Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.
Таълим
04.03.2026, 10:02
Улашиш:

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрловчи олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналишларига оширилган тўлов-контракт асосида қабул қилиш тартиби 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб бекор қилинади.
Шунингдек, ушбу ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ОТМларида “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” бакалавр таълим йўналишлари негизида 5+1 шаклидаги “Умумий тиббиёт” бўйича 6 йиллик таълим йўналиши жорий этилади. Мазкур йўналиш битирувчилари оилавий шифокор мутахассислигига эга бўлади.
2027 йил 1 январдан бошлаб бакалавриат, резидентура (клиник ординатура) ва магистратура мутахассисликлари бўйича умумий ўқиш даврининг камида 50 фоизини давлат гранти асосида тамомлаган ҳамда махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабалар учун давлат тиббиёт муассасаларида мажбурий ишлаб бериш тартиби жорий этилади.
Мажбурий ишлаб бериш муддатлари қуйидагича белгиланмоқда:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида — камида 1 500 иш соати;
Туман (шаҳар) даражасидаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) бошқа даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт соҳасидаги давлат бошқарув органларида — камида 2 000 иш соати;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт соҳасидаги давлат бошқарув органларида — камида 2 500 иш соати;
Тошкент шаҳри ва республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт соҳасидаги давлат бошқарув органларида — камида 3 000 иш соати.
Шу билан бирга, бакалавриат, резидентура ва магистратура мутахассисликларида ҳар бир ўқув модули бўйича академик кўрсаткичларни ўзлаштиришда, шунингдек давлат имтиҳонларида минимал ўтиш баллари белгиланади. Жумладан, шифокор мутахассисликлари учун — 70 фоиз, ўрта тиббий ходим мутахассисликлари учун эса 60 фоиз этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Таълим
04.03.2026, 10:02
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23
сўнгги янгиликлар

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди
Сиёсат
21.06.2026, 10:04

Хоразмда Хитой университетининг Хива филиали очилади
Таълим
20.06.2026, 16:44
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23
