БМТ Гулнора Каримовани ноқонуний ҳибсга олинганлигини айтмоқда. Бу борада Ўзбекистон ҳукумати нима дейди?
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ишчи гуруҳи жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани 2014 йилда ҳеч қандай ордерсиз ва тушунтиришларсиз ўзбошимчалик билан қамоққа олинганини ва сақлаб келаётганини эълон қилган эди. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Миллий маркази БМТнинг ушбу қарорига нисбатан расмий муносабат берди.
Ўзбекистон
09.07.2025, 17:53
Улашиш:
Унда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати расмий жавоби БМТга тақдим этилган. Аммо процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдирган.
Шунингдек, Акмал Саидов бошчилигидаги Инсон ҳуқуқлари Миллий миллий марказ қуйидагиларни ҳам баён этган:
1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.
2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.
3. Г. Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.
4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г. Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.
5. Г. Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.
6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғида сақлангани, "ошхонадаги суд" ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.
8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида "Vision 2030" жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.
9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парадигма.уз Гулнора Каримовага тегишли эканлигини айтилган Швейсариядаги пулларини Ўзбекистонга қайтарилиши ва қаерларга сарф қилинаётганлиги ҳақида материаллар эълон қилинган эди.
Ўзбекистон
09.07.2025, 17:53
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?
Ўзбекистон
29.04.2025, 12:21

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди
Жаҳон
17.06.2026, 17:29

БМТ Эбола эпидемияси туфайли Конгога маблағ ва ходимлар юбормоқда
Жаҳон
22.05.2026, 17:31

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?
Жаҳон
21.05.2026, 15:48

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

БМТ: Эрон уруши туфайли 30 миллиондан ортиқ одам қашшоқликка юз тутади
Жаҳон
24.04.2026, 10:34
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди
Жаҳон
17.06.2026, 17:29

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Фан-технология
17.06.2026, 16:50

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

1001 бош сигир ва «Hyundai» асосчиси: миллионернинг виждон қарзи қандай қайтарилди?
Маданий
17.06.2026, 12:16

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Ўзбекистон
17.06.2026, 11:53

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи старт олди
Ўзбекистон
16.06.2026, 18:24

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Жаҳон чемпионати юрак хуружига олиб келиши мумкин - тадқиқот
Фан-технология
16.06.2026, 14:34

Мушуклар қандай қилиб минглаб аскарлар ҳаётини сақлаб қолган?
Маданий
16.06.2026, 13:04

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди
Спорт
15.06.2026, 10:48

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди
Жаҳон
15.06.2026, 10:24
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
