Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Уйчи туманида Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48
Улашиш:

Ҳудудда амалга оширилган салмоқли ишлар иқтисодиёт ривожи ва аҳоли фаровонлигида намоён бўлмоқда. Сўнгги саккиз йилда вилоятга 7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилган, 8 мингга яқин янги корхона ишга тушган. Экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури 2 карра кўпайиб, 1 мингдан ошган.
Меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи кичик бизнес ва тадбиркорлик орқали рўзғор тебратяпти. Аҳолининг реал ўртача даромади 3 баробар ошиб, 15,5 миллион сўмга етди. Муҳими, бундай ўзгаришларни Наманган аҳли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қиляпти.
Йиғилишда бу суръатни давом эттириб, натижадорликни янада ошириш имкониятлари таҳлил қилинди. Хусусан, йил якунигача 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб келиш, экспортни 1 миллиард долларга етказиш, 323 минг одамни ишли қилиш, 26 минг оилани камбағалликдан чиқариш вазифаси қайд этилди.
Давлат раҳбари маҳаллаларни обод қилиш бўйича муҳим ташаббусни илгари сурди. Унга кўра, юртимизда “Тараққиёт ва етакчилик маскани” дастури амалга оширилади. Ушбу дастурга Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги 4 тадан, қолган ҳудудлардаги 2 тадан туман, шунингдек, республика бўйича энг “оғир” 328 та маҳалла киритилади.
Энг яхши намуна кўрсатиб, аҳолисини рози қилган ҳудудга “Президент тумани” ва “Президент маҳалласи” мақоми берилиб, уларга яна қўшимча имкониятлар тақдим қилинади.
Қисқа вақт ичида Наманганда камбағаллик 2,5 баробар камайган. Тадбиркорлик лойиҳалари кўпайгани, ўртача ойлик 4,5 миллион сўмга етгани ҳисобига икки йилда миграциядаги 62 минг одам қайтган.
Ислоҳотлар штабига вилоятдаги хушманзара жойлар бўйича мастер-режа ишлаб чиқиб, амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига кейинги йилда 50 минг одамни ишли ва даромадли қилиш топширилди. Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон ва Чустдан ўтган дарё ва сой ўзанларининг 40 километр қисмида ҳам 650 та сервис объектини қуриб, 10 минг одамни даромадли қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Бугунги кунда вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми тўқимачилик соҳасига тўғри келади. Наманганлик тадбиркорлар бренд билан ишлаш бўйича республикада етакчи.
Инвестиция олиб келиш ва брендлар билан ҳамкорликни кенгайтириш учун бир ойда вилоятда алоҳида лойиҳа офиси очилади. Халқаро сертификат олган текстиль корхоналари 50 тага етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача Варшава ва Лондонда камида 1 минг квадрат метрли савдо уйларини ташкил қилиш топширилди. Умуман, вилоятда бу йил тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 500 миллион долларга етказиш, икки йилда 1 миллиард долларлик 25 та йирик лойиҳани ишга тушириш мумкинлиги қайд этилди.
Йил бошидан буён вилоятга 1 миллион 200 минг хорижий, 2 миллион маҳаллий сайёҳ келган, туризм экспорти 200 миллион доллардан ошган.
Шунга мос равишда туризм инфратузилмасини ҳам ривожлантириш керак. Лекин Намангандаги энг жозибали ҳудудлардан бири – Чортоқ тумани имкониятлари тўлиқ ишга солинмаяпти. Туристлар учун онлайн маълумот олиш, жойни олдиндан банд қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш каби оддий хизматлар ҳам йўлга қўйилмаган.
Шу боис, Чортоқ бутун йил давомида хизмат кўрсатадиган водийнинг туризм хабига айлантирилиши айтилди. Бундай лойиҳалар инфратузилмаси учун 50 миллион доллар ажратилади.
Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида бу йил “Фурқат” боғи реконструкция қилиниб, ҳудуди қарийб 2 баробар кенгайтирилади. Чортоқсой бўйлаб 11 километр узунликда пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилади.
Жадал комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларини 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади. Бу ердаги кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари барпо этилади.
“Чортоқ” сув омбори атрофидаги 60 гектарда туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил қилинади. Поп туманидаги Арашан кўли атрофида 1 минг 200 гектар майдонда йилига 1 миллион сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм мажмуаси барпо этилади.
Соҳа учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университетида қўшма факультет ташкил қилинади.
Президент ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази ва бошқа туманлар билан боғловчи асосий йўл тирбанд бўлиб келаётган эди. Шу боис, 63 миллиард сўм ҳисобига Норин дарёси устидан 480 метр узунликдаги янги кўприк қурилмоқда.
Шунингдек, Қорадарё устидаги 63 йил олдин қурилган Наманган ва Андижон вилоятларини боғловчи 180 метрли эски кўприкни реконструкция қилиш бошланди. Бунинг натижасида транспорт қатнови 2 баробар ошади, йўлга кетадиган вақт 1,5 карра қисқариб, тирбандлик камаяди. Ушбу кўприклар келгуси йилда ишга туширилади.
Вилоят марказини пойтахт билан боғлайдиган, кунига 15 минг транспорт ҳаракатланадиган “Пунгон-Наманган” йўлининг 75 километри реконструкция қилинади. Бу йўл 246 миллион доллар ҳисобига 4 тасмали, бетон қопламали қилиб қурилади.
Вилоятдаги 30 та маҳаллага марказлашган ичимлик сув етиб бормагани, тармоқларнинг 21 фоизи таъмирталаб экани кўрсатиб ўтилди. Канализация билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар кўп.
Шунинг учун бу йил вилоятда сув тизимини яхшилашга 800 миллиард сўм ажратилди. Мутасаддиларга йил якунигача 130 километр сув ва канализация тармоғи, 11 та сув иншооти қурилишини якунлаб, фойдаланишга топшириш вазифа қилиб қўйилди.
Наманган шаҳри аҳолисини ичимлик сув билан таъминловчи 70 йил олдин қурилган “Курашхона” сув иншооти бугунги кунда 50 фоиздан кам қувватда ишламоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда бу иншоот реконструкция қилиниши белгиланди.
Яқинда Наманган аҳолиси бир миллионли шаҳарга айланади. Бу шароитда боғчаларни кўпайтириш жуда долзарб экани таъкидланди.
Бу борада тадбиркорларга бир қатор енгилликлар эълон қилинган эди. Улардан унумли фойдаланиб, Наманган шаҳрида бу йил 5 минг, кейинги йил 15 минг ўринли боғча ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Вилоятдаги 49 та техникумда хорижий стандартлар ва дуал таълим жорий этилиши айтилди.
Сўнгги уч ойда “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида 3 мингга яқин муҳтож инсонларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилди. Натижада бу билан банд бўлган 350 киши ишга жойлашган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига эндиликда деменция ва Паркинсон касаллиги билан оғриган одамлар учун ҳам қараб туриш хизматини йўлга қўйиш топширилди.
– Бугун сизлар билан шаҳар ва туманларни ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича янги марраларни белгилаб олдик. Агар бир бирлашсак, бундан ҳам катта натижаларга эриша оламиз. Ишнинг кўзини биладиган, тадбиркор ва меҳнатсевар наманганликлар билан вилоятни юртимизнинг энг обод ва фаровон ҳудудиларидан бирига айлантирамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда белгиланган вазифалар бўйича ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ахборот берди, тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари билан мулоқот бўлди.
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди
Сиёсат
24.10.2025, 21:17

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:30

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда
Иқтисодиёт
16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди
Сиёсат
02.09.2025, 10:16

Наманганда ноқонуний “ҳужра”лар ташкил қилган шахслар ушланди
Ўзбекистон
18.08.2025, 17:15
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Ўзбекистонга қайтарилган тарихий артефактлар жамоатчиликка тақдим қилинди
Маданий
13.05.2026, 16:32

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57
сўнгги янгиликлар

Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
11.06.2026, 12:11

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида битим имзолади
Ўзбекистон
11.06.2026, 10:11

Озарбайжон мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда
Жаҳон
10.06.2026, 17:42

ЕИ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини таклиф қилди
Жаҳон
10.06.2026, 15:57

Светофор – йўлчироқ, парол – ўрон, аванс – бўнак: юридик атамалар ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон
10.06.2026, 15:26

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Яна Покистон Афғонистонга ҳалокатли зарбалар берди. Қурбонлар бор
Жаҳон
10.06.2026, 10:07

Тошкентда реклама воситаларини демонтаж қилиш ва бизнесни электрдан узиш давом этмоқда
Ўзбекистон
10.06.2026, 09:41

Ўзбекистонда "Военкомат"лар фаолияти тугатилади
Ўзбекистон
10.06.2026, 09:09

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди
Жаҳон
09.06.2026, 17:36

ЕИ Қирғизистон авиакомпаниялари бўйича муҳим қарор қабул қилди - Paradigma
Жаҳон
09.06.2026, 17:08

Шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида йилига 132 соат вақт тежамоқда – тадқиқот
Фан-технология
09.06.2026, 16:34

Латвия осмонида Россия дрони уриб туширилди
Жаҳон
09.06.2026, 15:23

Давлат ажратган моддий ёрдам пулларининг 75 фоизи ишлатилмай қолган
Ўзбекистон
09.06.2026, 12:21

“Soliq Mobile” орқали 3,2 млрд сўм кешбек талон-торож қилинди
Ўзбекистон
09.06.2026, 12:21

Букмекерликни реклама қилиш қонунчиликка зид – Рақобат қўмитаси огоҳлантирди
Ўзбекистон
09.06.2026, 11:54

Кимлар фоизсиз таълим кредити олиши мумкин? Имтиёзли тоифалар маълум қилинди
Таълим
09.06.2026, 11:35

Европа россиялик туристлар учун виза қоидаларини янада кучайтирмоқчи
Жаҳон
09.06.2026, 10:24

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда
Жаҳон
08.06.2026, 17:33
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Ўзбекистонга қайтарилган тарихий артефактлар жамоатчиликка тақдим қилинди
Маданий
13.05.2026, 16:32

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57
