Нега айрим қозоқ дўстларимиз Ўзбекистон ютуқларидан хурсанд бўлмаяпти?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида муваффақиятли дипломатик ютуқларга имзо чекди. Хусусан, Бош Ассамблея минбарида туриб минтақа ва глобал муаммоларни кўтариш билан бирга, уларга ечимлар ҳам таклиф этди. АҚШ президент Доналд Трамп билан кўришиб, музокаралар ўтказгани, икки давлат ишбилармонлари, йирик компаниялари ўртасида бир неча миллиард долларлик шартномаларнинг имзоланиши ҳам катта ютуқ сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон
07.10.2025, 12:03
Улашиш:
Аммо, негадир бу одимларимиз айрим қардошларимизга хуш келмади. Ижтимоий тармоқлар нега Ўзбекистон президенти Доналд Трамп билан кўришдию бизники учрашмади, ўзбеклар биздан ўзиб кетмоқчи қабилидаги гап-сўзларга тўлиб-тошди. Бу ҳам етмагандек, Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев ўз юртига қайтар-қайтмас ташқи ишлар вазири, мамлакатнинг АҚШдаги элчиси ва бошқа бир қатор амалдорларни ишдан олди. Қозоқ ҳамкасбларимиз ҳам жим турмай, янги тайинланган ТИВ раҳбарига Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчиликни ўз қўлига олмоқчими қабилидаги провакацион саволларни беришди. Вазир дипломатик қонун-қоидалардан четга чиқмасликка ҳаракат қилди бироқ бот-бот “Вазиятни кўрмоқчи бўлсанглар, иқтисодий кўрсаткичларга қаранглар, шунинг ўз етарли”, деди.
Бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилгани эътиборга молик. Айниқса, спорт соҳасида. Кўпинча спорт оламида бирор бир натижа қайд этишимиз билан қозоқлар очиқчасига нега биз ололмадик, ўзбеклар олди, деган саволни беришади. Бундан биз зўрмиз, улар кучсиз, деган хулосага бормаслик керак. Ҳар ким ўз куч ва имкониятлари даражасида кучли ва тенгсиз. Қозоқлардан ўрганишимиз, ўрнак олишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Айниқса иқтисодиёт, инфратузилма, экология, ҳатто спорт соҳасида ҳам катта тажрибага эга. Уларнинг ҳар бир ютуғи билвосита бизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Зеро географик жиҳатдан бир минтақада жойлашганимиз, умумий муаммоларимизнинг мавжудлиги, масалан трансмиллий дарёлар, Орол масаласи, шимолдан эсаётган империализм шамоллари бизни доим бирдамликка, ҳамжиҳатликка чорлайди.
Шу билан бирга, елкама-елка туриб эришиладиган ютуқлар, имкониятларимиз ҳам йўқ эмас. Туризм, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, катта бозорларга чиқиш потенциали ва бошқаларга кўз юмиб бўлмайди. Бундай вазиятда биз ундай, улар бундай дейиш ўз илдизимизга болта уриш, ўзимиз турган шохни арралаш, умумий душманларга осонгина ем бўлишга тайёрланишдан бошқа нарса эмас. Хурматли юртдошлар, азиз қўшнилар, бовурларимиз, замон қўлни қўлга берадиган, елкага елкани тутадиган замон. Биз бир бўлсаккина замон тўфонларига қарши тура оламиз. Орамизга душманлик уруғини сочмоқчи бўлганларга имкон бермайлик, бир-биримизнинг ютуқларимиздан хурсанд бўлиб, муаммоларимизга ҳамдард бўлайлик. Яхши кунларда кўришгунча.
Ўзбекистон
07.10.2025, 12:03
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги тузатишлар маъқулланди. Ўзбекистонда вазият қандай?
Ўзбекистон
30.10.2025, 11:44

Ўзбекистон Қозоғистондан бензин сотиб олишни бошлади
Иқтисодиёт
23.09.2025, 13:00

Марказий Осиё — кимнинг қарзи кўп?
Иқтисодиёт
08.08.2024, 15:12

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Қозоғистонда ош марказида портлаш: 7 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
27.02.2026, 12:22

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Жаҳон
24.02.2026, 10:39
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
