Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот
Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?
Фан-технология
26.06.2026, 10:11
Улашиш:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораторияси томонидан Ўзбекистонда ёшлар орасидаги NEET, яъни ўқимаётган, ишламаётган ёки касб-ҳунар ўрганмаётган ёшлар ҳолати бўйича тадқиқот ўтказилди.
2026 йил бошига келиб, Ўзбекистон аҳолиси 38,2 миллион кишидан ошиб, бир йил ичида қарийб 700 минг кишига кўпайди. Сезиларли даражада ўсган туғилиш коэффициенти 2024 йилда 3,4 га етди.
Мамлакат аҳолисининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этади. Иқтисодиётда бу ҳолат "демографик дивиденд" деб аталади, яъни ишга лаёқатли аҳоли сонининг ишламайдиганлар (болалар ва кексалар) сонига нисбатан кўп бўлиши иқтисодий сакраш учун қулай имконият яратади. Аммо ёшлар бандлиги таъминланмаса, бу имконият ижтимоий ҳимоя тизимига тушадиган оғир юкка айланиб қолиши хавфи бор.
NEET - (Not in Education, Employment or Training) ҳеч қаерда ўқимаётган, ишламаётган ва касб-ҳунар ўрганмаётган ёшларни ифодаловчи халқаро ижтимоий-иқтисодий индикатор ҳисобланади. У анъанавий ишсизликдан фарқ қилади: ишсиз одам иш қидиради, NEET гуруҳидагилар эса меҳнат ва таълим бозоридан бутунлай узилган бўлади. Қисқача айтганда, бу кўрсаткич ҳаётда ўз йўлини тополмай, бекор ўтирган ёшлар даражасини ифодалайди.
Мамлакатдаги 14-30 ёш оралиғидаги қатламнинг 33,2 фоизи бевосита NEET тоифасига тўғри келмоқда.
14-30 ёшлилар:
Ўтиш давридаги қийинчиликми ёки тизимли тўсиқ?
Кўпинча жамиятда ва сиёсий доираларда ёшларнинг ишсизлиги ўқишни битириб, иш қидиришгача бўлган қисқа “ўтиш даври” муаммоси сифатида қабул қилинади. Бироқ ёш гуруҳлари бўйича рақамлар бунинг аксини кўрсатмоқда.
Ёш гуруҳлари бўйича NEET, бандлик ва таълим кўрсаткичлари фоизда:
| Ёш гуруҳи | NEET | Банд | Ўқийди/Касб-ҳунар ўрганади |
14-19 | 25,2 | 10,3 | 64,5 |
20-24 | 38,2 | 42,9 | 18,9 |
25-30 | 38,2 | 59,9 | 1,9 |
Иқтисодий фаоллик ёшга қараб турлича бўлади. Таълим устувор ҳисобланган 14-19 ёшли ўсмирлар орасида бандлик даражаси табиий равишда паст (10,3%) бўлиб, NEET кўрсаткичи 25,2 фоизни ташкил этади. Ушбу босқичда ёшларнинг асосий қисми ҳали касбий йўналишини белгилаш жараёнида бўлади.
Бироқ, 25-30 ёшдаги қатламнинг таълимда иштирок этиш даражаси кескин пасайиб (1,9%), бандлик кўрсаткичи (59,9%) сезиларли ошса-да, NEET даражаси юқорилигича қолмоқда.
Бу шуни англатадики, таълим тизимини тарк этган ёшларнинг катта қисмини меҳнат бозори тўлиқ ўзига сингдира олмаяпти. Яъни, кўплаб ёшлар ўқишни тамомлагач, на таълим тизимида қолмоқда ва на муносиб иш ўрни топа олмоқда.
Гендер номутаносиблиги: таълимдан меҳнат бозорига ўтишдаги тўсиқлар
Ўзбекистонда ёшларнинг иқтисодий ва ижтимоий жараёнлардан четда қолишида кескин гендер номутаносиблиги мавжуд.
Аёллар ўртасидаги NEET даражаси (48,4%), эркакларникидан (19,4 фоиз) икки баробардан кўпроқ.
Жинс бўйича NEET, бандлик ва таълим кўрсаткичлари фоизда:
Жинс
| NEET | Банд
| Ўқийди/Касб-ҳунар ўрганади |
Аёллар | 48,4 | 19,3 | 32,3 |
Эркаклар | 19,4 | 51,3 | 29,4 |
Бу ерда қизиқ парадоксга дуч келамиз: қизлар ва йигитларнинг таълимдаги иштироки деярли бир хил, ҳатто хотин-қизларда бироз юқорироқ ҳам. Демак, муаммо ўқишга киришда эмас, балки ўқишни тугатгач бошланади.
Хусусан, эркакларнинг ярмидан кўпи банд бўлган бир пайтда, аёлларнинг атиги 19,3 фоизи иш билан таъминланган холос.
Ёшларнинг никоҳ ҳолатига кўра меҳнат бозори ва таълимдаги ҳолати фоизда:
Жинс
| NEET | Банд
| Ўқийди/Касб-ҳунар ўрганади |
Турмуш қурган/Бирга яшайдиган | 49,4 | 47 | 3,6 |
Аввал турмуш қурган | 28,9 | 66,8 | 4,3 |
Турмуш қурмаган | 12,5 | 31,5 | 56 |
Никоҳ аёллар учун меҳнат бозорига киришни чекловчи тўсиқ вазифасини ўтамоқда. Буни рақамлар ҳам тасдиқлайди: ҳали турмуш қурмаган ёшларнинг бор-йўғи 12,5 фоизи NEET тоифасига кирса, турмуш қурган ёшлар орасида бу кўрсаткич қарийб тўрт баробар ошиб, 49,4 фоизни ташкил этади.
Оила қуриш натижасида ёшларнинг таълимдан узилиши бандликнинг ўсиши билан қопланмаяпти.
Никоҳнинг гендер асимметрияси
Турмуш қурмаган ёшлар орасида гендер тенгсизлиги деярли йўқ.
Бироқ никоҳ бу тенгликни бир зумда йўқотади. Аёллар учун никоҳ меҳнат бозори ва таълимдан четлашувнинг кескин ўсиши билан бирга келади.
Жамиятда уй хўжалигини юритиш ҳамда оила аъзолари парвариши бўйича масъулиятнинг асосан ёш аёллар зиммасига тушиши уларни меҳнат бозори ва таълим тизимидан сиқиб чиқармоқда.
Эркаклар учун эса бунинг акси — никоҳ бандликни деярли 2 баробарга оширади.
Таълимдан узилиш жараёни эса иккала жинс учун ҳам бир хил кескин намоён бўлади. Никоҳ деярли барча ёшлар учун таълим йўлини ёпиб қўяди.
Бироқ эркаклар учун бу йўқотиш бандликнинг кескин ўсиши билан қопланади; аёллар учун эса таълимдан ҳам, меҳнатдан ҳам бир вақтнинг ўзида узилиш юз беради.
Ёшларнинг жинси ва оилавий ҳолати фоизда:

Турмуш қурмаган ёшларнинг таълимдаги ҳолати алоҳида эътиборга лойиқ. Ушбу тоифадаги қизлар асосан таълимда қолиб, меҳнат бозорига эндигина қадам қўяётган бўлса, йигитлар эса ўқиш билан параллел равишда ишлашмоқда.
Аввал турмуш қурган аёллар орасида бандлик турмуш қурган аёлларга нисбатан деярли уч баравар юқори. Бу уларнинг меҳнат бозорида фаоллик салоҳияти йўқолмаган, шунчаки никоҳ доирасидаги мажбуриятлар томонидан тўсиб қўйилганини исботлайди.
Шу билан бирга, бу тоифадаги аёлларнинг NEET даражаси 31,3 фоиз бўлиб, ҳали ҳам турмуш қурмаган тенгдошлариникидан (10,0 фоиз) анча юқори.
Географик тафовутлар
Ўзбекистонда ёшларнинг иқтисодий фаолликдан узилиб қолиши урбанизация даражаси ва маҳаллий иқтисодиётнинг тузилиши хилма-хиллиги сабабли ҳудудий хусусиятга эга.
Қишлоқ жойларида NEET даражаси шаҳарларга нисбатан юқорироқ (34,4% ва 32%). Бироқ бу фарқ катта эҳтимол билан қишлоқ ёшларининг қишлоқ хўжалиги ва норасмий сектордаги юқори иштирокига боғлиқ.
Ҳудудлар кесимида NEET даражаси:

Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ёшларнинг иқтисодий нофаоллик даражаси юқорироқ.
Ушбу ҳудудлардаги салбий динамика, бир томондан, аҳоли зичлигининг юқорилиги ва иқтисодиётнинг асосан аграр соҳага боғланиб қолгани билан изоҳланса, иккинчи томондан, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини чекловчи маҳаллий ижтимоий нормаларнинг таъсири билан асосланади.
Аксинча, Тошкент шаҳри ҳамда Бухоро вилоятида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий интеграцияси бўйича энг ижобий кўрсаткичлар қайд этилмоқда.
Фаровонлик ва камбағаллик занжири
Оилаларнинг моддий имкониятлари ёшларнинг таълим ва меҳнат бозоридаги иштирокини белгиловчи асосий омиллардан бири. Оиланинг моддий аҳволи қанчалик паст бўлса, ундаги ёшларнинг NE тоифасига тушиш хавфи шунчалик ортади.
NEETнинг даромад квинтиллари бўйича тақсимланиши:

Аҳолининг даромад даражаси жамиятдаги ижтимоий табақаланишни яққол кўрсатади: энг кам даромадли (1-квинтил) хонадонлардаги ёшларнинг деярли ярми ижтимоий-иқтисодий жараёнлардан (NEET) бутунлай узилиб қолган бўлса, энг юқори даромадли (5-квинтил) қатламда бу кўрсаткич атиги 20,8 фоизни ташкил этади.
Камбағаллик чизиғи бўйича таққослаганда ҳам вазият жиддий: камбағал оилалар фарзандларининг 53,9 фоизи NEET мақомида, камбағал бўлмаганларда эса бу кўрсаткич 32,0 фоиздир.
Ўртадаги 21,9 фоизлик тафовут молиявий етишмовчилик шунчаки маиший қийинчилик эмас, балки ёшларни таълим ва иш истиқболларидан маҳрум этувчи омил эканини англатади.
Ўзбекистонда берилаётган таълим ва касбий имтиёзлардан мақсад – ёпиқ ҳалқани узиш.
Тизимли кўмак имкониятларни 3 йўналишда кенгайтиради:
- Боғча тўлови, мактаб дарсликлари ижараси, қишки кийим ва тўгарак харажатлари қопланиб, оиланинг иқтисодий юкламаси енгиллатилади.
- Талабаларнинг тўлов-контрактлари тўлаб берилади ҳамда IT ва хорижий тилларни ўрганиш учун субсидиялар ажратилади.
- Ёшларнинг ишга жойлашиши ва тадбиркорлик бошлаши учун шароитлар яратилади.
Ушбу тадқиқот Статистика агентлиги томонидан 2025 йилда ўтказилган “Уй хўжаликлари бюджети сўрови” (ҲБС) маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган.
ҲБС асосан истеъмол харажатларига қаратилгани сабабли, унда қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишлар, норасмий бандлик, қисқа ўқув курслари ва иш жойидаги амалий тренинглар тўлиқ акс этмаслиги мумкин.
Шу сабабли, таҳлил натижалари қатъий хулосалар эмас, балки мавжуд маълумотлар асосида эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилган ва давлат сиёсатига йўналиш берувчи манба сифатида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ.
Фан-технология
26.06.2026, 10:11
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади
Ўзбекистон
15.12.2025, 16:11

Ўзбекистонда 1,5 млн нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади
Ўзбекистон
24.09.2024, 10:01
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55
сўнгги янгиликлар

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет
Жаҳон
26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди
Жаҳон
26.06.2026, 10:35

Медиа соҳасининг йирик форуми бошланди: “Олтин қалам” ғолиблари эълон қилинади
Маданий
26.06.2026, 09:53

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Ўзбекистон
25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди
Ўзбекистон
25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон
Жаҳон
25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди
Ўзбекистон
25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи
Спорт
25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин
Жаҳон
25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди
Жаҳон
24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда
Сиёсат
24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди
Жаҳон
24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль
Сиёсат
24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин
Ўзбекистон
24.06.2026, 14:56

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
Иқтисодиёт
24.06.2026, 14:47

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55
