Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Тошкентда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга нисбатан кўрилаётган жиноят ишининг учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Очиқ суд мажлисида — диний уламо ўзига қўйилган айбловлар юзасидан сўроқ қилинди. Қўшимча экспертнинг сўроқ қилинишига рухсат берилмади.
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01
Улашиш:

Фото: Kun.uz
15 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида ўтказилган мажлис қарийб 2 соат давом этди. Очиқ суд мажлисига юзлаб фуқаролар ташриф буюрди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Иш – судя Бобур Раҳимов раислигида, қораловчи – Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев, шунингдек, Абдуллоҳ Содиқ бошчилигидаги адвокатлар иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Учинчи суд мажлисида адвокат томонидан терговда гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Ғайратхўжа Сайдалиевни ҳам сўроқ қилиш бўйича илтимоснома киритилди. Гувоҳнинг олдинги суд мажлисларида қатнашгани туфайли унинг кўрсатма беришига рухсат берилмади. Адвокат, шунингдек, олдинги экспертдан кўнгли тўлмагани сабабли қўшимча эксперт сифатида Дин ишлари бўйича қўмитанинг собиқ раиси Нуриймон Абулҳасанни ҳам сўроқ қилишни сўради. Унинг бу сўрови ҳам судя томонидан қаноатлантирилмади.
Суд мажлисида Алишер Турсуновнинг ўзи кўрсатма бериб, Туркияда фаолият олиб борган вақтда чиқарилган материаллари учун Диний қўмита рухсатини олиш зарурати бор деб ўйламаганини билдирди. Шунингдек, у ўзига қўйилган бошқа айбловлар бўйича ҳам изоҳ ҳамда қарши фикрларини билдирди.
Мубашшир Аҳмаднинг таъкидлашича, унинг саломатлиги: қон босими ва қанд миқдори меъёрида.
Суд мажлиси охирида судя томонлар музокараси учун танаффус эълон қилди. Кейинги суд мажлиси 18 сентябр куни, 17:30 га қолдирилди.
Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айблов қўйилган:
● 244-3-модда: Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
● 244-1-модда: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;
● 156-модда: Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш.
Иккинчи суд мажлисида Алишер Турсунов томонидан ижтимоий тармоқларида эълон қилинган материалларига тергов органининг сўровига кўра хулоса берган экспертлар қатнашганди. Хусусан, "Ренессанс" университетининг сиёсатшунослик фанлари бўйича профессори Одил Мусаев материаллар бўйича сиёсий хулосалар берган. Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертизаси бўлими мутахассиси Шаҳбоз Низомов эса материалларни диний нуқтайи назардан баҳолаган.
Биринчи суд мажлисида судя – прокурорнинг илтимосига асосан мажлисни аудио ва фото-видеоларни ёзиб олишни тақиқлаган. Лекин суд жараёни очиқ ўтади – унда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12
сўнгги янгиликлар

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди
Жаҳон
24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда
Сиёсат
24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди
Жаҳон
24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль
Сиёсат
24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин
Ўзбекистон
24.06.2026, 14:56

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
Иқтисодиёт
24.06.2026, 14:47

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12
