updated: 22.03.2026, 11:25

Турли вилоятларда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент, Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан фош этилди.

Turli viloyatlarda noqonuniy yer sotmoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi

Turli viloyatlarda noqonuniy yer sotmoqchi boʻlgan firibgarlar ushlandi

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чиноз туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати ва унинг опаси ўзаро тил бириктириб, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга тегишли фермер хўжалилигининг ерини ноқонуний равишда сотиб юбормоқчи бўлгани аниқланган. Мазкур 9,72 гектар ер майдони 2016 йилда Чиноз тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ 49 йил муддатга балиқчилик билан шуғулланиш учун ижарага берилган. Фирибгарлар сохта ҳужжатлар асосида давлат идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Навбатдаги ҳолатда Андижон шаҳридаги улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам бир неча маротаба судланган раҳбари якка тартибдаги тадбиркор билан тил бириктириб, ўзига Асака тумани ҳокимининг 2020 йилдаги қарорига асосан иссиқхона иншоотлари қуриш мақсадида ажратилган 1 гектар ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали ўзгартириб, у ерда 30 та коттеж типидаги уй-жойлар қуриш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришни режалаштирган. Бу иш эвазига харидордан 230 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ушланган. 

Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам тезкор тадбир ўтказган. Унда Жарқўрғон туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари 2015 йилда туман ҳокимининг қарори билан чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида 49 йил муддатга ижарага берилган ер майдонининг 11 гектар қисмини кадастр идораларидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига 430 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 23 600 АҚШ доллари ва 100 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали олиб беришни айтгани аниқланган. Улар маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 300 млн сўм олган вақтларида ушланган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон

08.11.2024, 11:11

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди

Янги келишув миграция ва бошпана бериш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашинувини яхшилашга хизмат қилади.

Сиёсат

21.06.2026, 10:04

Хоразмда Хитой университетининг Хива филиали очилади

Хоразм вилоятида Хитойнинг Ляонинг педагогика университетининг Хива филиали ташкил этилади. Ўқув жараёни белгиланган тартибда лицензия олинганидан сўнг 2026/2027 ўқув йилидан бошланади. 

Таълим

20.06.2026, 16:44

Нигерда аэропортга ҳужум: 35 киши ҳалок бўлди

Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида жойлашган мамлакатнинг энг йирик ҳаво дарвозаси — Диори Ҳамани халқаро аэропортига қуролли ҳужум уюштирилди.

Жаҳон

20.06.2026, 15:08

Европа Иттифоқи Арманистонга ёрдам тариқасида 34 миллион евро ажратди

Кенгайиш масалалари бўйича комиссар Марта Коснинг айтишича, Европа Иттифоқи суверен, демократик ва мустақил давлат – Арманистонни қатъий қўллаб-қувватлайди.

Сиёсат

20.06.2026, 14:34

Исроил Ливанга яна ҳужумлар уюштирди. Қурбонлар бор

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” жума куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганига қарамай, шанба куни Исроил Ливан жанубига янги зарбалар тўлқинини йўллаган.

Жаҳон

20.06.2026, 12:31

Тошкентда гуманоид роботлар заводи қурилмоқда

Тошкентдаги “Янги Авлод” махсус саноат зонасида гуманоид роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

20.06.2026, 10:59

Доминиканда ҳашаматли курорт ёниб кетди

19 июнь куни Доминикан Республикасидаги йирик ёнғин оқибатида ҳашаматли дам олиш маскани бутунлай вайрон бўлди. 1700 га яқин сайёҳ эвакуация қилинди.

Жаҳон

20.06.2026, 10:31

АҚШ наркотрафикда гумонланган тезюрар кемага ракета зарбаси берди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанининг шарқий қисмида наркотрафикда гумон қилинган тезюрар кемага зарба берди. Операция давомида Вашингтон томонидан «наркотеррорчилар» деб таърифланган уч нафар шахс ҳалок бўлган.

Жаҳон

20.06.2026, 09:52

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков

Кремль матбуот котиби Россия Европа давлатлари билан мулоқотга очиқ эканини, бироқ ультиматумларни қабул қилмаслигини айтди.

Сиёсат

19.06.2026, 17:59

Сохта прокуратура ходими қўлга олинди

 Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқароларни 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағга алдаган шахс қўлга олинди.  

Ўзбекистон

19.06.2026, 17:59

Кабо-Верде дарвозабони Жаҳон чемпионатида мухлисларни ҳайратда қолдирди

2026 йилги Жаҳон чемпионатида энг катта сенсациялардан бири Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Жозимар Диас, футбол мухлисларига Возинья номи билан таниш бўлган посбон ҳиссасига тўғри келди.

Спорт

19.06.2026, 17:38

Болаларни ташиш қоидасини бузганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда. 

Ўзбекистон

19.06.2026, 16:49

Пойтахтдаги баъзи арматура маҳсулотлари талабларга жавоб бермайди – Назорат қўмитаси

Назорат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими бозорлардаги ўрганишлар давомида айрим арматура (металл) маҳсулотлари амалдаги техник регламент ва стандарт талабларига мос келмаслигини аниқлади.

Ўзбекистон

19.06.2026, 16:09

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил Мудофаа Армияси 4 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганидан сўнг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир кескин баёнот берди. Ушбу ҳодисалар АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришиши фонида юз бермоқда.

Жаҳон

19.06.2026, 15:12

Жаҳон чемпионатидаги ирқчилик можароси: кореялик блогерни ҳақорат қилган муҳандис ишдан ҳайдалди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида содир бўлган ирқчилик воқеаси халқаро муҳокамаларга сабаб бўлди.

Спорт

18.06.2026, 17:41

Тошкент автобусларида кондиционерлар нега ишламайди?

Ёзнинг иссиқ кунларида Тошкент шаҳар автобусларида ҳаракатланаётган кўплаб йўловчилар бир хил муаммодан шикоят қилмоқда: автобусда кондиционер мавжуд бўлса-да, у ишлатилмайди, унинг ўрнига эса барча ойналар очиб қўйилади.

Ўзбекистон

18.06.2026, 16:28

Путинни танқид қилган рассом ўлдирилди

Польшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва акционист Семён Скрепецкий отиб ўлдирилди. Ҳодиса юзасидан Беларусь фуқароси бўлган икки нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Жаҳон

18.06.2026, 16:04

Ўзбекистон — Афғонистоннинг Марказий Осиёда энг йирик иқтисодий ҳамкори

Сўнгги йилларда Афғонистон Марказий Осиё  ва Кавказ билан иқтисодий-савдо алоқаларини кенгайтиришга интилмоқда.

Ўзбекистон

18.06.2026, 15:45

Тошкентда «Европа плюс Ўзбекистон» радиостанцияси иш бошлади

Тошкент шаҳрида машҳур халқаро радиобрендлардан бири – «Европа плюс Ўзбекистон» расман ўз фаолиятини бошлади. 15 июндан эътиборан радиостанция 100,5 FM частотасида эфирга узатилмоқда.

Ўзбекистон

18.06.2026, 15:04

Ўзбекистонда туғилиб, жаҳон чемпионатларида иштирок этган футболчилар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор мундиалда иштирок этаётган бўлса-да, юртимизда туғилган бир қатор футболчилар жаҳон чемпионатлари тарихида ўз изини қолдириб улгурган.

Спорт

18.06.2026, 11:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →