Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
2011 йил октябрида Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийнинг ўлдирилиши билан сиёсий давр якунланди, аммо унинг дунё бўйлаб тарқатилган мол-мулки масаласи ҳануз сирлигича қолмоқда. 40 йиллик ҳукмронлик даврида тўпланган маблағлар, олтин, санъат асарлари ва кўчмас мулклар ўрни аниқланмагани сабабли, халқаро марказлар ва махсус хизматларнинг эътибори шу масалага қаратилган.
Жаҳон
26.11.2025, 10:42
Улашиш:

Дунай қирғоғидаги жасад ва бойлик изи
2012 йил апрелида Венада Дунай дарёсидан топилган жасад собиқ нефть вазири ва Ливиянинг бош вазири бўлиб ишлаган Шукрий Ғанимга тегишли экани аниқланди. У 2011 йилда Қаддофийдан юз ўгириб, Европага кўчган эди. Ғаним Ливиянинг нефть сиёсати, шартномалари ва Қаддофийга тегишли маблағлар ҳақида энг кўп маълумотга эга шахслардан бири сифатида кўрилган. Расмий хулосада унинг ўлими тасодифий деб баҳоланган бўлса-да, халқаро таҳлилчилар бу ҳодисани шубҳали, деб ҳисоблайди.
42 йиллик ҳокимият ва яширин активлар
1969 йилда подшоҳ Идрисни ағдарган Қаддофий Ливиядаги барча асосий тармоқларни, айниқса нефть саноатини давлат тасарруфига ўтказди. Мутахассислар фикрича, у минглаб миллион долларлик маблағларни хориждаги ҳисоб рақамлари ва номаълум ширкатлар орқали сақлаган. Ушбу маблағларнинг асосий қисми ишончли шахслар номига ўтказилгани, ҳатто энг яқин ҳамкорлар ҳам бу жараёндан хабардор бўлмагани айтилмоқда.
LARMO – Ливия бойликларини қидираётган махсус тузилма
2017 йилда Ливия мулкларини қутқариш ва қайтариш идораси (LARMO) тузилди. У ҳарбийлар, собиқ разведка ходимлари, иқтисодчилар ва санъат асарлари мутахассисларидан ташкил топган. Тузилма дунёнинг турли мамлакатларида изланишлар олиб бормоқда, аммо ҳозиргача сезиларли натижага эришилмади. Қўлга киритилган ашёлар орасида фақат айрим тарихий экспонатлар бор, катта молиявий ресурслар эса топилмаган.
“10 фоизчилар” ва сохта ҳужжатлар
Қидирув давомида турли шахслар ўзларида Қаддофийга тегишли активлар ҳақида маълумот борлигини айтган ҳолда LARMOга мурожаат қилмоқда. Улар одатда маълумот эвазига 10 фоиз улуш сўрашади. Бироқ бу даъволарнинг кўпчилиги сохта чиқмоқда. Масалан, 2021 йилда айрим ҳужжатлар ҳисобига 50 минг доллар олиб, "банк сейфи" ҳақида маълумот bergan шахснинг айтиғи кейинчалик ёлғон экани аниқланган.
CIA ва бошқа давлатларнинг қизиқиши
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA), айрим Европа махсус хизматлари, хусусий детективлар ва санъат агентликлари ҳам Ливия активларини кузатмоқда. Турли даъволарга кўра, Қаддофий маблағларининг бир қисми Бенин, Жанубий Африка ёки Швейцарияда сақланган бўлиши мумкин. Аммо бу маълумотларнинг тасдиқлангани йўқ.
Нима маълум, нима номаълум?
Мутахассислар фикрича, Қаддофийнинг ҳақиқатан ҳам жуда катта маблағлари бўлган. Аммо улар омонат қилинган манзиллар, ҳисоб рақамлари ва ишончли шахслар номи ҳужжатлаштирилмагани сабабли, бойликларни аниқлаш жуда қийин. Қидирув қачон ва қандай натижа билан якунланиши ҳозирча ноаниқ.
LARMO ходимларидан бири Redditда шундай деган:
«Қаддофийнинг бойлигини топармизми-йўқми билмайман, лекин шундай кўринаяптики, ўн йилдан кейин биз пулни эмас, балки “10 фоизчилар”ни қидирадиган бўлиб қоламиз».
Жаҳон
26.11.2025, 10:42
Улашиш:
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди
Жаҳон
17.06.2026, 17:29

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Фан-технология
17.06.2026, 16:50

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

1001 бош сигир ва «Hyundai» асосчиси: миллионернинг виждон қарзи қандай қайтарилди?
Маданий
17.06.2026, 12:16

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Ўзбекистон
17.06.2026, 11:53

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи старт олди
Ўзбекистон
16.06.2026, 18:24

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Жаҳон чемпионати юрак хуружига олиб келиши мумкин - тадқиқот
Фан-технология
16.06.2026, 14:34

Мушуклар қандай қилиб минглаб аскарлар ҳаётини сақлаб қолган?
Маданий
16.06.2026, 13:04

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди
Спорт
15.06.2026, 10:48

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди
Жаҳон
15.06.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28

