Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида қиймати $2,6 млрд ва қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди.

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди

Қорақалпоғистонда қиймати 2,6 миллиард доллар бўлган йирик шамол энергетикаси лойиҳаси амалга оширила бошланди. Лойиҳа Қўнғирот туманида барпо этилади ва унинг қуввати 1,5 гигаваттни ташкил этади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Қорақалпоғистонни комплекс ривожлантиришнинг навбатдаги устувор вазифалари муҳокама қилинган йиғилишдан сўнг маълум қилди. Йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.

Маълум қилинишича, ҳудудда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми тўрт баробар ошиб, 5,33 миллиард киловатт-соатга етган. Бу кўрсаткич аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг йиллик электр энергияси истеъмолидан қарийб уч баробар юқори.

Қорақалпоғистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида Беруний ва Қораўзак туманларида ҳам шамол электр станциялари барпо этилмоқда.

Ҳозирда ҳудудда умумий қиймати 7 миллиард доллар бўлган 47 та янги лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланган. Уларнинг таркибига Қўнғирот туманидаги 1,5 ГВт қувватга эга шамол электр станцияси ҳам киради.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, 1,5 минг километр юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 500 кВ кучланишли учта подстанция қурилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистонда 2030 йилга қадар шамол электр станцияларининг умумий қувватини 3,3 ГВтга етказиш, «яшил» энергия улушини 76 фоизга ошириш ҳамда 400 МВт қувватга эга энергия сақлаш тизимларини барпо этиш режалаштирилган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон

10.09.2026, 17:09

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган давлатлар учлигига кирди

Бу ҳақда  Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълум қилди.

Иқтисодиёт

09.09.2026, 16:30

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Сиёсат

22.07.2026, 13:09

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди

Dealroom.co платформаси томонидан эълон қилинган Q2/H1 2026 Venture Capital Report ҳисоботида маълум қилинди.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 09:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Иқтисодиёт

17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.

Ўзбекистон

17.10.2026, 14:01

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?

Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Биньямин Нетаньяҳуга қарши мухолифат сиёсатчилари бирлашмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти Фаластин давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватламайди

Сиёсат

17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди

Ҳусийлар Мадинага ҳужум қилганини рад этди. Яманнинг Аден шаҳридаги ҳукумат қароргоҳи яқинида содир бўлган ҳужумда эса камида икки киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак

Трамп Хитой яқин беш йил ичида АҚШ имкониятларига етиб олишидан хавотирда.

Жаҳон

16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

Rasm sun'iy intellektda yaratildi

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?

Европа тикланиш ва тараққиёт банки прогнозларига кўра, Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш суръати 2027 йилда 5,3 фоизга пасаяди.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди

Вояга етмаганлар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ бўйича диний маросим ўтказиш учун жарималар кучайтирилди.

Ўзбекистон

15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди

Хитой экспорти рекорд даражада ўсган бўлса-да, ички истеъмол ва инвестициялар сустлигича қолмоқда.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Lvbel C5 тахаллусли репер қўшиқ сўзлари туфайли Истанбулда қўлга олинди. Қўшиқчи суд назорати остида турк адабиёти бўйича таҳсил олиш шарти билан қўйиб юборилди.

Жаҳон

15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким ким эди?

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →