updated: 14.04.2026, 16:16

БМТ: Яқин Шарқдаги уруш туфайли яна 32 миллион одам қашшоқлашади

БМТининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан эълон қилинган прогнозларга кўра, Яқин Шарқдаги уруш туфайли 162 мамлакатда ўн миллионлаб одамларни қашшоқликка юз тутиши мумкин.

БМТ: Яқин Шарқдаги уруш туфайли яна 32 миллион одам қашшоқлашади

Гарчи асосий талафот можародан бевосита жабр кўрган ва импорт қилинадиган энергияга қарам бўлган мамлакатларга тўғри келса-да, тадқиқот натижалари жанговар ҳаракатлардан йироқда жойлашган камбағал давлатларга ҳам жиддий ва узоқ муддатли зарар етишини кўрсатмоқда.

Вақтинчалик сулҳга қарамай, можаронинг таъсири “кескин” босқичдан “давомли” босқичга ўтмоқда. Бу босқич қанча узоқ давом этса, камбағал мамлакатларнинг қашшоқликка юз тутиши хавфи шунчалик ортади. Энг ёмон сценарийда эса яна 32 миллион киши қашшоқлик домига тушиши мумкин.

Ҳисоботда таъкидланишича, айниқса, Форс кўрфази, Осиё, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка давлатлари ҳамда ривожланаётган кичик орол-давлатлар заиф ҳисобланади.

“Уруш – бу тараққиётнинг акси. Зиддият мамлакатларнинг йиллар давомида бунёд этганини бир неча ҳафта ичида йўққа чиқариши мумкин. Янги таҳлил Яқин Шарқдаги можаро кескинлашувининг зиёни бевосита жабр кўрган мамлакатлар билан чекланиб қолмай, балки энергия ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилишига мослашиш учун молиявий имкониятлари чекланган давлатларга ҳам қимматга тушаётганини кўрсатмоқда. Улар бугунги нархларни барқарорлаштириш ҳамда келажакдаги соғлиқни сақлаш, таълим ва иш ўринларини молиялаштириш ўртасида имконсиз танлов қилишга мажбур бўлишади. Бунинг олдини олишда ўз вақтида кўрилган сиёсий чоралар аҳамиятли.” – деди БМТТД маъмури ва БМТ Бош котибининг ўринбосари Александр Де Кроо. 

 

Alexander De Croo begins new role as Administrator of the United Nations  Development Programme | United Nations Development Programme

БМТТД ҳар бир эҳтимолий сценарий учун можаро оқибатларини юмшатишга қаратилган аниқ сиёсий чораларни таклиф қилмоқда.

Асосий тавсия – камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш учун мақсадли ва вақтинчалик пул ёрдамларини жорий этиш. 

Ҳисоб-китобларга кўра, вазиятга қараб, бу чорани самарали амалга ошириш учун 6 миллиард долларгача маблағ зарур бўлади.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган

2026 йил 1 октябргача Марказий Осиё давлатларидан 20 мингдан ортиқ киши Россия армияси билан шартнома имзолаган. Уларнинг аксарияти турли ҳийла усуллари билан мажбурланаётган бўлса-да, Марказий Осиё ҳукуматлари бунга очиқ муносабат билдирмаяпти.

Сиёсат

23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →