Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисда "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Ўзбекистон
08.07.2025, 17:57
Улашиш:

Қонун лойиҳаси билан "Автомобиль йўлларини режалаштириш" механизми жорий этилиб, йўл инфратузилмасини аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос равишда ривожлантириш назарда тутилмоқда. Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри ва атроф-муҳитга таъсирини инобатга олиш ҳамда пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасига коммуникация тармоқларини қуришда йўлларнинг аввалги ҳолатини тиклаш харажатларини қоплаш шарти киритилмоқда. Йўлларда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартибга солинмоқда. Ажратилган ва йўл бўйи минтақаларида хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштиришга оид талаблар белгиланмоқда.
Қонун лойиҳасининг яна бир асосий жиҳати, бу пулли йўллар тармоғини барпо этишнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Ушбу йўналишда инвесторларга имтиёзлар тақдим этилмоқда.
Мунозаралар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти, айни чоғда заруратига алоҳида эътибор қаратиб, унда назарда тутилаётган айрим нормалар бўйича бир қатор саволларни ўртага ташлашди. Қонун ташаббускорлари берилган барча саволлар юзасидан атрофлича тушунтиришлар бериб, билдирилган айрим таклифлар қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва маромига етказишда эътиборга олинишини қайд этдилар.
Ушбу қонун лойиҳаси соҳада давлат бошқарувини янада такомиллаштириш, йўл сифатини яхшилаш орқали мавжуд автомобиль йўллари тармоғини узоқ вақтгача соз ҳолда сақлаб туриш, пулли йўллар тармоғини барпо этиш ҳамда соҳага инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган.
Баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
08.07.2025, 17:57
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда
Ўзбекистон
09.02.2026, 13:57

Хайр, Honda Crider? Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди
Иқтисодиёт
07.01.2026, 10:39

АҚШда Байден даврида қабул қилинган ўнлаб қонунлар бекор қилинди
Жаҳон
28.12.2025, 10:23

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?
Ўзбекистон
20.12.2025, 10:22

Ўзбекистонда аҳоли дам олиш учун ажратилган ерларни хусусийлаштириш тақиқланди
Ўзбекистон
06.05.2025, 15:40

Президент кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкаларига оид қонунни имзолади
Ўзбекистон
07.08.2024, 11:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
