updated: 22.03.2026, 10:38

Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Сиёсат

15.08.2025, 16:38

Улашиш:

Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди

Охирги уч йилда барча манбалардан 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Ўтган йили Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Чиқинди корхоналари учун 1 минг 200 та янги техника олиб берилди. Маҳаллаларда чиқинди майдончалари қурилди. Тўплаш ва ташиб кетиш яхшилангани натижасида бу тармоқ иккиламчи хомашё манбаига айланди.

Авваллари давлат монополиясида бўлган соҳада тадбиркорликка йўл очилиб, қулай бизнес муҳити яратилди. Жумладан, санитар-тозалаш ҳамда чиқиндини қайта ишлаш корхоналари учун фойда солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди. Четдан олиб келинадиган техника ва ускуналар импорт божидан озод қилинди. Натижада 200 га яқин санитар-тозалаш ва 290 та чиқиндини қайта ишлаш корхоналари очилди.

Тақдимотда мутасаддилар соҳадаги лойиҳаларнинг бориши ва галдаги режалар ҳақида ахборот берди.

Юртимизда йилига 14 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади. Лекин уларни қайта ишлаш даражаси паст. Сўнгги йиллардаги лойиҳалар натижасида бу энди 5 фоизга етди.

Чиқиндини ёқиш орқали энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Хитойлик инвесторлар 6 та вилоятда шундай заводлар қураяпти. Давлат чиқинди утилизацияси учун уларга тўлов қилиш билан бирга, ҳосил бўлган энергияни сотиб олиш бўйича ҳам мажбурият олаяпти.

Яқинда Тошкент шаҳрида тиббиёт чиқиндисини ёқиб, иссиқлик оладиган иккита корхона ишга туширилди. Яна Самарқандда 2 та, қолган ҳудудларда биттадан шундай заводлар қурилиши мўлжалланган.

Маиший чиқиндиларнинг тўртдан бири қоғоз, пластик, резина, шиша, тўқимачилик қолдиқларига тўғри келади. Уларни қайта ишлаб, 1 триллион сўмлик маҳсулот олиш мумкинлиги айтилди. Бундан ташқари, юртимизда қайта ишланмайдиган қурилиш, кимё, электрон, техник ва саноат мойлари бўйича катта захира борлиги кўрсатиб ўтилди.

Чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши кераклиги таъкидланди. Шу боис маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилди.

Ижтимоий муассасалар ва маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. Аҳолида экологик маданиятни боғча ва мактабдан бошлаб шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Сиёсат

15.08.2025, 16:38

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?

Тошкент туманларида квартира нархлари бўйича сезиларли тафовут бор. Янги таҳлил энг қиммат ва энг арзон ҳудудларни кўрсатди.

Ўзбекистон

26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?

Нархлар ошишига сабаб — сунъий интеллект соҳасидаги маълумот марказлари қурилишининг жадал ривожланиши туфайли хотира ва сақлаш чиплари нархи ошиб кетган.

Фан-технология

26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот

Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?

Фан-технология

26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида президент фармони билан журналист, блогер, муҳаррир ва медиа соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон

25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди

Рейтингда Тошкентнинг учта тумани ва Самарқанд вилоятининг иккита тумани ўрин олган.

Ўзбекистон

25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин

24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.

Жаҳон

25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари рад этилган бошпана изловчиларни қабул қилиш учун махсус “қайтариш марказлари”ни Ўзбекистон ва Руандада ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 

Сиёсат

24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди

Давлат раҳбари янги келишувлар ҳақида “Қозоғистон–Европа Иттифоқи” давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Жаҳон

24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси бўлган “Янги START”нинг амал қилиш муддати февралда тугади. Натижада дунёнинг икки энг гигант ядровий давлатида чекловлар қолмади.

Сиёсат

24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин

Ўзбекистон Каспий денгизида ўз савдо ва паром флотини ташкил этиш ҳамда кемалар сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон

24.06.2026, 14:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →