Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 18:33

"UzAuto Motors"га нисбатан қарши иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси томонидан "UzAuto Motors" ҳамда унинг расмий дилерига нисбатан қарши иш қўзғатилди. Бу ҳақда қўмитанинг ахборот хизмати хабар берди. 

"UzAuto Motors"ga nisbatan qarshi ish qoʻzgʻatildi

"UzAuto Motors"ga nisbatan qarshi ish qoʻzgʻatildi

Қайд этилишича, Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаро А.Д.дан ўзига тегишли 2023 йилда "UzAuto Motors" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган "Lacetti L-Stayle MT" русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган. 

Ушбу мурожаат қўмита томонидан кўриб чиқилганда ҳолат ўз тасдиғини топган. Шунингдек, айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилганлиги аниқланган.

 "Қўмита Махсус комиссияси томонидан "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича "UzAuto Motors" АЖ ва "PSM-AutoSavdo" МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди", дейилади хабарда. 

Шунингдек, қўмита томонидан ушбу ҳолат (автомобилда ёнғин чиқиши) инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳолатларини инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. 

Бундан ташқари, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилган ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Хабарда махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апеллятсия кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам эслатиб ўтилган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

OCCRP ва Delfi Estonia журналистлари Россия Президенти Администрацияси билан боғлиқ махфий ҳужжатларни фош қилди. Ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сиёсат

24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?

Венгрия бош вазири Петер Мадьяр уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари яна Россия газини сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бунга асосий сабаб Россия газининг арзонлиги ва географик жиҳатдан қулай жойлашгани бўлади.

Иқтисодиёт

24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кескин кўпаймоқда. Бу ҳолат инсоният учун янги глобал инқирозга айланиши мумкин.

Жаҳон

24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади

Лойиҳанинг умумий қиймати 6,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш доирасида станцияга илк бор тижорий юк поезди етиб келди.

Жаҳон

23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт

Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига кўра, иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолса, иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўлаб берилиши шарт.

Ўзбекистон

23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди

Жума куни кечқурун Синюан округидаги “Люшеню” кўмир конида газ портлаши содир бўлди. 

Жаҳон

23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди

Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида йўлга чиққан “Озодлик флотилияси” (“Freedom Flotilla”) иштирокчилари Исроил томонидан ушланганидан кейин қийноқ ва шафқатсиз муносабатларга дуч келганини маълум қилди.

Жаҳон

23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар

Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берилди. Дастурнинг умумий йиллик мукофот фонди 240 минг долларни ташкил этади. 

Таълим

22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди

“Сен яҳудийларни ўлдираман!” деб бақиргани учун ҳибсга олинган, озодликка чиққанидан бир соат ўтиб эса яҳудий мактабларини портлатиш билан таҳдид қилган эркак жума куни Лондон судида антисемитизмга асосланган жиноятларини тан олгач, қамоққа олинди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:58

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда

Ҳозирга қадар касалликнинг тарқалиши натижасида гумон қилинган 670 та ҳолатдан 160 таси ўлим билан якунланди.

Жаҳон

22.05.2026, 17:31

Судандаги уруш минглаб оилаларни айрилиқ азобига дучор қилди

Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг маълумотларига кўра, Судандаги уч йиллик уруш давомида 8 000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. 

Жаҳон

22.05.2026, 15:04

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси

Ўзбек рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилованинг АҚШдаги илк кўргазмаси Смитсон институтида намойиш этилмоқда. Унда видеоинсталляциялар, фотосуратлар ва музейнинг тарихий коллекцияларидан танланган ноёб экспонатлар ўрин олган.

Маданий

22.05.2026, 13:16

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратилади

“Вақф” хайрия жамоат фондига йўналтириладиган 690 миллиард сўм ҳисобидан бир қатор ижтимоий ва тиббий дастурлар амалга оширилади.

Ўзбекистон

22.05.2026, 09:04

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →