Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 01:43

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху 2025 йил май ойининг бошида расмий ташриф билан Озарбайжонга боради. Боку шаҳрида у Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ташриф АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокаралар қайта тикланган, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки бўйича баҳслар давом этаётган бир пайтда амалга ошмоқда. Бу ҳақда "Ynet" хабар қилди.

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?

Нетаняху Озарбайжонга ташриф буюради. Алиев уни ҳибсга оладими?

Қайд этилишича, Нетанъяху ташрифи давомида Озарбайжоннинг Иброҳим келишувларига қўшилиши масаласи ҳам муҳокама қилинади. Бу келишувлар Исроил ва бир нечта араб давлатлари ўртасида дипломатик алоқаларни тиклашга қаратилган бўлиб, Боку ҳам ўз таъсирини Марказий Осиёда кучайтириш йўлида ушбу жараёнда иштирок этиши мумкин. Исроил Бош вазирининг Озарбайжонга қайси санада бориши ҳақида ҳали аниқ бир кун маълум қилинмади. 

Президент Илҳом Алиев яқинда Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған ва Суриянинг янги президенти Муҳаммад ал-Шара билан музокаралар ўтказди. Бу эса уни минтақанинг етакчи дипломатик арбобларидан бири сифатида кўрсатмоқда. АҚШ ва Исроил расмийлари Алиевни муҳим минтақавий ўйинчилар ўртасидаги кўприк ролини ўйнай оладиган ноёб шахс сифатида баҳоламоқда. 

Илҳом Алиевнинг Бинямин Нетанъяхуни Озарбайжонда ҳибсга олиши эҳтимоли жуда паст. Озарбайжон ва Исроил ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, айниқса мудофаа, энергетика ва хавфсизлик соҳаларида, тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Озарбайжон Исроилнинг асосий қурол-яроғ импортчиларидан бири бўлиб, икки давлат ўртасидаги сиёсий алоқалар ҳам фаол ривожланмоқда.​ Агар Илҳом Алиев Нетанъяхуни ҳибсга олмаса Озарбайжоннинг Туркия билан илиқ муносабатларига путур етиши мумкин.   

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Бош вазири Бинямин Нетанъяху Гаагадаги Халқаро жиноий суди юрисдикциясини тан олган Венгрияга давлат ташрифи билан борган эди. Кейинчалик, Венгрия Бош вазири маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш Нетанъяху ташрифи доирасида Венгрия Халқаро жиноий суддан (ХЖС) чиқиши ҳақида огоҳлантирган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Pegasus, Isroil

Ҳукумат хакерлар орқали фаолларни кузатаётгани айтилмоқда

Ўзбекистон мухолифат, журналист ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг шахсий мулоқотларини кузатишда "Pegasus"  жосуслик дастурида фойдаланаётганлиги айтилмоқда.

Жаҳон

19.04.2025, 16:46

Turkish and Israel

Кескинлашган Исроил-Туркия муносабатлари ёхуд "янги усмонийлик" сиёсати

2024 йил сўнггида Сурияда Башар Асад режими қулагач вазият кескин ўзгарди. Туркия Сурияда Эроннинг ўрнини эгаллашга ва мамлакатда ҳарбий базасини жойлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Сурия билан қўшма мудофаа шартномасига кўра Палмира, Ҳама ва Т 4 авиабазаси Туркияга берилиши кўзда тутилган эди. Шунингдек, сўнгги ҳафталар давомида туркиялик мутахассислар томонидан ушбу ҳарбий базалар кўздан кечирилган эди. 

Сиёсат

12.04.2025, 13:43

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири

Халқаро муносабатлар бугунги кунда бир нечта чуқур ўзгаришлар таъсирида шаклланмоқда - бу эса сиёсатчилар учун жараённи англаш ва зарур чораларни кўришда жиддий синов бўлиб қолмоқда. Жаҳон сиёсати барқарорлик доирасидан чиқиб, тобора кўпроқ тартибсизлик сари ҳаракатланмоқда, хусусан, Трамп маъмуриятининг Оқ Уйга қайтиши билан бу янада яққол кўзга ташланмоқда. Айни ўзгаришлардан бири - технологик марказларнинг анъанавий ҳудудлардан чеккароқ, ноанъанавий минтақаларга силжиши бўлиб, бу глобал тенглик ва куч мувозанатини ўзгартириб юбормоқда. Шу билан бирга, ўта ўнг ва ўта чап сиёсий кучлар ўртасидаги тафовут кескин ортиб бормоқда - бу эса сиёсий тизимларда радикаллашув хавфини кучайтиради.

Сиёсат

24.04.2025, 15:36

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?

Америкалик дипломатларнинг яқинда Кобулга қилган ташрифи Қўшма Штатлар ва Толибон ҳаракати ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги илк эҳтиёткор қадамлар бўлиши мумкинлигини англатади.

Сиёсат

11.04.2025, 18:49

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади

Британия ҳукумати туркиялик-америкалик сиёсий шарҳловчи ва медиа лойиҳа асосчиси Женк Уйгур ҳамда машҳур сиёсий стример Ҳасан Пикернинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Жаҳон

02.06.2026, 10:14

Кино соҳасидаги бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат ходимлари билан ўтказилаётган йиғилишда кино соҳаси учун муҳим қарор эълон қилинди. Цензурага барҳам берилади.

Маданий

01.06.2026, 17:50

Янги “Тошкент – Самарқанд” автомобиль йўли 282 километрни ташкил этади

“Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобиль йўли Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини боғлайди.

Ўзбекистон

01.06.2026, 17:47

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади

Илмий даража бериш тартиби соддалашади. Яна нималар бекор қилинди?

Таълим

01.06.2026, 15:57

Трамп сурати туширилган банкнота чиқиши мумкин

Оқ уй ва АҚШ Молия вазирлиги мамлакат мустақиллигининг 250 йиллик юбилейи муносабати билан махсус эсдалик пул белгиларини чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

Иқтисодиёт

01.06.2026, 15:24

Ҳар йили 100 та шеърий концерт давлат ҳисобидан молиялаштирилади

Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Маданий

01.06.2026, 15:14

Масъуд Пезешкиён истеъфога чиқмоқчи(ми?)

Янги хабарга кўра, амалдаги Эрон президенти Олий раҳнамо идорасига ариза топширган. Аризада “президент ва ҳукумат асосий миллий қарорларни қабул қилиш жараёнларидан четлаштирилгани” айтилган. 

Жаҳон

01.06.2026, 14:20

Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулки мусодара қилинади

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларга нисбатан янги чекловларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. 

Жаҳон

01.06.2026, 12:17

Франция ҳарбийлари Россия нефть танкерини тўхтатди

Франция ва унинг ҳамкорлари якшанба куни Атлантика океанида санкцияларни четлаб ўтаётган Россия нефть танкерини қўлга олган. 

Жаҳон

01.06.2026, 11:25

Мянмада портлаш: 55 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди

Исёнчи Таанг Миллий Озодлик Армиясининг айтишича, портлашга тоғ-конь ишларида фойдаланиш учун сақланаётган моддаларнинг тасодифан портлаб кетиши сабаб бўлган.

Жаҳон

01.06.2026, 10:55

Хитой Кубага 15 минг тонна гуруч юборди

Кубадаги оғир гуманитар ва иқтисодий инқироз шароитида Хитой мамлакатга озиқ-овқат ёрдамининг биринчи партиясини етказиб берди.

Жаҳон

01.06.2026, 08:20

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди

Саудия Арабистони Фаластин давлатини тузиш бўйича аниқ ва қайтарилмас келишувларга эришилмагунча Исроил билан муносабатларни нормаллаштирмаслигини маълум қилди. 

Жаҳон

01.06.2026, 07:09

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради

Жанубий Корея Шимолий Кореянинг кучаяётган ҳарбий таҳдидларига қарши туриш учун атом сувости кемаларини қўлга киритишга интилмоқда.

Жаҳон

28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт

Каъбанинг ички тузилиши, Кисванинг яратилиши ва  асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналари ҳақидаги 10 та қизиқарли факт билан танишинг.

Маданий

27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди

Венесуэланинг Баринас штатида жойлашган INJUBA қамоқхонасида 1200 дан ортиқ маҳбус оммавий исён кўтариб, муассаса ҳудудини назорат остига олди. 

Жаҳон

26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратининг энг муҳим босқичлари қизғин давом этмоқда. Бу йилги мавсумда миллионлаб мусулмонлар Макка ва муқаддас қадамжоларда жам бўлиб, асосий диний амалларни бажармоқда.

Жаҳон

26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро кўриб чиқилди. Воқеа юзасидан ўтказилган расмий текширувдан сўнг иш адолатли якун топгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс

Ўзбекистонда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали йилига 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда.

Ўзбекистон

26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Жаҳон

26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади

Эквадор президенти Даниэль Нобоа Миллий ассамблеядаги чиқишида мамлакатда жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган чоралар натижаларини маълум қилди.

Жаҳон

26.05.2026, 10:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →