Россиянинг Киевга фалокатли ҳужуми: қурбонлар 13 тага етди

Пойтахтни ларзага келтирган кетма-кет портлашлар сабабли минглаб аҳоли бомбапаналар ва метро бекатларига яширинди.

Жаҳон

02.07.2026, 16:14

Улашиш:

Россиянинг Киевга фалокатли ҳужуми: қурбонлар 13 тага етди

Россия 2 июль куни тонг саҳарда Украина пойтахти Киевга юзлаб дронлар ва ўнлаб ракеталар билан ҳужум қилди.

Ҳужум оқибатида турар жой бинолари вайрон бўлди, камида 13 киши ўлди. Кўплаб одамлар жароҳатланди.

Бу Россия томонидан жорий йилда Киевга қилган энг фалокатли иккинчи ҳужумдир.

"Россия Украинага яна бир бор кенг кўламли шафқатсиз ҳужум уюштирди. Душман ўнлаб баллистик ракеталар учирди. Энг кўп жабр кўрган Киев бўлди. Ҳозирга қадар 13 кишининг ҳалок бўлгани маълум".— деди Бош вазир Юлия Свириденко.

Президент Володимир Зеленский 1 июль куни Дублинга ташрифини қисқартириб, украиналикларни яқинлашаётган зарба ҳақида огоҳлантирган эди.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари хабарига кўра, Россия 74 та ракета ва 496 та дрон учирган.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари уларнинг аксариятини уриб туширган, бироқ 25 та баллистик ракета ва 12 та дрон 33 та манзилга зарба берган.

Россия Мудофаа вазирлиги узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда дронлар ёрдамида кенг кўламли ҳужум амалга оширилганини, унда  Украинадаги ҳарбий ва энергетика объектлари, шунингдек, аэропортлар нишонга олинганини маълум қилди.

 

Киевда мотам

Украина Ташқи ишлар вазири Андрий Сибиҳанинг таъкидлашича, пойтахт даҳшатли тунни бошдан кечирган.

Киев мери Виталий Кличко жума кунини мотам куни деб эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, қарийб 3 миллион аҳоли истиқомат қиладиган бутун шаҳар бўйлаб талафотлар қайд этилган.

Шаҳар расмийларига кўра, жароҳатланганлар сони 90 нафарга яқин. Улар орасида болалар, тез ёрдам фельдшерлари ва ҳайдовчилари ҳам бор. Шунингдек, айрим одамлар вайрон бўлган турар жой бинолари ичида қолиб кетган.

 

Россияга босимни ошириш керак

Украина бир неча йиллардан буён Россиянинг тўхтовсиз узоқ масофали ҳужумларини қабул қилиб келди. Бироқ сўнгги ойларда Киев ҳам Россия ҳудудининг ичкарисига, асосан, энергетика объектларига зарбаларни кучайтирди.

Оқибатда Россияда ёқилғи инқирози юз берди. Дунёнинг учинчи йирик нефть қазиб олувчи давлати Ҳиндистон каби узоқ ўлкалардан бензин импорт қилишга мажбур бўлди.

Бунга жавобан Россия Украина шаҳарларига ҳаво ҳужумларини янада кучайтириб, ўтган ойда ҳар икки мамлакат православ динининг пойдевори саналган Киевдаги минг йиллик соборга ҳам зарба берди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Калласнинг таъкидлашича, Украинага ҳарбий ёрдамни узлуксиз давом эттириш ва Москвага босимни кучайтиришгина Россия ҳужумларини тўхтата олади.

"Зарбаларга жавобан Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуасини дастаклаётган яна кўплаб ташкилотларга қарши санкциялар жорий этишни таклиф қиламан. Москва тинч аҳолига қанчалик кўп ҳужум қилса, санкциялар ҳам шунчалик кўпайтирилиши керак”, — дея ёзди у Х платформасидаги постида.

 

Тинч аҳоли ҳужумлар марказида

Зеленский тўрт йилдан ортиқ давом этаётган урушни тугатиш мақсадида Владимир Путинга юзма-юз музокаралар ўтказишни таклиф қилган, аммо Кремль раҳбари бундан бош тортмоқда.

Россия 2022 йил февралида Украинага босқинни бошлаганидан буён Киев ва бошқа шаҳарларга берилган зарбалар оқибатида минглаб украиналик тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

Москва тинч аҳолига атайлаб ҳужум қилаётганини инкор этади. Бироқ ўзи фуқаролик инфратузилмаси деб атайдиган объектларга қилинган ҳужумларни қонуний деб ҳисоблайди. Чунки бу ҳаракат Украинанинг ҳарбий салоҳиятига путур етказади.

Киев ҳам ўз навбатида Россия ва Россия босиб олган Украина ҳудудларига кичикроқ миқёсда зарбалар берган.

мавзуга оид янгиликлар

Россия баллистик ракеталари ҳужуми оқибатида Киевда камида 5 киши ўлди

Турар жой биноларидан бирида одамлар қамалиб қолган, омборлар ва болалар шифохонасига ҳам зарар етган. Икки славян давлати ўртасидаги янги тинчлик музокараларидан эса дарак йўқ.

Жаҳон

20.08.2026, 09:51

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди

Киевда баллистик ракеталар қўлланилиши хавфи туфайли аҳоли бошпаналарга яширинишга чақирилди.

Жаҳон

08.08.2026, 12:23

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди

2024 йил бошидан бери Украина қуролли кучлари бош қўмондони лавозимида ишлаб келаётган Олександр Сирский истеъфога чиқиш арафасида ўзининг ютуқлари ҳақида гапирди.

Сиёсат

22.07.2026, 12:36

Россия – Украина урушида йирик ҳужум: юзлаб дрон ва ракеталар учирилди

Россия сўнгги 36 соат ичида Украина ҳудуди бўйлаб уруш бошланганидан бери энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. Маълумотларга кўра, мамлакат шаҳарлари томон 1560 дан ортиқ дрон ва ўнлаб ракеталар учирилган.

Жаҳон

14.05.2026, 16:52

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди

Киев ва унинг атрофига Россиянинг ракета ва дрон зарбалари оқибатида уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди.

Жаҳон

30.09.2026, 12:00

Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский

Россия кеча юзлаб дронлар билан Украинага, жумладан, Киевдаги Фанлар академиясига ҳужум қилди. Шунингдек, Зеленский Москва янги сафарбарлик бошлаганини айтиб, Ўзбекистон каби давлатларни огоҳликка чақирди.

Жаҳон

29.09.2026, 11:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

AQŞ-Eron mojarosi tarixi

АҚШ-Эрон можароси тарихи: иттифоқчиликдан урушгача

Бир пайтлар Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги Исроилдан кейинги энг яқин иттиқфоқчиси эди. Бугун эса энг катта душмани…  Бу уруш қачон илдиз отди? 

Сиёсат

28.11.2026, 19:16

Нега хорижликлар Ўзбекистонда ўқишни танламоқда?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонга таълим олиш мақсадида 57,6 минг нафар хорижий фуқаро келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 баробар кўп. Келганларнинг асосий қисмини Туркманистон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган.

Таълим

28.11.2026, 13:14

1 декабрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 декабрдан Ўзбекистонда бир қатор янги тартиб ва механизмлар амалга киритилади. Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус марказ ва тўловга доир муҳим ўзгаришлар ишга тушади. 

Ўзбекистон

28.11.2026, 12:45

Ҳурмуз бўғозидаги ҳужумлар ва Саудия нефть заводларига зарбалар нефть нархини оширди

Яқин Шарқда танкерлар ва энергетика инфратузилмасига қарши ҳужумлар жаҳон бозорида нефть таъминоти узилиши хавотирини кучайтирди. 27 ноябрь куни Brent нефти баррели 96,61 долларга етди.

Иқтисодиёт

28.11.2026, 11:46

Jamol Qoşiqçi qotilligi

Жамол Қошиқчи қотиллиги: Саудия консуллигидаги сирли ўлим

2018 йил, Истанбул. Саудия Арабистони консуллигига ташриф буюрган журналист бино­га кирди-ю, қайтиб чиқмади.Бу одам Жамол Қошиқчи: Муҳаммад бин Салмон ҳукуматини очиқ танқид қилган журналист.Кейинчалик маълум бўлишича, у консулликда ўлдирилган. Бўлаклаб ташланган жасади эса ҳанузгача топилмади.

Маданий

27.11.2026, 17:03

Gʻazo

Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди

Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:59

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи

Демократик партия вакиллари Дональд Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда. Бироқ партиянинг ўзи ҳам аввалги президентлар даврида Теҳронга нисбатан санкциялар ва иқтисодий босим сиёсатини қўллаб-қувватлаган.

Жаҳон

27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?

Қонунчилик палатаси олти ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрловни мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни уч ўқишда қабул қилди.

Таълим

27.11.2026, 14:03

Россияда хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент.

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади

Москва шаҳар думаси депутатлари шаҳарнинг солиқ қонунчилигига ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. 

Жаҳон

27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди

Мактаб ўқувчилари ташаббуси билан бошланган Sustainable Future Society лойиҳаси Европа таълим жамғармасининг Green Skills Award 2026 халқаро танловида ғолиб деб топилди.

Ўзбекистон

26.11.2026, 18:09

Özbek tili korpusi SI kompaniyalariga taqdim etildi

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади

Ўзбекистон 20 миллиард токенли миллий тил корпусини OpenAI, Anthropic, Meta ва Alibaba компанияларига бепул тақдим этди.

Фан-технология

26.11.2026, 16:20

Ёмғирли об-ҳаво

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди. 3–5 декабрь кунлари мамлакатнинг бир қатор жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?

Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.

Сиёсат

26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Иқтисодиёт

26.11.2026, 12:10

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →