Яна икки туманнинг ҳоким ёрдамчиси жиноятга қўл урди
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа ҳамда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманларидаги ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
19.11.2024, 11:17
Улашиш:

Yana ikki tumanning hokim yordamchisi jinoyatga qoʻl urdi
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган текширувлар давомида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд 88 млн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.
Сўнгра ўзининг таниши бўлган фуқаро номига масъулияти чекланган жамият ташкил қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд 88 млн сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821 млн 858 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.
Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхоналардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821 млн 858 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон
19.11.2024, 11:17
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қадимий олтин тангаларни пулламоқчи бўлганлар ушланди
Ўзбекистон
15.10.2024, 18:19

Хоразмда 2,9 млрд сўмлик дорини уйида сақлаётган фуқаро ушланди
Ўзбекистон
17.09.2024, 13:43

60 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддасининг савдосига чек қўйилди
Ўзбекистон
09.08.2024, 10:23

ДХХ томонидан бир гуруҳ фирибгарлар ушланди
Ўзбекистон
06.08.2024, 10:28
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Meta 8000 ходимни ишдан бўшатмоқда
Иқтисодиёт
21.05.2026, 10:27
сўнгги янгиликлар

Россия Европа билан музокараларга тайёр – Дмитрий Песков
Сиёсат
19.06.2026, 17:59

Сохта прокуратура ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
19.06.2026, 17:59

50 минг еврога баҳоланган дарвозабон Жаҳон чемпионатида Испанияни ҳайратда қолдирди
Спорт
19.06.2026, 17:38

Болаларни ташиш қоидасини бузганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
Ўзбекистон
19.06.2026, 16:49

Пойтахтдаги баъзи арматура маҳсулотлари талабларга жавоб бермайди – Назорат қўмитаси
Ўзбекистон
19.06.2026, 16:09

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир
Жаҳон
19.06.2026, 15:12

Жаҳон чемпионатидаги ирқчилик можароси: кореялик блогерни ҳақорат қилган муҳандис ишдан ҳайдалди
Спорт
18.06.2026, 17:41

Тошкент автобусларида кондиционерлар нега ишламайди?
Ўзбекистон
18.06.2026, 16:28

Путинни танқид қилган рассом ўлдирилди
Жаҳон
18.06.2026, 16:04

Ўзбекистон — Афғонистоннинг Марказий Осиёда энг йирик иқтисодий ҳамкори
Ўзбекистон
18.06.2026, 15:45

Тошкентда «Европа плюс Ўзбекистон» радиостанцияси иш бошлади
Ўзбекистон
18.06.2026, 15:04

Ўзбекистонда туғилиб, жаҳон чемпионатларида иштирок этган футболчилар
Спорт
18.06.2026, 11:09

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди
Жаҳон
17.06.2026, 17:29

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Фан-технология
17.06.2026, 16:50

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

1001 бош сигир ва «Hyundai» асосчиси: миллионернинг виждон қарзи қандай қайтарилди?
Маданий
17.06.2026, 12:16

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Ўзбекистон
17.06.2026, 11:53

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи старт олди
Ўзбекистон
16.06.2026, 18:24

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Meta 8000 ходимни ишдан бўшатмоқда
Иқтисодиёт
21.05.2026, 10:27
