“Отам келяпти” – Судандаги уруш минглаб оилаларни айрилиқ азобига дучор қилди
Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг маълумотларига кўра, Судандаги уч йиллик уруш давомида 8 000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган.
Жаҳон
22.05.2026, 15:04
Улашиш:

Бу эрининг одатий қўнғироғи эди. У ишини тугатганини ва уйга қайтишдан олдин бозорга кириб ўтишини айтди. Эри урушдан қайтаётганди.
Аммо Фаҳми ал-Фатеҳ уйига етиб келолмади. Рафиқаси Азаҳер Абдулла аввал дўстлари ва яқинларига қўнғироқ қилди, сўнг Судан армиясидаги эрининг ҳамкасбларига сим қоқди. Фаҳми ал-Фатеҳни охирги марта пойтахт Хартумдаги ҳарбий базадан мотоциклда чиқиб кетаётганида кўришган экан.
Ўшандан бери бир йил ўтди. 3 ёшли ўғли ҳар бир ўтган мотоциклни кўриб, “отам келяпти” деб, бақиради.

Erini qidirib yurgan Azaher Abdulla
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси маълумотларига кўра, Азаҳер Абдулланинг эри Судандаги уч йиллик уруш давомида бедарак йўқолган 8000 дан ортиқ кишидан биридир.
2023 йил апрелида Судан армияси ва ҳарбийлашган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) ўртасида уруш бошланди.
Ушбу можаро кўплаб оилаларни бир-биридан жудо қилди. Одамлар жон сақлаб қочаётганда яқинларидан айрилган ёки жанглар пайтида изсиз йўқолган.
Ўтган йили Судан армияси пойтахтни ҳарбийлаштирилган жангарилардан қайтариб олганидан сўнг ўн минглаб жасадлар кўмилган номсиз қабрларни топди.
Хартум вилоятида бедарак йўқолганларнинг аксарияти шу ерларга дафн этилган бўлиши мумкин.
Жанглар авж олганда жасадларни қабристонга кўмиш жуда хатарли. Одамлар имкон топган ерига қабр қазишмоқда.
Жорий йилнинг апрель ойида шаҳар бўйлаб машинада юрган “Associated Press” мухбирлари футбол майдонлари ва қабристонлар мурдаларга тўлиб кетганига гувоҳ бўлишди.
“Қайтишингизга ишонаман”
Ўтган йил январда эри барвақт уйдан чиқиб кетганида, Азаҳер Абдулла ҳали ухлаётган эди. 38 ёшли фермер ва савдогар Ал-Фотеҳ уруш бошланганида Судан армиясига қўшилган.
У Хартумни ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларидан озод қилишда ёрдам бераётганди.
Ўшандан бери 30 ёшли Абдулла бутун шаҳарни кезиб чиқди, касалхона мурдаларини текширди ва армиядан ёрдам сўради.
Эрининг бўлинмасидагилар Ал-Фотеҳни топишга ҳаракат қилишларини, агар ҳеч қандай хабар бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисобланишини айтишди.
Аёл Хартум чеккасидаги уйида эрининг ҳарбий кийимдаги суратларини варақлаб, бир куни қайтиб келишига ишониб яшамоқда.
Психологларнинг таъкидлашича, яқин кишиси бедарак йўқолган одамлар йиллар давомида чуқур изтиробга дучор бўлишади.
Судандаги баъзи оилалар учун ягона ечим – қидирувни давом эттириш.
“Сени топишдан умидимни узганим йўқ”
Сулафа Мустафонинг ўғли икки йил аввал ном-нишонсиз йўқолган. Тортинчоқ йигит, 18 ёшли Сулаймон Абдалсид Хартум яқинидаги дўстининг уйига кетиб, қайтиб келмади.

Онаси бомбардимон товушлари акс-садо бериб турган кўчаларни кезиб, уйма-уй юрди. У шифохоналар-у, қамоқхоналаргача борди, юзлаб одамларга ўғлининг суратини кўрсатди.
Ҳатто фарзандининг исмини айтиб чақириш учун ижарага микрофон олди.
“Ўғлимни топишдан умидимни узганим йўқ”, - деди у журналистларга қўллари билан юзини тўсиб.
“Қалбимда ўчмас изтироб қолди”
Уруш давом этаётган бир пайтда Суданда одамларни тирик ёки ўлик ҳолда топиш қийин. ДНК таҳлили учун фойдаланиш мумкин бўлган лабораториялар вайрон қилинган, суд-тиббиёт мутахассислари эса деярли қолмаган.
Хартум вилоятида расмийлар Тезкор ҳаракат кучлари ҳудудни назорат қилган пайтда уйлар яқинида, спорт майдонларида ёки йўл бўйида шошилинч дафн этилган 50 мингга яқин жасаднинг қарийб 30 мингини бошқа жойга кўчирди. Бу ишлар ҳамон давом этмоқда.
Тахминан 10 фоиз қайта дафн этилганларнинг шахси аниқланмаган.
Хартум суд-тиббий экспертиза департаменти бош директори Ҳишом Зейнулобиддиннинг айтишича, кун келиб яқинлари билан солиштириш умидида шахси аниқланмаган жасадлардан ДНК намуналари сақлаб қўйилмоқда.
Яқинларини топган-у, бироқ муносиб дафн эта олмаётган оилаларнинг дарди бўлакча.
Абубакар ас-Сувай 73 ёшли акаси Муҳаммаднинг жасадини уйи олдидан жамоат қабристонига кўчириш учун бир йилдан ортиқ вақт кутди.
Тезкор ҳаракат кучлари Муҳаммадни ўлдирган, бироқ қўшнисига ўқ теккан ва чирий бошлаган жасадни дафн этишга уч ҳафтадан сўнг рухсат берган.
Суданда кенг тарқалган Ислом анъанасига кўра, дафн маросимини имкон қадар тез, ўртача 24 соат ичида ўтказиш керак.
“Бу воқеа қалбимда ўчмас изтироб қолдирди”, - деди Абубакар ас-Сувай.
Аввалроқ Судандаги оналар ва болалар ҳаёти хавф остида қолгани ҳақида хабар бергандик.
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29
сўнгги янгиликлар

“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси
Маданий
22.05.2026, 13:16

Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажратилади
Ўзбекистон
22.05.2026, 09:04

Эрон бойитилган урандан воз кечмайди - Хоманаий
Жаҳон
21.05.2026, 17:08

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Мактабсиз авлод”: мигрант болалар дунё учун янги хавфми?
Жаҳон
21.05.2026, 15:48

“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди
Маданий
21.05.2026, 14:44

“Трамп билан гаплашишдан мамнун бўламан” – Тайван президенти
Жаҳон
21.05.2026, 14:01

Аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилаётган давлатлар кўпаймоқда
Жаҳон
21.05.2026, 13:05

Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?
Жаҳон
21.05.2026, 12:36

Тошкент ҳокимлиги ходимлари учун қимор ва қиммат совғалар тақиқланди
Ўзбекистон
21.05.2026, 11:30

“Инсофсиз текширувчилар реестри” – тадбиркорлар учун янги ҳимоя тизими
Ўзбекистон
21.05.2026, 11:17

Meta 8000 ходимни ишдан бўшатмоқда
Иқтисодиёт
21.05.2026, 10:27

Постсовет кўланкасидан қутулаётган Марказий Осиё маданияти
Маданий
20.05.2026, 17:13

Сурия Исроил маҳсулотларига қарши иқтисодий бойкотни кучайтирмоқда
Жаҳон
20.05.2026, 15:02

Қирғизистонда юқори лавозимли амалдорлар устидан суд бошланди
Жаҳон
20.05.2026, 14:31

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28

Кам уйқу ҳам, кўп уйқу ҳам қаришни тезлаштиради
Маданий
20.05.2026, 12:33

Боливияда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон
20.05.2026, 10:37

Тошкент метросида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати оширилади
Ўзбекистон
20.05.2026, 10:36
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Швейцарияда Гулнора Каримова иши бўйича суд бошланади
Ўзбекистон
25.04.2026, 17:29
