Яқин Шарқда янги ҳарбий кескинлик: АҚШ флоти Форс кўрфази томон йўл олди
Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият яна кескинлашмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан давом этаётган зиддиятлар фонида минтақада йирик ҳарбий куч жойлаштирилаётганини маълум қилди.
Жаҳон
26.01.2026, 11:35
Улашиш:

Унинг таъкидлашича, Форс кўрфази томон «улкан ҳарбий армада» йўл олган. Бу қадам Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги қарама-қаршилик янги ва хавфли босқичга ўтаётганидан далолат беради.
Ҳарбий сафарбарлик: денгиз ва ҳавода
Пентагон маълумотларига кўра, USS Abraham Lincoln авианосеци ўзининг зарбдор гуруҳи билан Жанубий Хитой денгизидаги йўналишини ўзгартириб, Форс кўрфази томон ҳаракатланмоқда. Унинг таркибида «Tomahawk» қанотли ракеталари билан қуролланган Arleigh Burke туркумидаги эсминецлар ҳам бор.
Ушбу кемалар юқори зарба салоҳияти билан бирга, баллистик ва қанотли ракеталарни ҳавода йўқ қилишга қодир Aegis мудофаа тизими билан жиҳозланган. Ҳарбий мутахассислар фикрича, бундай кўламдаги кучларни минтақада жойлаштириш оддий по‘писа эмас, балки эҳтимолий ҳарбий амалиётларга тайёргарлик бўлиши мумкин.
Трампнинг мақсади нима?
Президент Доналд Трамп Оқ уйдаги чиқишида ушбу сафарбарликни «эҳтиёт чораси» деб атади:
«Биз Эронни кузатиб турибмиз. У ерга улкан куч кетяпти. Балки уни ишлатишга ҳожат қолмас, лекин ҳар эҳтимолга қарши у ерда бўлиши керак».
Шу билан бирга, АҚШнинг босими фақат ҳарбий чоралар билан чекланмаяпти:
- Янги санкциялар: АҚШ Молия вазирлиги Эрон нефтини ноқонуний ташишда айбланаётган «соя флоти»га қарши қўшимча чекловлар жорий қилди.
Ички беқарорлик: Эрондаги сўнгги норозилик намойишлари ва уларнинг куч билан бостирилиши Вашингтоннинг кескин позиция эгаллашига сабаб бўлган. АҚШ томони бу воқеаларда минглаб одамлар ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.
Теҳроннинг жавоби
Эрон расмийлари АҚШ ҳаракатларини жавобсиз қолдирмаслигини билдирди. Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони генерал Муҳаммад Пакпур Эрон армияси ҳар қандай ҳужумга тайёр эканини ва «бармоқлар тепкида» турганини айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса Ғарб ОАВларига берган баёнотида АҚШ ва Исроилни огоҳлантириб, эҳтимолий тўқнашув улар кутганидан анча узоқ ва шафқатсиз бўлишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон минтақадаги АҚШга тегишли барча ҳарбий базаларни қонуний нишон деб ҳисоблайди.
Минтақадаги умумий вазият
Ҳозирда АҚШ Яқин Шарқдаги 19 та нуқтада, жумладан Қатар, Баҳрайн ва Қувайтда жойлашган ҳарбий базалари орқали 40–50 минг нафар ҳарбий хизматчини сақлаб турибди.
Ҳарбий кескинлик фонида халқаро авиация қатновларида ҳам узилишлар кузатилмоқда. Air France, KLM ва Luxair каби авиакомпаниялар хавфсизлик сабаб айрим рейсларни бекор қилди ёки кечиктирди.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, ҳозирги вазият дипломатик музокаралардан кўра ҳарбий сценарийга яқинлашмоқда. АҚШ ҳарбий флотининг Форс кўрфазига етиб бориши минтақадаги кучлар мувозанатини жиддий ўзгартириб юбориши мумкин.
Жаҳон
26.01.2026, 11:35
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси
Маданий
22.05.2026, 13:16

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

Эрон ТИВ раҳбари Исроил билан яқинлашаётган давлатларни огоҳлантирди
Жаҳон
14.05.2026, 12:49

Саҳродаги тарсаки: Саудия Арабистони Трамп учун «осмонни» ёпди
Жаҳон
08.05.2026, 16:36
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
