Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 16:07

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди

Жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд мажлисида Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ журналисти хабар қилди.

Мубашшир Аҳмадга Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Иш – судя Бобур Раҳимов раислигида, қораловчи – Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев, шунингдек, Абдуллоҳ Содиқ бошчилигидаги адвокатлар иштирокида кўриб чиқилди.

Судя Бобур Раҳимов раислигида ўтган суд мажлисининг музокара босқичида давлат айбловчиси Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилишини сўраган эди.

Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айблов қўйилган:

●     244-3-модда: Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;

●     244-1-модда: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;

●     156-модда: Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш.

Иш юзасидан биринчи суд мажлиси жорий йилнинг 19 август куни бўлиб ўтди. Унда прокурор иш юзасидан айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Мубашшир Аҳмад ўзига қўйилган айбловларнинг қарийб барчасини рад этди. Фақатгина ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларни Диний қўмита рухсати билан чоп этмаганини тан олиб, бунган бу даврда Туркия давлати ҳудудида яшагани, шунинг учун хулоса олишга зарурат йўқ деб ҳисоблагани сабаб бўлганини таъкидлади.

Мажлис Мубашшир Аҳмад томонидан ижтимоий тармоқларида эълон қилинган материалларга тергов органининг сўровига кўра хулоса берган экспертлар йўқлиги сабабли қолдирилди. Иккинчи суд мажлисида "Ренессанс" университетининг сиёсатшунослик фанлари бўйича профессори Одил Мусаев материаллар бўйича сиёсий хулосалар берган. Дин ишлари бўйича қўмита Диншунослик экспертизаси бўлими мутахассиси Шаҳбоз Низомов эса материалларни диний нуқтайи назардан баҳолаган.

Суд жараёни шу вақтга қадар турли сабабларга кўра уч марта қолдирилди. Охирги марта бунга судянинг саломатлиги ёмонлашгани ва таътилда экани сабаб бўлгани хабар қилинди.

мавзуга оид янгиликлар

«Мубашшир Аҳмад жазони ўтай олмайди» — адвокат саломатлик ҳолати оғирлигини билдирди

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У ҳозирда Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 5-сонли жазони ижро этиш колониясида жазони ўтамоқда. 

Ўзбекистон

07.01.2026, 09:25

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

08.10.2025, 22:14

Kun.uz

Прокурор Мубашшир Аҳмадга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон

19.09.2025, 08:10

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Тошкентда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга нисбатан кўрилаётган жиноят ишининг учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Очиқ суд мажлисида — диний уламо ўзига қўйилган айбловлар юзасидан сўроқ қилинди. Қўшимча экспертнинг сўроқ қилинишига рухсат берилмади.

Ўзбекистон

16.09.2025, 11:01

Mubashshir Ahmad sud ishi birinchisi oʻtdi, keyingisi kuzga qoldirildi

Мубашшир Аҳмад суд иши биринчиси ўтди, кейингиси кузга қолдирилди

Бугун, 19 август куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) суди бўлиб ўтди. Суд иши айрим гувоҳларнинг судга келмаганлиги учун 8 сентябрга қолдирилди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ журналисти хабар қилди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 18:40

Diniy ulamo Mubashshir Ahmad ishi sudga oshirildi

Диний уламо Мубашшир Аҳмад иши судга оширилди

Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судда кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда адвокат Руслан Содиқов Фаcебоокъдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистон

25.07.2025, 16:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

"Яҳудийлар ва ҳайвонлар кириши мумкин эмас" – Меҳмонхона эшигига осилган ёзув муҳокамада

Қирғизистондаги меҳмонхоналардан бирида «яҳудийлар ва ҳайвонларга кириш тақиқланади» деган мазмундаги ёзув пайдо бўлди.

Жаҳон

22.04.2026, 12:19

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили миграция йўлларида 8 000 га яқин одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Жаҳон

22.04.2026, 11:38

Гаутам Адани Осиёнинг энг бой одамига айланди

Ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой инсонига айланди. Bloomberg маълумотларига кўра, бойликлар динамикаси ўзгарган.

Иқтисодиёт

22.04.2026, 11:22

Яқин Шарқда “уруш ичидаги уруш”: прокси кучлар можарони кучайтирмоқда

Яқин Шарқдаги можаро мураккаблашиб, прокси урушлар авж олмоқда. Эрон қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги зиддият кучаймоқда.

Жаҳон

22.04.2026, 09:29

Хорижий урушда қатнашган ўзбекистонлик эркакка ҳукм ўқилди

Самарқандда Россия армияси сафида хизмат қилиб, Украинага қарши урушда қатнашган 26 ёшли фуқарога нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Ўзбекистон

22.04.2026, 09:18

Амударё 65% гача қисқаради: Марказий Осиёда сув танқислиги кескин ошмоқда

2026 йил ёзига Марказий Осиё ўтган йилларга нисбатан анча кам сув захиралари билан кириб келмоқда. Жорий йил минтақа учун сув танқислиги борасида қанчалик ҳал қилувчи даврга айланади? Ушбу мақола шу ҳақда.

Жаҳон

21.04.2026, 16:58

Соат трендда: Ишметовнинг “27 минг евролик соати” ҳақидаги миш-мишлар ростми?

Марказий банк раиси Тимур Ишметовга тегишли соат ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар рад этилди. 

Ўзбекистон

21.04.2026, 15:09

Сурхондарёдаги ҳибсхоналарда жиҳозлар етишмайди — Омбудсман

Сурхондарё вилоятидаги бир қатор ҳибсхоналар ва ёпиқ муассасаларда ўтказилган мониторинг давомида жиҳозлар етишмаслиги ва ювинишхонаси йўқлиги аниқланди.

Ўзбекистон

21.04.2026, 12:58

Бешинчи иш куни самарадорликни пасайтиради — тадқиқот

Янги тадқиқотларга кўра, анъанавий 5 кунлик иш ҳафтасининг сўнгги куни — жума — кўп ҳолларда самарасиз ўтади.

Маданий

21.04.2026, 12:29

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди

“Amnesty international” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотининг йиллик ҳисоботи эълон қилинди.

Жаҳон

21.04.2026, 11:26

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?

Кўплаб хорижда яшовчи ўзбекистонликлар иккинчи фуқаролик масаласига дуч келади. Аммо Ўзбекистон қонунчилиги бу борада аниқ позицияга эга.

Ўзбекистон

21.04.2026, 10:35

Трамп: Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрман

АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёр эканини маълум қилди. Шу билан бирга, у Теҳроннинг ядровий дастурдан воз кечиши учрашувнинг асосий шарти эканини таъкидлади.

Жаҳон

21.04.2026, 09:55

Японияда кучли зилзила: цунами хавфи эълон қилинди

20 апрель куни Япониянинг шимоли-шарқий соҳиллари яқинида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

Жаҳон

21.04.2026, 08:15

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

20 апрель куни Самарқанд шаҳрида “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусида халқаро форум ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон

20.04.2026, 17:19

Солиқдан бўйин товлаш учун 7 йилгача қамоқ жазоси жорий этилди

Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик чоралари сезиларли даражада кучайтирилди. 

Иқтисодиёт

20.04.2026, 16:56

Ўзбекистонда лазер қурилмалари учун янги жарималар жорий этилди

Ўзбекистонда портатив лазер нурлантиргичларини ноқонуний муомала қилишга қарши янги маъмурий жавобгарлик чоралари жорий этилди. 

Иқтисодиёт

20.04.2026, 16:17

Кўмир нархи ошмади: тахминлар хато бўлиб чиқди

Таҳлилларга кўра, кўмир асосидаги ишлаб чиқариш март ойида глобал миқёсда ўзгармаган. Аксинча, Хитойдан бошқа минтақаларда 3,5 фоизга камайган. Хитойда эса табиий газ ўрнига кўмирга ўтиш ҳисобига 2 фоиз ўсиш кузатилган.

Жаҳон

20.04.2026, 14:18

82 нафар зиёратчи Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

Ўзбекистонлик зиёратчилар транзит ҳудудида муаммога дуч келди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, улар Саудия Арабистонидан қайтишда қийин вазиятга тушиб қолган.

Ўзбекистон

20.04.2026, 13:54

АҚШда армия ветерани ўз фарзандларини отиб ўлдирди

Полиция ва Reuters маълумотига кўра, қурбонларнинг етти нафари қотилнинг ўз фарзандлари, яна бири эса қўшни оиланинг боласи бўлган.

Жаҳон

20.04.2026, 11:24

$50 минглик соат масаласи: Шерзод Кудбиев изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Шерзод Кудбиев тақиб юрган соат атрофида турли муҳокамалар пайдо бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан амалдор видео мурожаат билан чиқиб, соат унинг отасидан мерос бўлиб қолганига ишора қилди.

Ўзбекистон

20.04.2026, 10:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →