Ғазо урушидаги энг йирик оммавий жаноза маросими бўлиб ўтди

Ғазода вайроналар остидан топилган деярли бутун бир сулоланинг дафн маросими ўтказилди. Жами 112 киши дафн этилди.

Жаҳон

05.08.2026, 09:46

Улашиш:

Ғазо урушидаги энг йирик оммавий жаноза маросими бўлиб ўтди

Қуёш тиғида байроқларга ўралган замбилларда ётган 112 та чириган жасад қолдиқлари…

Булар – қарийб уч йил аввал Исроил томонидан қириб ташланган келиб чиқиши бадавийларга бориб тақаладиган Сабралик ал-Ҳассайнлар сулоласи аъзоларига тегишли жасадлар.

Фаластин расмийларининг маълумотларига кўра, 2023-йил 22-ноябрда Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо шаҳрининг эски маҳаллаларидан саналган Сабрада аҳоли уйқудалигида бир нечта кўп қаватли биноларни қулатган. Оқибатида ал-Ҳассайнлар сулоласининг 308 нафар аъзоси ҳалок бўлган.

Вафот этганларнинг деярли ярми аввалроқ топилиб, дафн этилган, бироқ шу пайтгача вайроналар остида 153 та жасад қолиб кетаётган эди.

Орадан қарийб уч йил ўтгач, 40 нафар ишчидан иборат қутқарув гуруҳи 17 кун давомида вайроналарни синчковлик билан кўздан кечириб, бедарак йўқолган 112 нафар қурбоннинг тана қолдиқларини олиб чиқди.

4-август куни қўшнилар ва уруғнинг омон қолган аъзоларидан иборат гуруҳ вайроналардан тозаланган текис майдонга йиғилди.

Бу ерда Фаластин ҳукумати Ғазо урушидаги энг йирик оммавий жаноза маросими деб таърифлаган тадбир учун жасадлар сафлаб қўйилган эди.

Эркаклар замбилларни кўтариб, кўчалар бўйлаб олиб ўтишди. Бир пешлавҳага марҳумлар — эркаклар, аёллар ва болаларнинг суратлари осилган.

Фаластин соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазодаги урушида 73 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани тасдиқланган. Аксарият ўлим ҳолатлари жасадлар ўликхоналарга келтирилиб, дафн этилганида қайд этилган. Яна 8000 га яқин одам вайроналар остида кетган, деб тахмин қилинади.

Бу уруш Исроил баёнотига кўра, 2023-йил ноябр ойида ҲАМАС бошчилигидаги жангарилар Ғазодан бостириб кириб, 1200 нафар исроилликни ўлдирганидан сўнг бошланган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди

Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.

Жаҳон

06.06.2026, 15:20

Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 62 895 нафарга етди

Сўнгги бир сутка давомида 76 киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

28.08.2025, 16:19

Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 6 нафарга етди

7 октябрь 2023 йилдан буён Ғазо секторида Исроилнинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 238 нафарга етди.

Жаҳон

11.08.2025, 18:17

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Испаниянинг Сеута анклавига 72 минг муҳожир бостириб кирган

Сеутага ноқонуний кирган муҳожирлар сони кутилганидан анча юқори бўлиб чиқди. Испания ҳукумати 72 минг кишидан 70 минг нафари аллақачон ҳудудни тарк этганини маълум қилди.

Жаҳон

04.08.2026, 18:26

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Давлат органлари ходимларининг формасига ўхшаш кийимларни кийиш ёки жорий этишга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Бу фуқароларни чалғитиш ва давлат органлари номидан ишончнинг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон

04.08.2026, 14:29

Мактаб ва олий таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Янги тартибга кўра, таълим муассасаларининг асосий кириш жойларида назорат-ўтказиш пунктлари (НЎП) ҳамда кириш-чиқишни назорат қилувчи электрон тизимлар ўрнатилади.

Ўзбекистон

04.08.2026, 12:30

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади

Маълум қилинишича, сунъий йўлдош Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинида жойлашган денгиз старт платформасидан STAR.VISION компанияси томонидан Lampung-1 йўлдоши билан бирга фазога учирилади.

Фан-технология

04.08.2026, 11:48

Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона туристик виза жорий этилиши мумкин

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида маълум қилди.

Маданий

03.08.2026, 17:26

Ҳуқуқ бор, аммо мурожаатчини ким ҳимоя қилади?

Сўнгги кунларда «Nemolchi.uz» лойиҳаси асосчиси ва жамоат фаоли Ирина Матвиенко билан боғлиқ воқеа жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

03.08.2026, 14:00

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 137 та оила ажрашмоқда

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 24,8 мингта никоҳ расман бекор қилинди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 мингтага кўп.

Ўзбекистон

03.08.2026, 12:39

Россия украиналик болаларни фронтга тайёрламоқда

Россия босиб олган ҳудудлардаги болаларни рус армиясида хизмат қилиш учун тайёрламоқда. Катта эҳтимол билан мажбуран Россия фуқаролигини олган асли украиналик ўғил болалар 18 ёшга тўлган заҳоти ҳарбий хизматга чақирилади.

Жаҳон

03.08.2026, 12:02

Тошкентда меҳмонхона учун қазилган жой ўпирилиб тушди

 Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро жабрланган. 

Ўзбекистон

03.08.2026, 11:19

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

7 августдан ҳайвонларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда 2026 йил 7 августдан ҳайвонларни идентификация қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги тартиби кучга киради.

Ўзбекистон

02.08.2026, 08:33

Tалабалар турар жойи учун аризалар қабули бошланди

Бугун, 1 августдан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари талабалар турар жойларига жойлашиш учун аризалар қабули бошланди. 

Таълим

01.08.2026, 12:01

Латвия Беларус билан чегарани ёпди

Ички ишлар вазири Янис Домбрава чегара “техник сабабларга кўра” ёпилганини айтиб, саёҳатчиларни муқобил йўналишлардан фойдаланишга чақирди.

Жаҳон

01.08.2026, 11:36

Испания: Чегарадаги тартибсизликларда 57 киши ҳалок бўлди

Испания ҳукумати Шимолий Африкадаги испан анклавига бостириб келган муҳожирлар оқимини тўхтатганини маълум қилди. Қайд этилишича, кесиб ўтган 50 мингдан ортиқ кишининг аксарияти аллақачон ихтиёрий равишда ортга қайтмоқда.

Жаҳон

01.08.2026, 11:08

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин

3- ва 4-курс талабалари учун педагогик вакант лавозимларга ариза топшириш янада соддалаштирилди.

Таълим

01.08.2026, 10:37

1 август. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

 Ўзбекистонда бир қатор янги қонун ва қоидалар кучга кирди. Ўзгаришлар автотранспорт, ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва рақамли хизматлар соҳаларини қамраб олади.

Ўзбекистон

01.08.2026, 09:53

Европа Иттифоқи қандай шаклланган ва уни ким бошқаради?

Европа Иттифоқи бугун 27 давлат ва 450 миллиондан ортиқ аҳолини бирлаштирган дунёдаги энг йирик сиёсий-иқтисодий бирлашмалардан бири ҳисобланади. Турли тиллар, маданиятлар ва тарихга эга давлатларнинг ягона бозор, умумий қонунлар ва ҳамкорлик асосида фаолият юритиши бу тизимнинг энг муҳим хусусиятидир.

Жаҳон

31.07.2026, 17:44

Россия Дуровни террорчилар рўйхатига киритди

Telegram асосчиси Павел Дуров Россия Молиявий мониторинг хизмати (Росфинмониторинг) томонидан террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилди. Тегишли ёзув идора реестрида пайдо бўлди.

Жаҳон

31.07.2026, 16:43

“Одамлар дод деганича бор”. Саида Мирзиёева пойтахтдаги қурилишларни танқид қилди

Саида Мирзиёева Тошкентнинг Миробод туманидаги Лолазор маҳалласида болалар майдончаси ўрнига бизнес маркази қуриш режалаштирилган жойга бориб, ҳолатни танқид қилди.    

Ўзбекистон

31.07.2026, 12:05

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →