updated: 22.03.2026, 06:36

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Улашиш:

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

Норозиликка сабаб — “Anthropic” компаниясининг ўз модели Claude’ни ҳарбий мақсадларда чекловсиз қўллашга рози бўлмагани, “OpenAI” эса бундай ҳамкорликни қабул қилгани ҳақидаги хабарлардир.
 

Anthropic ва Пентагон ўртасидаги низо

2026 йил февраль ойи охирида Пентагон ва Claude сунъий интеллект моделини ишлаб чиқувчи “Anthropic” ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Маълумотларга кўра, АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетт компания бош директори Дарио Амодейдан Claude моделидан ҳарбийлар томонидан “ҳар қандай қонуний мақсадларда” чекловсиз фойдаланишга рухсат беришни талаб қилган.

Амодей эса бундай сўровни “виждонан қабул қила олмаслигини” билдирган. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект айрим ҳолатларда демократик қадриятларга путур етказиши мумкин, айрим қўлланилиш сценарийлари эса ҳозирги технология имкониятлари доирасида хавфсиз тарзда таъминланиши мумкин эмас.

Хабарларга кўра, Пентагон компанияни чекловларни юмшатишга чақирган ва акс ҳолда 200 миллион долларлик шартномадан маҳрум бўлиши мумкинлигини билдирган. Натижада “Anthropic” АҚШ ҳарбийларининг янги ички тармоғига ўз технологиясини етказиб бермаган ягона йирик AI компанияси бўлиб қолмоқда.
 

OpenAI позицияси

“Anthropic” билан музокаралар тўхтаб қолганидан сўнг, “OpenAI” асосчиларидан бири Сем Альтман Пентагон билан келишувга эришилганини маълум қилди.

28 февраль куни у ижтимоий тармоқда OpenAI моделлари Пентагоннинг махфий тармоғига жойлаштирилишини эълон қилди. Альтманга кўра, Мудофаа вазирлиги хавфсизлик масалаларига жиддий ёндашган ва ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.

Бу баёнот президент Доналд Трамп федерал идораларга “Anthropic” технологиясидан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма бериши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг янгради.

 

QuitGPT ҳаракати

Ушбу воқеалардан кейин “QuitGPT” (“GPTдан воз кечиш”) номли онлайн ҳаракат фаоллашди. Кампания фойдаланувчиларни ChatGPT обунасини бекор қилишга ва OpenAI’ни бойкот қилишга чақирмоқда.

Ҳаракат маълумотига кўра, 1,5 миллиондан ортиқ киши обунани бекор қилиш, ижтимоий тармоқларда бойкотни қўллаб-қувватлаш ёки quitgpt.org сайти орқали рўйхатдан ўтиш каби қадамларни амалга оширган.

QuitGPT OpenAI’ни жамоат хавфсизлигидан кўра фойдани устун қўйишда айбламоқда. Кампания баёнотида “Anthropic” оммавий кузатув ёки инсон назоратисиз қурол яратиш учун ўз моделларидан чекловсиз фойдаланишга рози бўлмагани таъкидланган.

Шунингдек, ҳаракат ChatGPT ягона муносиб сунъий интеллект ёрдамчиси эмаслигини урғулаб, фойдаланувчиларни бошқа платформаларга ўтишга даъват қилмоқда.

Альтернатив сифатида очиқ манбали ва махфийликка йўналтирилган ечимлар, шунингдек Gemini ва Claude каби рақобатчи моделлар тилга олинган. Айрим баёнотларда Grok’дан фойдаланмаслик ҳам тавсия этилган.

QuitGPT ҳаракати 3 март куни Сан-Франсискодаги OpenAI бош қароргоҳи олдида жонли норозилик намойишини ўтказишни режалаштирган.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

OpenAI янги ChatGPT Work агентини намойиш қилди

Anthropic билан кучли рақобатга киришган OpenAI узоқ кутилган "супер илова"сини тақдим этди. 

Фан-технология

10.07.2026, 18:30

Фантастикадан реалликка кўчган башорат

2001 йилда Стивен Спилберг экранга чиқарган “A.I. Artificial Intelligence” (Сунъий интеллект) фильми робот бола Девид ҳақида ҳикоя қилади.

Маданий

01.07.2026, 17:34

Нега талабаларнинг билим даражаси пасаймоқда?

The Economist нашри эълон қилган таҳлилга кўра, дунёнинг кўплаб университетларида талабаларнинг билим даражаси сезиларли пасайиб бормоқда. 

Таълим

29.06.2026, 13:56

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Офис ходимларида янги, кўзга кўринмас устунлик пайдо бўлди, иш берувчилар эса буни доим ҳам илғай олмайди.

Фан-технология

04.09.2026, 13:32

Хитой сунъий интеллект соҳасида рақамли суверенитетни ҳурмат қилишга чақирди

Вашингтон ўнлаб давлатларга Хитой ва АҚШ ўртасидаги сунъий интеллект пойгасида бир томонни танлашни айтишга ҳозирланмоқда.

Жаҳон

19.08.2026, 14:34

Тошкент мактабларида математика AI ёрдамида ўқитилади

Тошкентдаги 220 мактаб, 350 математика ўқитувчиси Финляндиянинг Eduten платформасидан фойдаланишга ўргатилмоқда. 

Таълим

19.08.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташқил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди

Бугун 4 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди.

Ўзбекистон

04.09.2026, 17:32

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жо Байден маъмурияти даврида Украина ва НАТОга кўрсатган ҳарбий ёрдами учун Европа давлатларидан маблағ талаб қилиш ниятида эканини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 16:28

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади

Баёнотда айтилишича, ҳеч қандай жиноят, ҳеч қандай айблов ва ҳеч қандай ҳолат инсон ҳаётига қасд қилишни қонунийлаштириб, буни “жазо” деб аташга асос бўла олмайди.

Жаҳон

04.09.2026, 14:55

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот

Офис ходимларида янги, кўзга кўринмас устунлик пайдо бўлди, иш берувчилар эса буни доим ҳам илғай олмайди.

Фан-технология

04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади

Ҳиндистон фуқаролари айрим давлатларнинг амалдаги визаларига эга бўлган тақдирда Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кириши мумкин. Янги тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга кирган.

Сиёсат

04.09.2026, 11:27

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда

«Янги Тошкент»да қад ростлаётган аэропорт «минтақа дарвозаси» бўлиши мумкин. Бироқ бу мақомга қўшни Қозоғистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2026, 11:24

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади

Покистоннинг Панжоб вилоятида терроризмга оид суд ишларини махфий тарзда ўтказишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. 

Жаҳон

04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”

Владимир Путин Украинадаги урушни якунлаш имконияти мавжудлигини, Зеленский эса битимга воситачилик қилишга уринаётган АҚШ музокарачилари тез орада Москва ва Киевга ташриф буюришини маълум қилди.

Сиёсат

04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда

6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди. Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. 

Маданий

04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди

Россия Федерациясининг айрим аэропортларида ҳаво кемаларини қабул қилиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилгани сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейсларини амалга оширишга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди

Операция Украинанинг 2014 йилга оид 4,2 миллиард долларлик даъвоси сабабли амалга оширилган.

Жаҳон

03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

2026 йил 15 сентябрдан бошлаб Таиландга кириш қоидалари ўзгармоқда.

Ўзбекистон

03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда эҳтиёжманд оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган янги ёндашувлар белгиланди.

Ўзбекистон

03.09.2026, 14:48

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради

Германияда сўнгги вақтларда содир бўлган дронлар билан боғлиқ ҳодисалар ва эҳтимолий диверсиялар Европа Иттифоқи ҳамда НАТОнинг Россияга нисбатан позициясини янада кескинлаштирди. 

Сиёсат

03.09.2026, 14:46

Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Ислом санъати музейида «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасининг очилишида иштирок этди.

Маданий

03.09.2026, 14:28

Эрон ракета ва дронлари Қувайтга ҳужум қилди

Қувайт армиясининг маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душман нишонларини тутиб қолгани учун мамлакатда кучли портлашлар эшитилган.

Жаҳон

03.09.2026, 11:53

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди

Уч йил ичида 111-ўриндан 79-ўринга — Ўзбекистон дунё стартап харитасида қандай сакраш қилди?

Фан-технология

03.09.2026, 09:57

Пентагон 30 ёшдан катта ҳарбийлар учун тестостерон текширувини жорий қилди

Бу чора-тадбирлар гормонал ва энергия таъминоти билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали ҳарбий тайёргарликни оширишга қаратилгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.09.2026, 09:55

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →