updated: 22.03.2026, 02:54

Исроил армияси Яман пойтахтига бир қатор ҳаво зарбалари йўллади

Зарбалар ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий нутқ сўзлаётган вақтда амалга оширилган.

Жаҳон

29.08.2025, 18:41

Улашиш:

Исроил армияси Яман пойтахтига бир қатор ҳаво зарбалари йўллади

Исроил армияси Яманнинг «Ансаруллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати назоратидаги пойтахти Сана шаҳрига 10 дан ортиқ ҳаво зарбасини берди. Бу ҳақда «Ал-Масира» телеканали хабар берди.

«Анадолу» агентлиги маълумотларига кўра, зарбалар ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий нутқ сўзлаётган вақтда амалга оширилган. Пойтахтнинг бир нечта туманларида кучли портлашлар содир бўлган. Исроилнинг KAN давлат телеканали хабар беришича, зарбаларнинг мақсади ҳусийлар ҳаракатининг «муҳим шахслари» бўлган.

Исроил армиясининг расмий баёнотида айтилишича, ҳаво зарбалари Яман пойтахтидаги ҳусийларга тегишли объектларга қаратилган.

Исроил мудофаа вазири Исроил Кац армиянинг бошқарув марказидан шахсан операцияни кузатгани ҳақида вазирлик маълум қилди.

Кац таъкидлашича, Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийларга Исроил томонидан бир неча бор огоҳлантириш берилган. «Кимки Исроилга қарши қўл кўтарса, оғир оқибатларга дуч келади», — деди вазир.

Ҳозирча ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Жаҳон

29.08.2025, 18:41

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Рантиси болалар шифохонасига зарба берди

Исроил армияси Ғазо шаҳрида жойлашган Рантиси болалар шифохонасига зарба берди. У ерда ҳужум вақтида 80 нафар бемор бор эди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жаҳон

18.09.2025, 10:05

Трамп: “Исроилнинг Қатарга ҳужум қилиш қарори тўлиқ Нетаньяҳуга тегишли”

АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Исроилнинг Қатарга ҳужум қилиш ҳақидаги қарори тўлиқ Биньямин Нетаньяҳуга тегишли бўлган ва Вашингтон бу ҳаракатни тўхтатишга улгурмаган.

Жаҳон

10.09.2025, 14:52

Исроил ОАВ: АҚШ ва ҲАМАС ўртасида музокаралар қайта тикланди

Америка ва араб манбалари музокаралар қайта бошланганини тасдиқлаган, аммо Вашингтон Исроилнинг Ғазога ҳужум операцияларини тўхтатиш ниятида эмас.

Жаҳон

08.09.2025, 11:06

Gʻazo sektori markazida Isroil havo hujumi oqibatida ikki shifokor halok boʻldi / foto: Al Jazeera /

Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди, деб хабар берди Фаластин расмий ахборот агентлиги WAFA.

Жаҳон

13.05.2024, 10:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?

Тошкент туманларида квартира нархлари бўйича сезиларли тафовут бор. Янги таҳлил энг қиммат ва энг арзон ҳудудларни кўрсатди.

Ўзбекистон

26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?

Нархлар ошишига сабаб — сунъий интеллект соҳасидаги маълумот марказлари қурилишининг жадал ривожланиши туфайли хотира ва сақлаш чиплари нархи ошиб кетган.

Фан-технология

26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот

Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?

Фан-технология

26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида президент фармони билан журналист, блогер, муҳаррир ва медиа соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон

25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди

Рейтингда Тошкентнинг учта тумани ва Самарқанд вилоятининг иккита тумани ўрин олган.

Ўзбекистон

25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин

24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.

Жаҳон

25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари рад этилган бошпана изловчиларни қабул қилиш учун махсус “қайтариш марказлари”ни Ўзбекистон ва Руандада ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 

Сиёсат

24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди

Давлат раҳбари янги келишувлар ҳақида “Қозоғистон–Европа Иттифоқи” давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Жаҳон

24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси бўлган “Янги START”нинг амал қилиш муддати февралда тугади. Натижада дунёнинг икки энг гигант ядровий давлатида чекловлар қолмади.

Сиёсат

24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин

Ўзбекистон Каспий денгизида ўз савдо ва паром флотини ташкил этиш ҳамда кемалар сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон

24.06.2026, 14:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →