«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди

Москвада «Крокус Сити Холл»да содир этилган теракт иши бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахс тергов ҳибсхонасида ўз жонига қасд қилди.

Улашиш:

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди

Бу ҳақда Россия Федерал жазони ижро этиш хизматининг Москва бошқармаси маълум қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилган шахс 37 ёшли Якубджони Юсуфзода бўлган.

 

 

Хабарларда айтилишича, у "Матросская тишина" тергов ҳибсхонасида ўз жонига қасд қилган. Маҳкум шифохонага олиб борилган, аммо шифокорлар уни қутқара олмаган.

Россия федерал жазони ижро этиш хизмати (ФСИН) маълумотига кўра, ҳодиса кузатув камералари орқали аниқланган ва ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.

 

 

Айбловлар ва суд ҳукми

Тергов материалларига кўра, Юсуфзодага тегишли банк картаси орқали теракт молиялаштирилган. Унинг ўзи бу ҳақда билмаганини билдирган.

Шунингдек, у радикал ғоялар тарқатиладиган каналларда иштирок этган ва администратор топшириқларини бажаргани айтилган.

2026 йил 12 март куни суд Юсуфзода ва яна 14 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган. Қолган шахсларга эса 19 йилдан 22,5 йилгача қамоқ жазолари тайинланган.

 

 

Теракт ҳақида

"Крокус Сити Холл" теракти 2024 йил 22 март куни Москва вилояти Красногорск шаҳрида содир бўлган.

Қуролланган шахслар концертга келган одамларга ўқ узган. Оқибатда 147 киши ҳалок бўлган, 3 киши бедарак йўқолган, 336 нафар фуқаро жароҳат олган. 600 дан ортиқ киши жабрланган, деб топилган.

мавзуга оид янгиликлар

Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди

Калифорния ҳакамлар ҳайъати Apple иккита Taction патентини бузган, аммо буни қасддан амалга оширмаган деб топди; Apple апелляция беришни режалаштирмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 17:59

Москва ва Киев музокаралари: уруш тугайдими?

АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. 

Сиёсат

09.09.2026, 09:57

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади

Покистоннинг Панжоб вилоятида терроризмга оид суд ишларини махфий тарзда ўтказишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. 

Жаҳон

04.09.2026, 11:11

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда

Жанубий Кореяда тўрт нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчи гуруҳга пул ва транспорт воситалари юборганликда айбланиб қўлга олинди. Уларга терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонунни бузиш айби қўйилган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 09:25

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин НАТО давлатлари ҳудудига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтди. Бу баёнот Жон Рэтклиффнинг Москвага яқиндаги ташрифидан сўнг янгради.

Жаҳон

28.08.2026, 11:06

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашиши Ереван ташқи сиёсатдаги майдонини кенгайтиришга интилаётганидан дарак бўлиши мумкин. 

Сиёсат

15.08.2026, 14:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →