларини йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади. Шу сабабли, бу йўналиш бир нечта муҳим манфаатларни бир жойда бирлаштирадиган марказга айланмоқда. Шу нуқтаи назардан Кобулда имзоланган ҳужжат – оддий инфратузилма битими эмас, балки узоқни кўзлаган сиёсий танловнинг ифодасидир.
Умуман олганда, Кобулда бугун минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди. Энди давлатлар йўллар учун рақобатлашмаяпти, балки манфаатларни бирлаштиряпти. Ўзбекистон эса бу жараёнда оддий транзит ҳудуди эмас, балки асосий йўналишлар ва мазмунни белгиловчи муҳим иштирокчига айланмоқда.
Жорий йилнинг 4 июль куни Россия Федерацияси дунёмамлакатларидан биринчи бўлиб, Афғонистонда Толибон ҳукумати, яъни Афғонистон Ислом амирлигини ҳукумат сифатида тан олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ PARADIGMA.UZ сўнги вақтларда юзага келаётган сиёсий ва иқтисодий урушлар фонидан Ўзбекистон учун қайси йўлак муҳим эканлиги ҳақида сиёсий таҳлилчи Наргиза Умарова билан суҳбатлашган эдик.
Сиёсат
18.07.2025, 11:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Покистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар: Кўраммда отишмалар қайта авж олди, қурбонлар бор
Жаҳон
15.10.2025, 11:31
Афғонистон ва Покистон чегарасида қонли тўқнашувлар содир бўлди
Жаҳон
13.10.2025, 10:01

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 243 миллион АҚШ долларлик тўртта энергия лойиҳаси бўйича шартнома имоланди
Сиёсат
18.08.2025, 16:00

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
