Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 07:32

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларининг даромади йилига 1 млн сўмдан ҳам ошмади — ДСҚ

2025 йил якунига кўра такси агрегаторлари фаолияти бўйича эълон қилинган маълумотларда ҳайдовчилар даромади, тўлов усуллари, ёш таркиби ва йўловчи ташиш бозорининг асосий кўрсаткичлари келтирилган.

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиларининг даромади йилига 1 млн сўмдан ҳам ошмади — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, 2025 йил давомида 224 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Ушбу агрегаторлар орқали жами 479 миллионта сафар амалга оширилган.

Такси хизматлари кўрсатишдан тушган умумий айланма 9,6 триллион сўмдан ошган. Шундан 6,7 триллион сўм (70,2 фоиз) нақд пул, 2,8 триллион сўм (29,8 фоиз) эса нақдсиз шаклда тўланган. Ўртача бир сафар қиймати 20,1 минг сўмни ташкил этган.

Йил давомида 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олган ҳайдовчилар сони 15,5 минг нафардан ошган. Бироқ ҳайдовчиларнинг аксарияти — 159,7 минг нафари йилига 1 миллион сўмдан кам даромад топган.

Даромадлар қуйидагича тақсимланган:

  • 50–100 млн сўм — 36,9 минг ҳайдовчи;
  • 10–50 млн сўм — 143,8 минг ҳайдовчи;
  • 5–10 млн сўм — 71,8 минг ҳайдовчи;
  • 1–5 млн сўм — 146,7 минг ҳайдовчи.

Такси агрегаторлари орқали йўловчи ташиш билан 574,6 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи шуғулланади. Уларнинг 59,1 фоизи (339 681 нафар) 30–50 ёш оралиғидаги фуқаролар, 33 фоизи (189 547 нафар) 30 ёшгача бўлганлар, 7,9 фоизи (45 398 нафар) эса 50 ёшдан ошганлардир. Шунингдек, агрегаторлар орқали 4 726 нафар аёл ҳайдовчи фаолият юритмоқда.

Таксилларда энг кўп фойдаланилаётган автомобиллар — Cobalt (23,7%), Nexia (20,7%) ва Lacetti (16,9%). Электромобиллар улуши 1,9 фоизни ташкил этади.

Аксарият такси автомобиллари 3–5 йиллик бўлиб, 5–10 йиллик машиналар энг кам улушга эга.

2025 йилда такси агрегаторлари томонидан жами 128,2 миллиард сўм солиқ тўланган бўлиб, шундан 63,6 миллиард сўми қўшилган қиймат солиғига тўғри келади.

мавзуга оид янгиликлар

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди

Ўзбекистонда санъаткорлар ва концерт-томоша соҳаси вакилларини солиққа тортиш тартиби юзасидан таклифлар муҳокама қилинмоқда. 

Ўзбекистон

07.04.2026, 12:29

Санкт-Петербургда мигрантларга тақиқ ортидан такси нархлари ошди

Муҳожирларнинг таксичилик фаолияти билан шуғулланишига тақиқ кучга кирган куниёқ шаҳарда такси нархлари 30 фоизгача ошгани хабар қилинди. Таҳлилчиларга кўра, бу ҳолат шундоқ ҳам кадрлар етишмовчилиги бор бўлган такси ва курьерлик соҳасидаги вазиятни янада оғирлаштирди.

Жаҳон

10.11.2025, 17:53

Oʻzbekiston aholisining daromadlari oshgani eʼlon qilindi

Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари ошгани эълон қилинди

Статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январь-июнь ҳолатида аҳоли жон бошига умумий даромадлар 13,7 млн сўмдан тўғри келган.Дастлабки маълумотлар бўйича мазкур даврда аҳоли умумий даромадлари 525,9 трлн сўмни ташкил қилган. Бунда 2024 йил мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадлари реал ўсиш суръати 9,5 фоиз бўлган.

Иқтисодиёт

29.07.2025, 14:30

Тошкент халқаро аэрапортида таксистларга қўшимча имтиёзларни ким таьминлаяпти?

2022 йил сентябр ойидан бошлаб Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аерапорти ўзининг махсус такси хизматларини ишга туширган эди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари) эса фақат автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. "Taxi Airport Tashkent" стикерлари туширилган катта ва кенг юкхонага эга янги автомобиллар йўловчилар учун бир нечта таърифларни ҳам жорий қилган эди.  Бироқ ҳали ҳам бу Тошкент халқаро Аерапорти бу тизимга тўлиқ ўта олмаган кўринади. 

Ўзбекистон

30.04.2024, 11:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради

Жанубий Корея Шимолий Кореянинг кучаяётган ҳарбий таҳдидларига қарши туриш учун атом сувости кемаларини қўлга киритишга интилмоқда.

Жаҳон

28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт

Каъбанинг ички тузилиши, Кисванинг яратилиши ва  асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналари ҳақидаги 10 та қизиқарли факт билан танишинг.

Маданий

27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди

Венесуэланинг Баринас штатида жойлашган INJUBA қамоқхонасида 1200 дан ортиқ маҳбус оммавий исён кўтариб, муассаса ҳудудини назорат остига олди. 

Жаҳон

26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратининг энг муҳим босқичлари қизғин давом этмоқда. Бу йилги мавсумда миллионлаб мусулмонлар Макка ва муқаддас қадамжоларда жам бўлиб, асосий диний амалларни бажармоқда.

Жаҳон

26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро кўриб чиқилди. Воқеа юзасидан ўтказилган расмий текширувдан сўнг иш адолатли якун топгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс

Ўзбекистонда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали йилига 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда.

Ўзбекистон

26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Жаҳон

26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади

Эквадор президенти Даниэль Нобоа Миллий ассамблеядаги чиқишида мамлакатда жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган чоралар натижаларини маълум қилди.

Жаҳон

26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади

Шунингдек, энди тадбиркорлар кредит олиш учун барча банк таклифларини ягона платформада кўра олиши мумкин. Гаровсиз микрокредит лимитини эса 200 миллион сўмгача оширилиш таклиф этилди.

Иқтисодиёт

26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “China Railway Construction Corporation” компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида қўшимча пулли автомобиль йўллари қуриш лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди

Туркия ва Исроилнинг иккиёқлама фуқаролигига эга бўлган аёл Истамбулда ҳибсга олинди. Бунга унинг Исроил мудофаа кучларида (IDF) хизмат қилгани сабаб бўлган.

Жаҳон

25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати АЙРИМ тоифадаги талабалар ва абитуриентлар учун 10 июнга қадар узайтирилди 

Таълим

25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистонда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Жорий йилнинг 26 май — 1 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →