Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди
Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.
Жаҳон
01.03.2026, 08:32
Улашиш:

Бу ҳақда Эрон давлат оммавий ахборот воситалари расман хабар қилди. Мамлакатда 40 кунлик мотам ва бир ҳафталик таътил эълон қилинди.
Расмий баёнотларда Хоминаий замонавий фанларни пухта билган, кенг диний билимга эга, жасоратли ва қатъиятли раҳбар сифатида таърифланди. Унинг вафоти “ислом олами ва шиа тарихида янги саҳифа очувчи воқеа” сифатида қайд этилди. Эрон ҳукумати бу ҳодисани “оғир жиноят” деб атаб, у ҳеч қачон жавобсиз қолмаслигини билдирди.
Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси ҳам алоҳида баёнот билан чиқиб, Хоминаийнинг ўлими мамлакатни янада қатъиятли қилишини таъкидлади. Баёнотда АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатлари “очиқдан-очиқ тажовуз” сифатида баҳоланиб, қотиллар ва ташкилотчилар қаттиқ жазоланиши айтилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп шанба куни қўшма зарбалар вақтида Хоминаий ҳалок бўлганини эълон қилди. Исроиллик расмийлар ҳам унинг жасади топилганини билдирган. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эронга қарши зарбалар давом этаётганини маълум қилди ва бу ҳаракатларни “тез ва қатъий чоралар” деб атади.
Сунъий йўлдош тасвирларида Теҳрондаги олий раҳбар қароргоҳида жиддий вайронагарчилик юз бергани кўринган. Эрон нашрлари Хоминаий ҳужум пайтида ўз иш жойида бўлганини қайд этди.
Али Хоминаий 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин ҳокимиятга келган оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийнинг вориси эди ва 36 йил давомида мамлакатни бошқариб келган. Унинг ўлими Эрон Ислом Республикаси учун улкан сиёсий синов сифатида баҳоланмоқда.
Reuters хабарига кўра, АҚШ разведкаси ҳужумлардан олдин турли сценарийларни баҳолаган. Уларда эҳтимолий вариантлардан бири сифатида Инқилоб муҳофизлари корпусига мансуб қатъий позициядаги шахслар ҳокимиятни қўлга олиши мумкинлиги қайд этилган.
Сўнгги йилларда Эрон ички ва ташқи босимлар остида эди. Мамлакат ичида иқтисодий қийинчиликлар ва нарх-наво ошишига қарши оммавий намойишлар кузатилди. Ташқи сиёсатда эса Исроил ва АҚШ билан кескинлик кучайган, Ливанда “Ҳизбуллоҳ”нинг заифлашиши ва Сурияда Башар Асад ҳокимиятининг ағдарилиши Эроннинг минтақавий таъсирига таъсир кўрсатган эди.
Хоминаий баллистик ракета дастуридан воз кечиш бўйича музокараларни рад этган ва бу дастурни мамлакат хавфсизлиги учун асосий тийиб турувчи омил деб ҳисоблаган. Кузатувчилар фикрича, айнан шу муросасиз позиция ҳам вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Айни пайтда Эронда сиёсий жараёнлар қандай ривожланиши, олий раҳбар ўрнини ким эгаллаши ва минтақадаги вазият қай томонга бурилиши халқаро ҳамжамият диққат марказида қолмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир
Жаҳон
19.06.2026, 15:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди
Жаҳон
28.02.2026, 12:40

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди
Жаҳон
12.02.2026, 12:34

Ғазо сектори марказида Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида икки шифокор ҳалок бўлди
Жаҳон
13.05.2024, 10:05

Ливандан Исроилга 35 та ракета учирилди
Жаҳон
11.03.2024, 09:47

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти
Сиёсат
16.07.2026, 15:54
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Cobalt сотувлари қулади: UzAuto Motors автокредит шартларини юмшатмоқда
Иқтисодиёт
03.07.2026, 17:30
сўнгги янгиликлар

Йирик аварияларнинг олдини олиш учун свет 2 соатгача ўчирилиши мумкин — Энергетика вазирлиги
Ўзбекистон
17.07.2026, 15:54

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади
Жаҳон
17.07.2026, 14:23

15 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлаши қонунийми?
Ўзбекистон
17.07.2026, 14:07

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
17.07.2026, 12:35

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди
Иқтисодиёт
17.07.2026, 09:53

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда
Жаҳон
17.07.2026, 09:44

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади
Ўзбекистон
16.07.2026, 17:35

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда
Маданий
16.07.2026, 16:47

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти
Сиёсат
16.07.2026, 15:54

Беш йил аввалги башорат: Аргентина Испанияни 3:2 ҳисобида ютади
Спорт
16.07.2026, 15:16

Якуний тинчлик учун Арманистон конституциясини ўзгартириши керак — Боку
Сиёсат
16.07.2026, 14:45

Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчаси яна 16 кунга ёпилади
Ўзбекистон
16.07.2026, 11:40

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Россияда мигрантлар геолокацияси кузатилиши учун махсус смартфон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
Жаҳон
16.07.2026, 10:52

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади
Жаҳон
15.07.2026, 17:58

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди
Жаҳон
15.07.2026, 16:51

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими ишга туширилади
Ўзбекистон
15.07.2026, 15:40

АҚШ Эрон портларига блокада жорий этди
Сиёсат
15.07.2026, 15:11

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми бошланди
Ўзбекистон
15.07.2026, 14:10
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Cobalt сотувлари қулади: UzAuto Motors автокредит шартларини юмшатмоқда
Иқтисодиёт
03.07.2026, 17:30
