F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!

Эрон осмонида уриб туширилган F-15 қирувчи самолёти экипажини қутқариш учун “Delta Force”, “Денгиз мушуклари” ва SRUнинг махфий гуруҳлари жалб этилди.

Улашиш:

Америка қирувчи самолёти уриб туширилган. Экипаж эса — душман ҳудудининг қоқ марказида қолган. Эрон махсус хизматлари учувчининг боши учун миллионлаб мукофот ваъда қилиб, ов эълон қилган бир пайтда, Вашингтон бор имкониятини ишга солади. Майдонга «Delta Force» элитаси, «Денгиз мушуклари» ва Марказий разведка бошқармасининг махфий гуруҳлари оғир авиация кўмагида кириб келади. Бу Голливуд жангари фильми эмас... Бу — ўн йилликнинг энг шиддатли қутқарув амалиёти тафсилотлари! Бугун биз уриб туширилган F-15 учувчиси аслида қандай қилиб уйига қайтарилганини кўриб чиқамиз.

Осмондаги фалокат ва учувчига нисбатан ов

Ҳаммаси 3 апрель жума куни эрталаб, Шарқий вақт билан тахминан 9:42 да бошланди.

Эрон осмонида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15E (эф-ўн беш э) қирувчи самолёти Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарбасига учрайди. Учоқ зудлик билан бошқарувни йўқотади ва экипажга «Самолётни тарк эт!» деган қатъий буйруқ берилади.

Икки офицер — учувчи ва полковник унвонидаги қуролланиш тизимлари офицери — ёнаётган самолётдан отилиб чиқиб, парашютда тўғри Эрон тоғларига тушишади. Бу — ҳар қандай қўмондонликнинг энг катта қўрқуви: америкалик офицер душман қўлига тирик тушиши мумкин эди! Эрон ҳукумати дарҳол барча каналлар орқали эълон берди: учувчини тирик ҳолда қўлга олган кишига 10 миллиард туман — яъни тахминан 60 минг доллар мукофот ваъда қилинди!

Ҳалокатдан атиги ярим соат ўтгач, эрталаб соат 10:15 атрофида, Америка қутқарув хизматлари биринчи учувчини топишади ва уни тезкорлик билан эвакуация қилишади. Аммо экипажнинг иккинчи аъзоси — полковник билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Офицер билан алоқа бутунлай узилган, унинг қаердалиги эса номаълум эди. Шамол полковникнинг парашютини тоғ тизмасининг ичкарисига учириб кетганди. Самолётни тарк этиш пайтида жароҳат олган полковник, бепоён тоғлар бағрида ғойиб бўлади. Шу лаҳзадан бошлаб бу воқеа тирик қолиш учун ҳақиқий курашга айланади.

Полковник самолёт қолдиқлари яқинида қолиш ўрнига, дарҳол махсус тайёргарликда ўрганган энг асосий қоидага амал қилади: яшириниш ва душманни чалғитиш! У юқорига — тоғларнинг совуқ ва қоронғи соялари сари йўл олади.

 

Тоғлардаги ёлғизлик ва Оқ уйдаги инқироз

Кун ўртасига келиб, офицер денгиз сатҳидан деярли 2000 метр баландликдаги тоғ тизмасига етиб боради ва уша ерда яширинади. Учувчида на озиқ-овқат, на тиббий ёрдам ёнида булмаган... Унинг ихтиёрида фақат тўппонча, рация ва сигнал берувчи маяк бор эди. Бироқ у маякдан фойдаланмайди, чунки душман кучлари унинг сигналини тутиб олиши мумкин эди. У бир суткадан кўпроқ вақтни тоғлар орасида мутлақ ёлғизликда ўтказади.

Шу вақт ичида Вашингтонда — Оқ уй фавқулодда ҳолатга ўтади. Президент Трамп Овал кабинетда ҳар дақиқа янги маълумотларни қабул қилиб туради... Бу энди шунчаки қутқарув операцияси эмас, балки миллий хавфсизлик масаласи эди. Агар Эрон америкалик полковникни тирик ҳолда қўлга олса, оқибатлари даҳшатли бўлиши мумкин. Бу Теҳрон учун Вашингтонга қарши улкан босим дастагига айланарди.

 

Трамп нега мағлубиятдан қўрқарди ва МБР (ЦРУ)нинг айёрлиги

Бу қутқарув операцияси нафақат аскарлар, балки шахсан Дональд Трамп учун ҳам ўта муҳим эди. Чунки муваффақиятсизлик — уни президентлик курсисидан маҳрум қилиши мумкин эди. Бунинг сабабини тушуниш учун тарихга назар ташлаш керак. 1979 йилда эронлик инқилобчилар АҚШ элчихонасининг 52 нафар ходимини 444 кун давомида гаровда ушлаб туришган. 1980 йил апрелида президент Жимми Картер даврида бошланган қутқарув операцияси, шармандали мағлубият билан тугаган. Ўшанда Америка бутун дунё кўз ўнгида кучсиз ва ожиз бўлиб кўринганди. 

Айнан ўша шармандаликдан сўнг АҚШ армияси ўзининг энг асосий қоидасини мустаҳкамлади: «Ҳеч ким ташлаб кетилмайди!» Бу тамойил қўшинлардаги ишонч ва бирдамлик пойдеворига айланади.

Шу сабабли, Вашингтон учун полковникни қутқариш — миллий ғурур ва сиёсий омон қолиш масаласи эди. Ва шу ерда кутилмаган бурилиш юз беради. 

Ҳарбийлар эвакуация режасини тузаётган бир пайтда, жума куни кечки соат 8 лар атрофида Марказий Разведка Бошкармаси дезинформация, яъни «ёлғон маълумот» тарқатиш операциясини бошлайди. Разведка ходимлари Эрон ичида «ҳар икки учувчи аллақачон қутқарилди ва олиб кетилди» деган хабарларни тарқата бошлайди.

Мақсад оддий: Эрон махсус кучларини чалғитиш, уларни нотўғри ҳудудларни қидиришга мажбур қилиш ва ҳақиқий қутқарув гуруҳи учун вақт ютиш эди.

 

Ахборот тузоғи ва ҳал қилувчи қадам

Ҳисоботларга кўра, МРБнинг ушбу айёрлиги операцияда ҳал қилувчи рол ўйнади. Бу Эрон қидирув гуруҳларини чалғитиб, уларни секинлаштирди. Ниҳоят, 4 апрель шанба куни эрталаб соат 6:45 атрофида узоқ кутилган натижага эришилди: полковникнинг радиомаяги сигнал берди ва МРБ зудлик билан унинг аниқ жойлашувини ҳисоблаб чиқди.

Маълумотлар ҳарбийларга топширилди ва операция фаол босқичга ўтди. Майдонга энг сара кучлар: «Delta Force» ва «Денгиз мушуклари» тушди.

Уларни улкан «ҳаво соябони» — юзлаб ҳарбийлар, ўнлаб самолёт ва вертолётлар ҳимоя қилиб турди. Шу тариқа, замонавий тарихдаги энг йирик қутқарув операцияларидан бири бошланди.

Вертолётлар, радиоэлектрон кураш самолётлари, дронлар ва бомбардимончилардан иборат Американинг улкан ҳаво кучлари бир вақтнинг ўзида Эрон ҳаво ҳудудини кесиб ўтди! Гуруҳлар тоққа яқинлашган заҳоти, АҚШ авиацияси йўлларга бомба ёғдира бошлади. Бу шунчаки зарбалар эмас, бу — «йўлакни тозалаш» операцияси эди. Мақсад оддий: Эрон қўшинлари полковникка биринчи бўлиб етиб боришига йўл қўймаслик. Тоғ бир зумда жанг майдонига айланди.

Аммо кутилмаган воқеа юз берди. Операция давомида АҚШнинг иккита самолёти учиш-қўниш йўлагида шикастланди. Бу ўта оғир вазият эди... Чунки айнан шу бортлар полковникни ва қутқарув гуруҳини олиб чиқиб кетиши керак эди.

АҚШ қўмондонлиги шафқатсиз ва қатъий қарор қабул қилди: захира самолётларини юбориш, шикастланганларини эса... портлатиб юбориш!

Бунинг ягона сабаби — АҚШнинг махфий ҳарбий технологиялари ҳеч қандай ҳолатда Эрон қўлига тушмаслиги керак эди. Буйруқ зудлик билан ижро этилди: самолётлар Эрон тупроғининг ўзидаёқ йўқ қилинди. Бу ҳолат, вазият нақадар жиддий эканини кўрсатди.

 

Якун: «У бизда!»

Самолёт қолдиқлари ҳали ёниб турган бир пайтда, Вашингтон интизорлик билан кутган хабар келди: «У бизда! Биз уни олдик». Ҳолдан тойган, аммо тирик полковник махсус кучлар ҳимоясида эвакуация ҳудудига етказилди. Тун қоронғисида, йўқ қилинган бортлар ўрнига захира самолётлари қўнди ва миссия зудлик билан Эрон ҳаво ҳудудини тарк этди.

Миллионлаб доллар ва энг замонавий техникалар бой берилган бўлса-да, бу операция шахсий таркиб орасида бирорта ҳам талафотсиз якунланди. Энг муҳими эса — бу муваффақият Трампнинг сиёсий карьерасини сақлаб қолди ва ўтмишдаги шармандали мағлубиятларга чек қўйди. Бу Голливуд жангари фильмларидан ҳам ўзиб кетган ҳақиқий драма эди.

Муаллиф: Азиз Солиев

мавзуга оид янгиликлар

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон

Эрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳурмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди.

Сиёсат

15.08.2026, 16:01

21 ёшли учувчи носоз самолётни автомагистралга қўндириб, фожианинг олдини олди

АҚШнинг Флорида штатида 21 ёшли парвоз инструктори Эмили Шелтон двигатели носозликка учраган енгил самолётни Интерстейт 10 автомагистралига муваффақиятли қўндириб, эҳтимолий йирик фожианинг олдини олди.

Жаҳон

05.08.2026, 16:59

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябр куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Ташриф дастури доирасида Мирзиёев АҚШда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан учрашди.

Сиёсат

05.11.2025, 08:44

AQSh chegarasini qancha oʻzbekistonlik noqonuniy bosib oʻtganligi maʼlum boʻldi

АҚШ чегарасини қанча ўзбекистонлик ноқонуний босиб ўтганлиги маълум бўлди

2023 йилнинг 1 октябридан бугунги кунга қадар АҚШнинг жанубий чегарасини 57 минг 200 нафар ноқонуний мигрант кесиб ўтган. Уларнинг 2900 нафарини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этади.

Ўзбекистон

30.05.2024, 10:31

AQSh-Meksika chegarasi

ДХХ фуқароларни АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғилланаётган шахсларни қўлга олмоқда

АҚШга ноқонуний йўллар билан юборишни ваъда қилганлар ушланди. Бу ҳақида УзА хабар қилмоқда.

Ўзбекистон

05.04.2024, 12:52

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, Нью-Йоркда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилган.

Жаҳон

23.09.2026, 10:20

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Германиядаги авиабазада ҳалокатга учради

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Германия ғарбидаги Spangdahlem авиабазаси яқинида ҳалокатга учради. Учувчи хавфсиз катапульта қилган.

Жаҳон

23.09.2026, 09:55

Тошкент 343-ўринга кўтарилди: Global Cities Index 2026 натижалари эълон қилинди

Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:38

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар оширилади

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар индексация қилинади. Ўртача пенсия 12 898 сомга, ошириш миқдори эса 1 753 сомга етади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:23

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?

Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, айрим ҳудудларда ажратилган ўринлар тез тўлиб қолиши мумкин. Бунинг сабаби  янги тартибда ўринлар сонига ҳам чеклов белгиланган.

Таълим

22.09.2026, 11:40

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилди

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади.

Ўзбекистон

22.09.2026, 11:18

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси иш бошлади. Сессия доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Сиёсат

22.09.2026, 10:51

БМТ: АҚШнинг наркокема ҳужумлари инсониятга қарши жиноят

БМТ эксперти АҚШнинг Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд модда ташувчи кемаларга қилган ҳужумларини халқаро ҳуқуқ бузилиши ва инсониятга қарши жиноят, деб атади.

Жаҳон

22.09.2026, 09:56

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →