“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди

Мазкур китоб Руи Гонсалес де Клавихо  ёзган машҳур  аср хроникаси – “Темур ҳузурига элчилик” асари асосида яратилган. 

Маданий

21.05.2026, 14:44

Улашиш:

“Самарқандга элчилик” - Испанияда Амир Темур ва Клавихо муносабатлари ҳақида роман нашр этилди

Таниқли испан ёзувчиси ва тарихчиси Антонио Торремоча Силванинг Амир Темур саройига ташриф буюрган кастилиялик элчи Руи Гонсалес de Клавихонинг дипломатик миссиясига бағишланган “Самарқандга элчилик” номли тарихий романи нашрдан чиқди.

Ушбу асарда Кастилия қироли Генрих III томонидан Усмонлилар империясининг кучайиши фонида Темурийлар давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш мақсадида Самарқандга юборилган Руи Гонсалес de Клавихонинг саёҳати тасвирланган.

Роман сюжети 1403–1406 йиллардаги воқеаларни қамраб олади. Муаллиф испан элчилигининг Ўрта ер денгизи, Константинопол, Кичик Осиё, Форс ва Марказий Осиё орқали Темурийлар давлати пойтахти ва ўша даврнинг энг йирик сиёсий, илмий ва маданий марказларидан бири бўлган Самарқандгача бўлган йўлини батафсил тасвирлайди.

Асарда Буюк Ипак йўли карвон йўналишлари, сарой маданияти, дипломатик маросимлар, халқаро савдо ва XV асрда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муҳим маркази бўлган шаҳар муҳити тасвирланган.

Шунингдек, маданиятлараро мулоқот, дипломатия ва шахснинг  асрлар халқаро муносабатларидаги роли мавзуларига ҳам тўхталиб ўтилган.

Романнинг тарихий асосини XV аср бошларида Темурийлар давлати ва Европа давлатлари ўртасидаги ҳақиқий дипломатик алоқалар ташкил этади.

Амир Темурнинг 1402 йилда Анқара жангида Усмонли султони Боязид I устидан қозонган ғалабасидан сўнг Европа давлатлари Самарқанд билан иттифоқчилик муносабатларини фаол излай бошлади.

Кастилия қироли Генрих III Темур саройига дипломатик ва савдо алоқаларини ўрнатиш мақсадида Руи Гонсалес de Клавихо бошчилигида махсус элчилик юборган.

Испан миссиясининг Самарқандгача бўлган йўли бир йилдан ортиқ вақтни олган ва Константинопол, Кичик Осиё, Форс ҳамда Марказий Осиё орқали ўтган. 

Клавихо ўз қайдларида кўрган шаҳарлар, карвон йўллари, дипломатик маросимлар ва Темурийлар давлати ҳудудидаги халқаро савдо кўламини батафсил тасвирлаб берган.

Самарқанд испан дипломатида алоҳида таассурот қолдирган бўлиб, у шаҳарни Шарқнинг энг бой ва муҳташам шаҳарларидан бири деб атаган.

Клавихо ўз хроникаларида улкан саройлар, боғлар, бозорлар, меъморий мажмуалар ва Шарқ ҳамда Ғарб маданиятлари ва савдо йўллари кесишган шаҳар муҳитини тасвирлаган. Унинг гувоҳликлари бугунги кунда Марказий Осиё ва Амир Темур даври ҳақидаги энг муҳим Европа манбаларидан бири ҳисобланади.

Нашриёт аннотациясида қайд этилишича, роман “деярли имконсиз миссия хроникаси” ва “Осиё ҳукмдорининг кўзига тик қарашга жазм этган испаннинг эпик тарихи” сифатида тақдим этилган.

Мазкур китоб Руи Гонсалес de Клавихонинг ўзи томонидан ёзилган машҳур  аср хроникаси – “Темур ҳузурига элчилик” асари асосида яратилган. Ушбу асар XV аср Марказий Осиёси ҳақидаги энг қимматли Европа манбаларидан бири ҳисобланиб, Темурийлар давлати, Самарқанд, минтақа аҳолиси, савдо йўллари ва Амир Темур даври сарой ҳаёти ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олади.

Антонио Торремоча Силва Испанияда  асрлар тарихи тадқиқотчиси, Реконкиста даври, христиан ва мусулмон оламлари ўртасидаги муносабатлар, шунингдек,  асрлар Европасидаги дипломатик ва ҳарбий воқеаларга бағишланган тарихий романлар ва нашрлар муаллифи сифатида танилган.

У Испания Миллий масофавий таълим университетида дарс берган, Алхесирас муниципал музейига раҳбарлик қилган. У Испаниядаги  асрлар ва ал-Андалус тарихини ўрганишга ихтисослашган қатор илмий ва маданий ташкилотлар аъзоси ҳисобланади.

Муаллифнинг Клавихо миссиясини нафақат географик саёҳат, балки Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги илк йирик дипломатик мулоқотлардан бирининг рамзи сифатида кўрсатишга интилгани алоҳида таъкидланди.

Роман жорий йил май ойида сотувга чиқарилди. Ҳажми 352 саҳифадан иборат китоб аллақачон Испаниянинг йирик китоб тармоқларида тақдим этилган. Унинг расмий тақдимоти 13 май куни “Ateneo de la Bahía” маданият марказида муаллиф ва мамлакат адабий жамоатчилиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

мавзуга оид янгиликлар

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

AQŞ-Eron mojarosi tarixi

АҚШ-Эрон можароси тарихи: иттифоқчиликдан урушгача

Бир пайтлар Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги Исроилдан кейинги энг яқин иттиқфоқчиси эди. Бугун эса энг катта душмани…  Бу уруш қачон илдиз отди? 

Сиёсат

28.11.2026, 19:16

Нега хорижликлар Ўзбекистонда ўқишни танламоқда?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 57,6 минг нафар хорижий фуқаро келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўп. Келганларнинг асосий қисмини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган.

Таълим

28.11.2026, 13:14

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва механизмлар амалга киритилади. Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус марказ ва тўловга доир муҳим ўзгаришлар ишга тушади. 

Ўзбекистон

28.11.2026, 12:45

Ҳурмуз бўғозидаги ҳужумлар ва Саудия нефть заводларига зарбалар нефть нархини оширди

Яқин Шарқда танкерлар ва энергетика инфратузилмасига қарши ҳужумлар жаҳон бозорида нефть таъминоти узилиши хавотирини кучайтирди. 27 ноябрь куни Brent нефти баррели 96,61 долларга етди.

Иқтисодиёт

28.11.2026, 11:46

Jamol Qoşiqçi qotilligi

Жамол Қошиқчи қотиллиги: Саудия консуллигидаги сирли ўлим

2018 йил, Истанбул. Саудия Арабистони консуллигига ташриф буюрган журналист бино­га кирди-ю, қайтиб чиқмади.Бу одам Жамол Қошиқчи: Муҳаммад бин Салмон ҳукуматини очиқ танқид қилган журналист.Кейинчалик маълум бўлишича, у консулликда ўлдирилган. Бўлаклаб ташланган жасади эса ҳанузгача топилмади.

Маданий

27.11.2026, 17:03

Gʻazo

Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди

Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:59

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи

Демократик партия вакиллари Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда. Бироқ партиянинг ўзи ҳам аввалги президентлар даврида Теҳронга нисбатан санкциялар ва иқтисодий босим сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?

Қонунчилик палатаси олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрловни мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни уч ўқишда қабул қилди.

Таълим

27.11.2026, 14:03

Россияда хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент.

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади

Москва шаҳар думаси депутатлари шаҳарнинг солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. 

Жаҳон

27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Мактаб ўқувчилари ташаббуси билан бошланган Sustainable Future Society лойиҳаси Европа таълим жамғармасининг Green Skills Award 2026 халқаро танловида ғолиб деб топилди.

Ўзбекистон

26.11.2026, 18:09

Özbek tili korpusi SI kompaniyalariga taqdim etildi

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади

Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.

Фан-технология

26.11.2026, 16:20

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →