Постсовет кўланкасидан қутулаётган Марказий Осиё маданияти

Марказий Осиёни кўпинча Россия империясининг хотиралари, Хитойнинг таъсир доираси, Ипак йўли жозибаси ёки гигант давлатлар рақобати каби ташқи қарашлар призмаси орқали кўришган. Энди эски қолип дарз кетиб, минтақа ўз тарихини сўзлаб беришнинг янги йўлларини кашф этяпти.

Маданий

20.05.2026, 17:13

Улашиш:

Постсовет кўланкасидан қутулаётган Марказий Осиё маданияти

Марказий Осиёни борича камдан-кам тасвирлашади. Ушбу минтақа ўзини қуршаб турган кучларга нисбатан иккинчи даражали қилиб кўрсатилади, ваҳоланки, унинг беш мамлакати узоқ тарих, ўзига хос тиллар ва  бир фонга сиғдириб бўлмайдиган қадриятларга эга.

Минтақага кўпинча унга қилинган босимлар ёки ундан ташиб кетилган нарсалар орқали баҳо берилади. Бироқ минтақа маданияти анъана ва ғоялари билан азалдан сарҳадларидан анча йироқларга таъсир ўтказиб келган бир ўлкани гавдалантиради. 

Мустақил журналист Ола Фиэдорчукнинг “The Times of Central Asia” сайтида нашр этган мақоласига кўра, эски қолиплар дарз кетмоқда. Марказий Осиё ўз тарихини сўзлаб беришнинг янги йўлларини кашф этяпти.

 

Ўзбекистон

Ўзбекистон халқаро майдонга чиқишда маданиятни ўзининг бош йўналиши сифатида белгилади. 

Илк Бухоро биенналеси одатда обидалари билан танилган шаҳарга замонавий санъатни олиб кирди, мадраса ва карвонсаройларни ўзбекистонлик ва жаҳон рассомлари учун кўргазма майдонларига айлантирди. 

Худди шундай ҳаракатни Тошкент замонавий санъат маркази фаолиятида, Ўзбекистоннинг Венеция архитектура биенналесидаги иштирокида ҳамда мерос, ҳунармандчилик ва Орол денгизи экологик фожиасини ўзаро боғлаган “Ўрик гуллаганда” каби дизайн лойиҳаларида ҳам кўриш мумкин. 

Ойжон Хайруллаева сингари рассомлар ёш авлоднинг исломий нақшлар, тўқимачилик ва ижтимоий маконни янги тасвирий воситалар орқали қайта талқин қилаётганини кўрсатади. 

Нукусдаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи эса совет даврида цензура остига олинган асарлари билан мамлакат санъат тарихига янада теранлик бахш этади. 

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази 2026 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига Ислом цивилизациясининг энг йирик музейи сифатида кирди. Бу эса Ўзбекистонга тарихий меросни талқин қилинишни белгилашда катта мавқе беради.

 

Қозоғистон

2025 йил 12 сентябрда Олмаота санъат музейи очилиб, замонавий йирик масканлар сафига қўшилди. Унинг пайдо бўлиши мамлакатдаги кенгроқ ўзгаришларнинг бир қисмидир. 

Хусусий галереялар, халқаро платформалар ҳамда Аигерим Карибаева ва Сауле Сулейменова сингари рассомлар қозоқ санъатини фольклор тасвирлари доирасидан олиб чиқиб, ўзликни англаш, постмустамлака хотираси ва шаҳар ҳаёти каби мавзулар сари йўналтирмоқда. 

Собиқ совет даври кинотеатри ўрнида “Тселинний” замонавий маданият марказининг қайта очилиши эса бу жараёнга янада чуқурроқ рамзий маъно бахш этади.

 

Қирғизистон

Олтинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йил 31 августдан 6 сентябргача Бишкек шаҳри ва Иссиқкўл атрофида ўтказилиши режалаштирилган. Бу Қирғизистонга кўчманчилик анъаналарини музейдаги туриб қолган экспонатлар каби эмас, балки жонли тарзда намойиш этиш имконини беради. 

Мамлакатнинг замонавий санъат саҳнаси эса бунга янада самимийроқ тус бағишлайди: Мунара Абдуқаҳҳорова ва Олтиной Осмо каби рассомлар шахсий хотира, сиёсий тарих, гендер ва ўзлик масалаларидан фойдаланиб, қирғиз тасвирий маданиятини анъанавийликдан ташқарига олиб чиқмоқда. 

Шунингдек, қадимий Суёб шаҳрининг харобалари бўлмиш Оқбешимда археологлар VII–VIII асрларга оид будда ибодатхонасини топганликларини маълум қилдилар, бу эса мамлакатнинг Буюк Ипак йўли тарихидаги ўрнини янада мустаҳкамлайди.

 

Тожикистон

Душанбе шаҳри Осиё Шаҳар ҳокимлари Ассамблеяси форуми томонидан “Осиёнинг 2026 йилги маданий пойтахти” деб эълон қилинди. 

Тожикистонлик санъаткорлар ва уларнинг асарлари Милан ҳамда Доҳадан тортиб “Sotheby’s” ауктсионигача бўлган Марказий Осиё кўргазмаларида тез-тез намойиш этилмоқда. 

ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Саразм шаҳри Тожикистоннинг минтақадаги энг қадимий манзилгоҳлардан бирига эгалик даъвосини мустаҳкамлайди.

 

Туркманистон

ЮНЕСКО Қадимий Марвни Марказий Осиёдаги Ипак йўлида жойлашган энг қадимий ва яхши сақланган воҳа шаҳар дея таърифлайди. 

Унинг харобалари инсониятнинг 4000 йиллик тарихидан сўзлайди. Ушбу археологик ёдгорликлар ЮНЕСКО рўйхатига киритилган туркман гиламдўзлиги, дутор ижрочилиги, каштачилик ва тўқимачилик санъати каби номоддий маданий мерос билан ҳамоҳангдир. 

“Osaka Expo 2025” кўргазмасида Туркманистон павильони асосий диққатга сазовор масканлардан бирига айланиб, ташриф буюрувчиларни лол қолдирди. Кенгроқ олиб қаралса, Марказий Осиёни эскирган тушунчалар билан таърифлаш тобора қийинлашиб бормоқда. 

 

Ютуқ ва камчилик

Минтақа шунчаки постсовет, ресурсларга бой, денгизга чиқиш имкони бўлмаган ёки стратегик аҳамиятга эга ҳудуд эмас. У борган сари ўз институтлари, санъаткорлари ва томошабинларига эга маданий ижодкор сифатида намоён бўлмоқда. 

Камчиликлар ҳам йўқ эмас. Буюк ипак йўли шиорга, мерос тижоратга, кўчманчи маданият фестиваль декорациясига, фестиваллар эса тарихнинг мураккаб ва теран қатламларини юзаки кўрсатувчи воситага айланиб қолиши мумкин.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →