Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.
Ўзбекистон
04.03.2026, 15:05
Улашиш:

2026 йил 3 март куни ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамкорлигида 21-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумалар учун кенг қамровли тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир “Инсон қадри – олий неъмат” ва “Соғлом аёл – соғлом миллат таянчи” тамойиллари асосида ўтказилиб, унда инсон саломатлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Тор доирадаги мутахассислар жалб этилди
Тиббий кўрикка Соғлиқни сақлаш вазирлигининг акушер-гинеколог, онкогинеколог, маммолог, кардиолог, эндокринолог, педиатр, психиатр каби 10 нафарга яқин тор мутахассис шифокорлар гуруҳи жалб этилди.
Шунингдек, кўрик давомида рентген, УТТ ва қон таҳлилларини ўтказиш учун зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган махсус автобуслар олиб келинди.
Мутахассислар иштирокида маҳкума аёллар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган чоралар
Бундай тадбирлар маҳкума аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш чораларини кўриш имконини беради.
Қайд этилишича, мамлакатда жазони ижро этиш тизимини инсонпарварлик тамойиллари асосида ислоҳ қилиш, маҳкумларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қонунчиликдаги янгиликлар
Хусусан, 2023 йилда Жиноят ва Жиноят-ижроия кодексларига киритилган ўзгартишлар билан жазони енгилроғи билан алмаштириш, муддатидан илгари шартли озод этиш ҳамда манзил-колонияларга ўтказиш механизмлари қайта кўриб чиқилди. Шунингдек, маҳкумларни фото ва видеотасвирга олиш фақат уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилиши белгиланиб, шахсий дахлсизлик кафолатлари мустаҳкамланди.

2024 йилда қабул қилинган қонун билан маҳкумларнинг инсоний муомалада бўлиниши, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳамда Омбудсманга мурожаат қилиш ҳуқуқи янада мустаҳкамланди. Шу билан бирга, оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазо ўтаётган шахсларнинг сайлов ва референдумларда иштирок этиш ҳуқуқи белгиланди.
2025 йилдан эътиборан маҳкумларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан рағбатлантиришга қаратилган янги механизм жорий этилди. Унга кўра, тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни мутолаа қилган маҳкумларнинг жазо муддати суд қарори асосида қисқартирилиши мумкин. Бу норма маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтишини рағбатлантиришга қаратилган.
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларга масофавий видеоучрашувлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Бу эса уларнинг оилавий алоқаларини сақлаб қолиш ва ижтимоийлашув жараёнини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Шароитлар ўрганилди
Ташриф доирасида колониядаги яшаш ва овқатланиш шароитлари, болалар уйи, психолог билан ишлаш хонаси ҳамда кутубхона кўздан кечирилди. Маҳкумалар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари назоратга олинди.
Ўзбекистон
04.03.2026, 15:05
Улашиш:
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?
Спорт
28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди
Жаҳон
28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди
Жаҳон
28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

