Ўзбекистонда АЭС қурилишига Италия томони ҳам кўмаклашади
“Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхожаєв бошчилигидаги делегация 20–22 октябрь кунлари Италиянинг Генуя шаҳрига амалий ташриф билан борди.
Ўзбекистон
23.10.2025, 15:26
Улашиш:

Сафар доирасида Лигурия минтақаси раҳбарияти, Генуя маъмурияти, Савдо палатаси, технологик университетлар ва Италиянинг энергетика компаниялари билан бир қатор музокаралар ўтказилди.
20 октябрь куни делегация аъзолари Ansaldo Energia холдинги ҳамда унинг атом энергетикаси технологияларига ихтисослашган бўлинмаси — Ansaldo Nucleare раҳбарияти билан учрашди. Холдинг Европада энергетика ускуналари, жумладан, буғ ва газ турбогенераторларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасидаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида технологияларни интеграция қилиш ҳамда италиялик ҳамкорларнинг ёрдамчи тизим ечимларини мамлакатимиз иқлимига мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Италия томони атом станцияларида хавфсизлик тизимларини яратиш ва улар учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш, асосий ва ёрдамчи ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, Хитой, Бельгия, Словения, Венгрия ва Украинадаги АЭСларда хизмат кўрсатиш ва сарфланган ёқилғи билан ишлаш бўйича тажрибаси ҳақида маълумот берди.
Томонлар холдинг компанияларини Ўзбекистондаги АЭС қурилиши лойиҳасини назорат қилиш ҳамда самарали ёрдамчи ечимлар ишлаб чиқиш учун техник маслаҳатчи сифатида жалб этиш имкониятларини ҳам кўриб чиқдилар.
Бундан ташқари, Ansaldo Nucleare компанияси билан сарфланган ёдровий ёқилғини бошқариш тизимларини қўллаш ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, италиялик мутахассислар Ўзбекистонда атом соҳасини ривожлантириш мақсадида норматив-ҳуқуқий база яратиш, лицензиялаш бўйича маслаҳатлар бериш, ҳамда икки мамлакат манфаатлари йўлида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этишга қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон
23.10.2025, 15:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Италия Apple’га 98,6 миллион евро жарима солди
Жаҳон
25.12.2025, 08:01

Европа давлати эшикларини очмоқда: 500 минг муҳожир қабул қилинади
Жаҳон
03.11.2025, 09:26

Италия бош вазири Ғазодаги геноцидда иштирок этгани учун судга тортилганини биласизми?
Жаҳон
08.10.2025, 13:00

Жиззахдаги АЭС қиймати ҳали белгиланмади — «Ўзатом»
Иқтисодиёт
02.10.2025, 15:45

Ўзбекистон ва Венгрия АЭС қурилиши лойиҳаси доирасида баённома имзолади
Сиёсат
15.07.2025, 11:20

Европа учун Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари энди муҳим эмасми?
Сиёсат
05.06.2025, 16:22
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
сўнгги янгиликлар

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди
Жаҳон
27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
