Ўзбекистонда журналист ўзи ким?
Ҳоким ҳақорат қилса, вазир кимгадир хизмат қилишда айбласа, Миллий гвардия аэропортга киритмаса... Ўзбекистонда журналист ўзи ким?
Ўзбекистон
14.08.2024, 10:30
Улашиш:

Oʻzbekistonda jurnalist oʻzi kim?
Амалда тўртинчи ҳокимият вакиллари дейиладиган, давлат раҳбари ҳақиқатни гапирса, мен уларнинг орқасидаман деб атаган журналистларга охирги пайтларда муносабат шундай бўляпти ва ўзи бор, аммо ишламайдиган қонунлар яна журналистлар ҳуқуқларини доимгидек ҳимоя қилолмаяпти.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортига Ўзбекистон терма жамоасини кутиб олиш учун чиққан мустақил журналистларнинг ичкарига киритилмаганлиги эътирозларга сабаб бўлди.
Кўпчилик Париж-2024 Олимпиадасини дунё миқёсида бир қатор шармандали ҳолатлар билан эслаб қолди. Ўзбекистондаги журналистлар учун эса ушбу Олимпиада икки ҳисса шармандали бўлди десак муболаға бўлмайди. Сабаби спортчиларни кутиб олиш жараёнларини ёритиш учун борган кўплаб нашрларда фаолият олиб бораётган журналистлар аэропортга киритилмади. Расмийлар бу ҳолатни аэропортда тартибни сақлаш чорасини кўриш мақсадида деб изоҳ берган, шунда ўзидан ўзи савол юзага келади: Тартибни журналистлар бузадими?
Оммавий ахборот воситалари ходимлари аэропорт ичкарисига киритилмаган бир пайтда, давлатга тегишли ОАВ вакиллари, хусусан, давлат телеканаллари ва ЎзА сайти мухбирлари спортчилардан интервью олиб юрди.
Бошқа мустақил оммавий ахборот воситалари вакиллари эса ташқарида қолиб кетган. Бу ҳолат расмийлар томонидан жамоатчилик олдида очиқ ва шаффоф бўлиш мажбуриятини бузаётганлигини кўрсатмаяптими?!
Бу турдаги чекловлар Ўзбекистоннинг эркин матбуот соҳасида эришган ютуқларини таҳдид остига қўймайдими? ОАВлар давлат органлари ва расмий тадбирлар ҳақидаги ахборотни халққа етказишда муҳим аҳамиятга эга ва уларга бўлган ишончнинг шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Журналистларнинг ўз вазифаларини бажариши учун тўсиқлар яратиш, ахборот олиш имкониятини чеклаш — нафақат журналистлар ҳуқуқларини поймол қилиш, балки эркин матбуотни бўғиш эмасми?!
Расмийларнинг мустақил журналистларга нисбатан бу тарзда чеклов ўрнатиши, мамлакатда сўз ва ахборот эркинлигига бўлган муносабатнинг хавотирли даражада эканини кўрсатмайдими?! Бундай ҳолатлар халқаро майдонда мамлакатнинг обрўйига зарар етказмайдими?!
Ўзбекистоннинг очиқлик ва эркинлик йўлида эришаётган ютуқлари фақат сўзларда қолиб кетмаслиги, барча ОАВларга тенг шароитлар яратилиши ва журналистларга ахборот олиш имкониятлари берилиши лозим.
Давлатнинг ошкоралиги ва шаффофлиги фақат расмий ОАВлар билан чекланмаслиги, балки мустақил ва холис ахборот манбаларининг ҳам фаолиятини чекловсиз амалга оширишига имконият яратиш орқали таъминланиши керак. Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг эркин матбуот ва сўз эркинлиги йўлидаги ислоҳотларининг янада жиддий қарашга муҳтож эканлигини кўрсатади.
Журналистлар уларнинг қайси ОАВга тегишли эканлигидан қатъи назар, давлат тадбирларини ёритишда тенг имкониятларга эга бўлиши зарур. Шу орқали мамлакатда эркин ва адолатли ахборот муҳитини яратиш йўлида муҳим қадамлар ташланади.
Ўзбекистон
14.08.2024, 10:30
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
