Трамп Эронни шартсиз таслим бўлишга чақирди – NYT
АҚШ президенти Доналъд Трамп ижтимоий тармоқларда Эроннинг олий раҳбарини ўлдириш эҳтимолини тилга олиб, Эронни "шартсиз таслим бўлиш"га чақирди. Бу АҚШнинг Исроил билан бирга урушга киришиши мумкинлигидан далолат беради. Бу ҳақда "Тhe New York Times" хабар қилди.
Жаҳон
18.06.2025, 00:53
Улашиш:

Қайд этилишича, президент Доналъд Трамп 17 июнь куни ижтимоий тармоқларда Эронни сўзсиз таслим бўлишга чақириб, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилишига ишора қилди. У шунингдек, Исроилнинг Эронга қилган ҳаракатларига нисбатан "биз" деган сўздан фойдаланган. Таҳлилчиларга кўра, бу АҚШнинг Исроил ва Эрон ўртасидаги урушга қўшилиши мумкинлигига очиқ ишора.
Аввалроқ катта нашрлар Трамп Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуга олий раҳнамо Хоманайнини ўлдирмасликни айтгани ҳақида хабарларни чоп қилган эди.
Нашрнинг ёзишича, Трампнинг Эронга нисбатан бундай баёнотлари Исроилнинг Оқ уйга босим ўтказиб, Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиш учун АҚШдан ҳарбий аралашувни сўраётган бир пайтда янгради. Трамп илгари хориждаги урушларга аралашишга қарши чиққан ва Эрон билан музокаралар йўли орқали келишувга эришмоқчи эканини айтган эди.
Шунингдек, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШдан Эроннинг "Фордо" ядро иншоотига ўзининг энг йирик ерости бомбаларини ташлашни сўрамоқда. "Фордо" ядро маркази ер остида жойлашган ва Исроилда бу даражадаги зарбани амалга ошира оладиган бомба ёки самолёт мавжуд эмас.
"Биз Хоманейи айнан қаерда яширинаётганини биламиз. Лекин биз уни (ҳозирча) ўлдирмаймиз", – деган Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида.
Трамп Исроилнинг ҳаво устунлигини тилга олиб, бу устунлик "америкалик технологиялар" ёрдамида таъминланганини айтиб биз ҳозир Эрон устидан тўлиқ ҳаво назоратига эга эканлигини маълум қилган. "Тhе New Yokr Times"га кўра Трамп "биз" дегани у ўзини Исроилнинг уруш ҳаракатларига шерик сифатида кўрсатган.
Аввалроқ Трамп журналистларга "оташкесим эмас, ундан-да яхшироқ нарса" истаётганини айтди — яъни "ҳақиқий якун, оддий оташкесим эмас". Air Force One самолётида берган изоҳида у Теҳрон ядро қуролидан бутунлай воз кечмагунча келишув ҳақида гаплашмоқчи эмаслигини билдирган.
"Ҳозир музокаралар кайфиятида эмасман", — деган у.
Сешанба куни Эрон пойтахти Теҳрон ва ғарбий ҳудудларида ҳужумлар содир бўлди. Исроил армияси вакили, бригада генерали Эффи Дефрин телевидениэ орқали чиқишида Эрон ҳали ҳам жиддий зарар етказиш қувватига эга эканлигини айтган.
Теҳрондан оммавий қочишлар:
Исроил ҳарбийлари шимоли-шарқий Теҳрондаги катта ҳудудни бўшатиш ҳақида кўрсатма бергач, шаҳардан эвакуациялар кучайди. Ҳарбийлар бу ҳудудда "ҳарбий инфратузилма"ни нишонга олишларини айтишган.
Эрон генерали:
Исроил, Эроннинг энг йирик ҳарбий қўмондони – генерал-майор Али Шадмани ҳаво ҳужумида ўлдирилганини билдирди. У бундан атиги тўрт кун олдин бошқа бир зарбада ҳалок бўлган генералдан ўрин олган эди. Эрон бу ўлимни расман тасдиқламаган, бироқ мамлакат ҳарбий раҳбарияти Исроил зарбалари билан жиддий йўқотишларга учрагани аниқ.
Натанз ядровий иншооти:
БМТ ядровий кузатув агентлигининг сешанба кунги сунъий йўлдош суратларига кўра, Исроил зарбалари Натанздаги ерости уран бойитиш марказига “бевосита зарба” берган. Бу жиддий зарар борлигини билдиради ва аввалги тахминлардан сезиларли даражада кучлироқ оқибатларни кўрсатади.
Интернет узилиши:
Эрон бўйлаб интернет хизматлари жиддий бузилишларга учрамоқда. Маҳаллий аҳоли ва таҳлилчиларга кўра, ҳукумат зарбалар ҳақида маълумотлар тарқалишини чеклаш, шунингдек, Исроил томонидан эҳтимолий киберҳужумлардан эҳтиёт бўлиш мақсадида интернетни чеклаган бўлиши мумкин.
Жаҳон
18.06.2025, 00:53
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти
Сиёсат
16.07.2026, 15:54

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34

Трамп ва Нетаняҳу муносабатлари нега кескинлашди?
Сиёсат
06.07.2026, 12:31

Эронда мотам даврида нималар ўзгаради?
Жаҳон
03.07.2026, 12:02

Исроилда тожикистонлик эркак жосусликда айбланиб қўлга олинди
Жаҳон
03.07.2026, 11:13

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет
Жаҳон
26.06.2026, 12:52
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
