Ҳормуздаги вазият: 670 та кема кутиб турибди
Сўнгги 48 соатда Ҳормуз бўғозининг ғарбий томонида 670 та юк кемаси тўхтаб қолди. БАА, Греция, Хитой ва бошқа Осиё давлатлари катта зарар кўрмоқда. Бўғоздан ўтишга уринганлар ҳам мавжуд.
Иқтисодиёт
03.04.2026, 17:17
Улашиш:

Bloomberg ва денгиз транспорти ташкилотлари маълумотларига кўра, Ҳормуз бўғозининг ёпилишидан энг кўп зарар кўрганлар орасида Греция, Бирлашган Араб Амирликлари ва Хитой юк ташиш компаниялари бор.
Ўтган 48 соат ичида бўғознинг ғарбий томонида 670 га яқин юк кемалари кутиб тургани аниқланган. Улардан 120 таси (умумийдан 18 %) БАА компанияларига тегишли.

Кемаларнинг жойлашуви AIS (Автоматик идентификация тизими) ёрдамида кузатиб борилади. Бу — аксарият тижорат кемаларида ўрнатилиши шарт бўлган транспондер технологияси бўлиб, у кеманинг ўрни, тезлиги, ҳаракат йўналиши ва номини бошқа кемалар ҳамда қирғоқ станцияларига узлуксиз узатиб туради.
Баъзи кемалар ўз кузатув тизимларини ўчириб қўйган бўлиши мумкинлиги сабабли, эҳтимол, ҳақиқий рақамлар бундан юқорироқдир.
Греция ва Хитой жиддий зарар кўрмоқда
Греция можаро бошланганидан бери энг кўп жабр кўрган иккинчи давлатдир. Грецияга қарашли компаниялар бу давр мобайнида бўғозда камида 75 та (умумийдан 12 %) юк кемасини бошқарган.
Уларнинг тахминан 30 таси нефть ёки газ танкерларидир.

Минтақадаги 74 та юк кемаси Хитойга тегишли бўлиб, уларнинг 25 таси нефть ва газ танкерлари, қолганлари эса қуруқ юк ташувчилар ва контейнер кемаларидир.
Япония компанияларининг бўғозда камида 23 та нефть ва газ ҳамда 16 та қуруқ юк ташувчи кемаси бор.
Шунингдек, ҳудудда Гонконгга алоқадор 13 та энергетика ва 12 та қуруқ юк кемаси ҳам мавжуд. Ҳиндистон компанияларининг эса минтақада 24 та танкери бор.
Бундан ташқари, Сингапурга тегишли 29 та, Жанубий Корея компанияларининг 22 та, Ветнамнинг эса учта йирик суюлтирилган газ ташувчи кемаси қолиб кетган
Туриб қолган супертанкерлар
50 га яқин ўта йирик нефть танкери (супертанкер) ва 11 та ўта йирик газ ташувчи кема тўхтаб қолган бўлиши мумкин.
Бу супертанкерларнинг еттитаси Жанубий Кореяга, олтитадан Хитой ва Японияга, бештаси эса Грецияга тегишли.
Уруш даврида бўғоздан ўтган кемалар
Денгиз разведкаси билан шуғулланувчи “Kpler” агентлигига кўра, можаро бошланганидан бери юк ташувчи кемалар амалга оширган 225 та кесиб ўтишнинг 40 дан ортиғи Эрон кемалари ҳиссасига тўғри келади
Яна 60 та кесиб ўтиш Эрон байроғи билан сузмайдиган ёки бевосита унга тегишли бўлмаган, бироқ АҚШнинг Эронга қарши дастури доирасида санкцияга учраган кемалар томонидан амалга оширилган.
Тахминан 35 та кесиб ўтишни Грецияга тегишли кемалар уддалаган. Булардан саккизтаси “Dynacom Tankers Management” номли компанияники.
Шунингдек, Хитойга алоқадор камида 20 та ва Ҳиндистонга тегишли 13 та кема ҳам бу йўналишдан ўтган.
Эроннинг дўст мамлакатлар кемаларига хавфсиз ўтиш имконини берувчи назорат тизимидан баъзи кемалар фойдаланганга ўхшайди.
Суғурта харажатларининг кескин ошгани ҳамда экипаж ва юклар учун хавфнинг ўта юқорилиги сабабли юзлаб кемалар қатновни тўхтатиб турибди.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Иқтисодиёт
03.04.2026, 17:17
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Эронни иқтисодий босим билан синдира оладими?
Жаҳон
26.08.2026, 10:24

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди
Жаҳон
07.10.2026, 10:06

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
