Жаҳон чемпионати 2026: Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция мундиалга йўл олди

Кеча  бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсларда Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция терма жамоалари Жаҳон чемпионати 2026га чиқиш имкониятини қўлга киритди. Ҳар бир жамоа ўз гуруҳларида жиддий рақибларга қарши баҳс олиб боради ва мухлислар тарихий ғалабаларни кўришга тайёр.

 

Улашиш:

Жаҳон чемпионати 2026: Ироқ, Конго, Босния, Туркия, Чехия ва Швеция мундиалга йўл олди

https://www.foxsports.com/stories/soccer/fifa-world-cup-2026-schedule-dates-stadiums

Ироқ

Ироқнинг футбол бўйича терма жамоаси кеча Боливияни Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳал қилувчи ўйинда 2-1 ҳисобида мағлуб этди ва тарихий ғалаба билан мундиалга йўлланмани қўлга киритди.

 

 

Энди Ироқ I гуруҳига тушади ва бу ерда Франция, Сенегал ҳамда Норвегия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мутахассислар ушбу гуруҳни мураккаб деб баҳоламоқда, бироқ ироқликлар яхши натижа учун курашишга тайёр эканини таъкидламоқда ва улар ҳар бир ўйинда максимал куч сарфлашлари керак болади.

Конго

Конго терма жамоаси Ямайкага қарши баҳс олиб бориб, экстра бўлимларда ягона гол уриб ғалабани қўлга киритди ва мундиалга йўлланмани таъминлади бу натижа жамоа учун катта ютуқ бўлиб мухлислар томонидан катта қувонч билан қарши олинди

 

 

Конго K гуруҳига тушди ва Португалия, Ўзбекистон ҳамда Колумбияга қарши баҳс олиб боради. Миллий терма жамоамиз охирги турда 28 июнь куни Конгога қарши майдонга тушади, йигитларимизга омад тилаймиз!

Босния

Босния кутилмаган ҳолда Италия терма жамоасига қарши ўйнади. Ушбу баҳс пеналтилар сериясигача давом этди ва охирида Босниянинг ғалабаси билан якунланди. Италия эса қаторасига учинчи марта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.

 

 

Босния эса Б гуруҳига тушди ва унда Канада, Қатар ҳамда Швейцарияга қарши баҳс олиб боради.

Туркия

Туркия Косово терма жамоасини кутилмаган тарзда мағлуб этди ваМундиалга йўл олди.

 

 

Туркия терма жамоаси D гуруҳига тушди ва унда АҚШ, Парагвай ҳамда Австралияга қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, улар гуруҳда фаворит сифатида ҳам тугатиши мумкин.

Чехия

Чехия терма жамоаси Данияга қарши баҳс олиб борди ва қийин ўтган ўйин пеналтилар сериясига кўчди. Чехия бу баҳсда қўли баланд келди ва 20 йилдан сўнг яна ушбу турнирда қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

 

 

Чехия A гуруҳига тушди ва унда Мексика, Жанубий Африка ҳамда Жанубий Корея терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

 

Швеция 

Швеция терма жамоаси Польшага қарши ҳал қилувчи ўйинда 3-2 ҳисобида ғалабага эришди ва турнирга бориш имкониятини қўлга киритди.

 

 

Швеция F гуруҳида Нидерландия, Япония ҳамда Тунисга қарши майдонга тушади. Бу гуруҳ ҳам жуда қийин гуруҳ сифатида баҳоланмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Каннаваро: «Ёрдамчиларимга ойликни ўз чўнтагимдан тўлаяпман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида ўзининг маоши ҳақида тарқалаётган маълумотларга яна бир бор муносабат билдирди.

Спорт

05.08.2026, 13:31

Аргентина терма жамоасини келажакда ким бошқариши ноаниқ

Декабрь ойида Лионел Скалонининг шартномаси якунланади. Агар у узайтирилмаса, Скалони Аргентина терма жамоаси тарихида энг муваффақиятли мураббий сифатида муҳрланади.

Спорт

20.07.2026, 10:07

Энди Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этадими?

FIFA президенти Жанни Инфантино 64 жамоалик формат муҳокама қилинишини маълум қилди.

Спорт

13.07.2026, 16:12

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди

Депутатлар фикрича, турнир давомида қизил карточка бўйича қоидани ўзгартириш қарори Трампнинг Инфантино билан телефон мулоқотидан сўнг қабул қилинган. 

Спорт

09.07.2026, 16:07

ФИФА Россия жамоаларига қўйилган тақиқни қайта кўриб чиқади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг тавсиясидан сўнг ФИФА Россия футбол жамоаларига нисбатан амал қилаётган тақиқни қайта кўриб чиқишини маълум қилди.

Спорт

08.07.2026, 15:58

«Футболга адолат керак, турли жамоалар учун турли қоидалар эмас»: Аргентина–Миср ўйинидан кейин баҳслар авж олди

Аргентинанинг Миср устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабаси нафақат майдондаги кураш, балки ҳакамлик қарорлари сабаб ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Спорт

08.07.2026, 15:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →