«Судда жабрланувчи эмас, айбдорга ўхшайман» — ИИБ ходими калтаклаган мактаб директори Саида Мирзиёевага видеомурожаат йўллади
Фарғона вилояти Фурқат туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таҳқирланган ва калтакланган мактаб директори Гулираъно Қосимова 7 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида залдан чиқариб юборилди. У суд жараёнининг холис ва адолатли ўтмаётганидан норози эканини билдириб, президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради.
Ўзбекистон
11.11.2025, 10:24
Улашиш:

«Мен жабрланувчи эмас, худди судланувчига ўхшайман»
Қосимова "Sirojiddin Media"га берган видеомурожаатида суд жараёни ёпиқ ўтказилаётгани ва журналистлар киритилмаётганидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар гал очиқлик талаб қилганида, «ишда махфий маълумотлар бор» деган баҳона келтирилаётган.
«Мен судда гапиролмайман, ҳатто ўз фикримни билдиришга ҳам тақиқ қўйилган. Судда жабрланувчи сифатида эмас, худди жиноятчи сифатида муносабат бўляпти», — дейди у.
Гулираъно Қосимова судьяга кўп марта эътироз билдиргани учун суддан ҳайдалганини айтади. Унинг таъкидлашича, судда ички ишлар ходимларининг адвокатлари эркин гапира олади, аммо жабрланувчи тарафнинг адвокатларига чекловлар қўйилган.
«Олий суд шунчаки ўша камера ёзувларини кўрсин — у ерда нималар бўлаётганини тушунади. Судда менга нисбатан ҳақоратлар ҳам бўлди. Мен адолат сўраганим учун жазоланмоқдаман», — дейди у.
«ИИБ ходимларининг талаби билан суд ёпиқ ўтказиляпти»
Аёлнинг таъкидлашича, суд ёпиқ тарзда ўтишини айни шу ишда айбланаётган ИИБ ходимлари ва уларнинг адвокатлари сўраган.
«Агар суд очиқ бўлса, халқ ҳақиқатни кўради. Мен ўзим оммавий ахборот воситалари киришини хоҳлаяпман. Лекин уларнинг шаънини сақлаш баҳонасида эшиклар ёпиляпти. Ахир таҳқирланган мен-ку!», — дейди Қосимова.
Унинг айтишича, суд жараёнида гувоҳлар ва айбланувчилар бир-бирига яқин ўтириб, бир-бири билан маслаҳатлашиб олаётган ҳолатлар кузатилган.
«Бу ҳолатлар менда шубҳа уйғотмоқда. Шунинг учун ишни Олий суд кўриб чиқсин, очиқ тарзда ўтказилсин», — дея талаб қилади у.
«Мени урганлар жазо олмагунча ортга қайтмайман»
Қосимова тергов пайтида ўзини таҳдидлар билан қўрқитишганини айтади.
«Улар қўлимдаги видеоларни тарқатиб юборамиз, деб босим ўтказишган. Бунинг ўзи етарли таҳдид. Сўнгра мени кийимсиз ҳолатдаги видеом билан шантаж қилишди. Ҳеч бир аёл бу ҳолатдан сўнг тинч ўтира олмайди», — дейди у.
Гулираъно Қосимова ҳар бир суд мажлисини суд очиқ бўлиши ҳақидаги илтимоси билан бошлар, аммо рад жавоби олаётганини маълум қилди.
«Судда гапиришимга рухсат берилмаса, журналистлар билан ҳам гаплаша олмасам, мен қаердан адолат излай? Мен халқдан ёрдам сўраяпман», — дейди у.
«Интернетга чиқишимни айблашади, лекин мен бошқа чора топмадим»
Қосимованинг сўзларига кўра, у интернетда видеомурожаат қилишдан аввал прокуратура ва бошқа идораларга неча бор мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган.
«Ҳатто журналистлар менга „тўхтанг, сизни ўлдириб қўйишади“, дейишди. Лекин мен тўхтамайман. Мен курашаётган бўлсам, бу бошқа аёллар мен каби таҳқирланмаслиги учун», — дея таъкидлайди у.
Аёлнинг сўзларига кўра, қарши томоннинг адвокатлари унинг мурожаатларини «давлатга қарши чиқиш» сифатида талқин қилмоқда.
«Мен ҳақиқатни айта олмас эканман, ҳимоя сўрай олмас эканман, унда менинг ҳуқуқларим қаерда? Менни урганлар, таҳқирлаганлар жавобгар бўлмагунча ортга қайтмайман», — дейди Қосимова.
Олий суд изоҳи
Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, ишда жабрланувчиларнинг кийимсиз ҳолатдаги видеоязуви мавжуд бўлгани учун айрим суд мажлислари махфий тарзда ўтказилмоқда.
«7 ноябр куни Қосимова суд тартибини бузгани учун огоҳлантирилган, аммо у такроран тартибни бузгани сабабли Жиноят-процессуал кодекснинг 272-моддасига асосан суд залидан чиқариб юборилган», — дейди Абидов.
Унинг маълумотича, кейинги суд мажлиси 12 ноябрь куни соат 10:00 да очиқ тарзда ўтказилади.
Жамоатчилик муносабати
Гулираъно Қосимованинг суддан чиқарилиши ва унинг интернетдаги кибербуллинг ҳужумларига учраётгани фаоллар норозилигига сабаб бўлди.
Ҳуқуқшунос Камола Алиева бу ишни «жамиятнинг инсонийлик ва адолатга муносабатини кўрсатувчи кўзгу» деб атади.
«Аёлнинг шаъни эмас, ҳуқуқи муҳим бўлиши керак. Ҳозир эса у интернетда иккинчи марта таҳқирланмоқда. Бу нафақат бир инсон, балки бутун жамият адолат тамойилларига қарши ҳаракатдир», — дейди Алиева.
Журналист Илёс Сафаров ҳам Гулираъно Қосимовага қарши уюшган киберхужумлар кетмоқда, деб ҳисоблайди.
«Фарғонадаги блогер ва троллар орқали уни қоралаш, ИИБни оқлаш ҳаракатлари олиб бориляпти. У бир неча бор таҳқирланган, ҳатто ўз жонига қасд қилган, аммо адолатга ишониб қайта турибди. Энди эса у кибермаконда ҳам ҳимоясиз қолди», — дейди Сафаров.
Блогер Шаҳноза Соатова эса қўшимча қилади:
«Аёлни обрўсизлантириш осон, бир туҳмат етарли. Унинг „бузуқлигига“ ишонишга тайёр катта масса бор. Бу фақат Гулираъно эмас — бу тизим муаммоси», — деб ёзади у.
Эслатиб ўтамиз, Фурқат туманида ИИБ ходимлари 34 ёшли аёлни калтаклаб, ечинтириб, таҳқирлагани аниқланган эди. Улар аёлни солиқ инспекцияси бошлиғи устидан ёлғон ариза ёзишга мажбур қилган.
ИИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов бу ҳолат юзасидан фикр билдириб, «тизим бундай раҳбарларни кечирмаслигини» таъкидлаган. Сенат ишни назоратга олган, Олий суд маълумотига кўра, Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи ва ўринбосари олтита модда бўйича айбланмоқда.
8 октябрь куни Қува туман судида мазкур иш бўйича суд жараёнлари бошланган.
Ўзбекистон
11.11.2025, 10:24
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Кимлар фоизсиз таълим кредити олиши мумкин? Имтиёзли тоифалар маълум қилинди
Таълим
09.06.2026, 11:35

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Суддан қочиб кетган собиқ Россия амалдорининг жасади топилди
Жаҳон
24.09.2025, 15:00

Болалар майдончаси ўрнига "дом" қурилмоқда
Ўзбекистон
16.05.2025, 17:10

Фарғонада ноқонуний сақланаётган юзлаб газ баллонлари топилди
Ўзбекистон
23.10.2024, 12:20
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
