Трамп Россия нефти бўйича санкция имтиёзини узайтириши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти санкция остидаги Россия нефти ва нефть маҳсулотларини сотиб олишга рухсат берувчи имтиёз муддатини узайтириши мумкин. 

Жаҳон

10.04.2026, 18:20

Улашиш:

Трамп Россия нефти бўйича санкция имтиёзини узайтириши мумкин

Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШ Молия вазирлиги март ойи ўрталаридан бошлаб денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини сотиб олишга 30 кунлик вақтинчалик имтиёз жорий этган эди. Ушбу рухсатнома муддати 11 апрель куни тугаши кутилмоқда.

Бу чора АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатлари фонида глобал энергия нархларини назорат қилиш мақсадида амалга оширилган.

 

100 миллион баррель нефть бозорга қайтиши мумкин

Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев ушбу қарор Россиянинг 100 миллион баррель хом нефтини бозорга қайтариши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳажм деярли бутун дунёда бир кунда қазиб олинадиган нефть миқдорига тенг.

9 апрель куни АҚШ Молия вазирлиги котиби Скотт Бессент Оқ уйда Трамп билан учрашиб, мазкур имтиёзни узайтириш масаласини муҳокама қилган. Манбаларга кўра, бу ташаббус “яхши ғоя” сифатида баҳоланган.

Ҳозирча Оқ уй ва Молия вазирлиги бу борада расмий изоҳ бермаган.

 

Трампнинг асосий хавотири — нефть нархлари

Эрон билан боғлиқ кескинлик ортидан нефть нархлари сезиларли даражада ошди. Бунга дунё нефть ва газ таъминотининг тахминан 20 фоизи ўтадиган Ҳўрмуз бўғозидаги вазият сабаб бўлмоқда.

Ёнилғи нархининг ўсиши ноябрь ойида ўтадиган сайловлар арафасида Трамп ва Республикачилар партияси учун жиддий сиёсий муаммога айланиши мумкин.

Халқаро энергетика агентлиги Яқин Шарқдаги кескинликни тарихдаги энг йирик нефть таъминоти узилиши сифатида баҳолаган.

 

Санкциялар бўйича зиддият кучайиши мумкин

Россия нефтига берилаётган имтиёзлар Ғарб давлатларининг Москвани Украинадаги уруш учун даромад манбаларидан маҳрум қилишга қаратилган ҳаракатларини қийинлаштириши мумкин.

Бу қарор, шунингдек, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари ўртасида келишмовчиликларни кучайтириши эҳтимолдан холи эмас. Хусусан, Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши санкцияларни юмшатиш вақти эмаслигини таъкидлаган.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

АҚШ ва Эрон ўртасида Версалда Исломобод ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши шунчаки ҳарбий ихтилофнинг якуни эмас, балки Вашингтоннинг стратегик мағлубиятини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш бўлди.

Жаҳон

22.06.2026, 11:24

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...

Эронлик мулозим Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги тинчлик меморандуми ўз ичига нималарни олганини очиқлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:32

Европа бозорларида пасайиш кутилмоқда

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларга оид ноаниқликлар фонида Европа фонд бозорлари савдони пасайиш билан бошлаши мумкин.

Иқтисодиёт

12.05.2026, 12:53

БМТ: Эрон уруши туфайли 30 миллиондан ортиқ одам қашшоқликка юз тутади

БМТнинг юқори лавозимли расмийси огоҳлантиришича, Эрон уруши дунё бўйлаб 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқлик бағрига итқитади.

Жаҳон

24.04.2026, 10:34

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →