updated: 22.03.2026, 16:31

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Ака-ука онлайн қиморга муккасидан кетган ўртанча ўғилни бу йўлдан қайтариш мақсадида дарахтга боғлаб қўйиб, калтаклашган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган 29 ёшли йигит вафот этган. «Одамлардан, банкдан қарз олиб, онлайн қиморга тикиб юборарди. Одамлар уйга қарзларини сўраб келарди, акаси ва укаси тўларди», деган ўғилларнинг отаси судда.

Улашиш:

Самарқандда қиморга муккасидан кетган шахс ака ва укасининг қийноғидан сўнг вафот этди

Самарқанд шаҳрида қиморга берилган ўртанча ўғилнинг ўлимига сабаб бўлган ака-ука жиноий жазога тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 30 ёшли У.А. ва 23 ёшли Қ.А. ўртанча ўғил Ж.А.ни қимор ўйинидан қайтариш мақсадида «тарбиялаб» қўймоқчи бўлишган. Улар 2025 йил 20 июн куни соат 15:00 ларда яшаш уйларида Ж.А.ни калтаклаб, арқон билан ҳовлидаги дарахтга боғлаб қўйишган. Сўнгра У.А. ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилинган Ж.А.нинг танасининг турли қисмларига сим кабел билан шафқатсизларча уриб, унга қасддан жароҳат етказган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган Ж.А. ҳодиса жойида вафот этган.

У.А. судда айбига тўлиқ иқрорлик биллирган ва мақсади укасини қимордан қайтариш бўлганини айтган.

«Ўртанча укам Ж.А. айрим фуқаролардан қарз бўлиб қолганди. Топган пулини онлайн қиморга тикиб юборарди. Уйдаги кўп нарсаларни, турмуш ўртоғи, ҳатто онамга тегишли бўлган тилла тақинчоқларни ҳам сотиб, пулларини онлайн қиморга сарфлаб юборди. 

2025 йил 20 июн куни тушликка яқин укамнинг олдига бориб, тўлаши лозим бўлган кредити нима бўлганини сўрадим. У пулларни қиморга тикиб, ютқазиб қўйгани, ишлаб тўлашини айтди. Унинг гапларидан жаҳлим чиқиб, оғзаки тарзда тортишиб қолдим. Сўнгра уни бу йўлдан қайтариш мақсадида кичик укам Қ.А.га қўнғироқ қилиб, уни чақирдим.

Шу куни соат 15:00 лар атрофида Ж.А.ни урдик. Сўнгра арқон билан ҳовли ўртасидаги дарахтга боғладик. Шундан кейин тахминан 30 дақиқа танасининг дуч келган жойларига сим кабел билан урдим. Кичик укам эса ёнимда қараб турди. Ж.А.нинг юзи, боши ва танаси шилиниб, қон оқа бошлади. Кейин уни арқондан бўшатиб, ювинтирдик ҳамда ташқаридаги кроватга ётқиздик. Ж.А. иссиқ эканини айтгач, уйга олиб кирдик. Сўнгра у дам олишини айтиб, ухлади. Анча вақт ўтгач тоби қочди, юраги секин ура бошлади. Тез тиббий ёрам чақирдик. Етиб келган шифокорлар укам вафот этганини айтишди», деган У.А. суддаги кўрсатмасида.

Ака қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, бир укасининг ўлимига, кичик укасининг қамалишига сабабчи бўлганидан виждон азобида қийналаётганини билдирган.

Қ.А. ҳам судда акасиникига ўхшаш кўрсатма берган.

Ж.А.нинг отаси И.Т. ҳам судда кўрсатма бериб, ўртанча ўғли қиморга берилган бўлгани, одамлардан қарзи кўпайиб кетганини маълум қилган.

«Ўртанча ўғлимнинг иши яхши эди, у пайвандлаш ишлари билан шуғулланарди. 3-4 йилдан буён онлайн қимор ўйинларига берилиб қолди. Бу каби ўйинларни ўйнамаслиги ҳақида бир неча марта тайинлаб, танбеҳ берганман. Аммо у гапимга кирмади, ишлаган пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юбораверди. Уйга бирор марта пул олиб келмаган. Акаси ва укаси ҳам қимор ўйнамаслиги, охири барибир қарз бўлиб қолишини айтишса-да, улар билан жанжал қиларди. Қарзи кўпайиб кетди, одамлар уйига пулини сўраб келаверганидан сўнг акаси ва укаси қарзларини тўлаб беришни бошлади. Лекин у одамлардан ҳам, банкдан ҳам қарз олиб, топган пулининг ҳаммасини онлайн қиморга тикишдан қайтмади», деган ота.

И.Т. судда кичик ўғлига қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. 

Самарқанд шаҳар суди ҳукми билан У.А. ва Қ.А. Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 2-қисми «а» банди ва 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Акага 8,5 йил, укага эса 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

мавзуга оид янгиликлар

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?

Самарқанд бу йил FIDE президенти сайловига мезбонлик қилади. Бироқ шахматдаги сўнгги йирик ютуқларга қарамай, Ўзбекистон бу гал ҳам ўз номзодини илгари сурмади.

Спорт

28.07.2026, 15:03

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Халқаро туризм компанияси Expedia Group маълумотларига кўра, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга саёҳат бўйича қидирувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга ошди. Шу билан бирга, мамлакатга расмийлаштирилган бронлар сони ҳам кўпайган.

Маданий

21.07.2026, 13:10

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

Ўзбекистонда I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бошланмоқда

Форум уч шаҳарда беш кун давом этиб, 50 дан ортиқ давлатдан 300 га яқин меҳмон иштирок этади.

Маданий

06.07.2026, 13:02

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

«Нарра» тайфуни Хитой жанубида кучли ёғингарчилик ва сув тошқинларини келтириб чиқарди. Ҳодиса оқибатида ўн минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Айни пайтда яна бир «Саудел» тайфуни Япония ва Тайван томон ҳаракатланмоқда.

Жаҳон

26.08.2026, 17:28

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги  касалхонада юз берган фожиадан сўнг соғлиқни сақлаш соҳасининг юқори лавозимли раҳбари вазифасидан четлатилди.

Жаҳон

26.08.2026, 15:35

Телефон рақами орқали банк ҳисобрақамига пул ўтказиш жорий этилади

Марказий банк телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасида тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга оширишнинг янги тартибини тасдиқлади.  

Иқтисодиёт

26.08.2026, 15:06

Британия АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини олқишлади

Британия молия вазири янги ҳокимият Эронга қарши 240 дан ортиқ санкция жорий қилганини маълум қилди.

Сиёсат

26.08.2026, 11:47

АҚШ дунё бўйлаб виза бўйича қабулларни вақтинча тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти бунга мамлакатнинг элчихона ва консулликларида консуллик ходимларини янги текширув тартиблари бўйича ўқитиш бошланганини сабаб қилиб кўрсатди. 

Жаҳон

26.08.2026, 11:43

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғозида вақтинчалик коридор очишни муҳокама қилмоқда

Эрон ва Уммон Ҳурмуз бўғози орқали ўтувчи кемалар ҳаракатини тартибга солиш ҳамда миналардан тозалашга оид қўшма лойиҳа бўйича музокара ўтказди.

Сиёсат

26.08.2026, 10:36

АҚШ Эронни иқтисодий босим билан синдира оладими?

АҚШ нега Эронга қарши янги иқтисодий жанг очди? Ҳарбий босим натижа бермагач, Вашингтон энди нефт савдоси ва яширин молиявий тармоқларга қарши кенг кўламли кампанияга ўтмоқда. 

Жаҳон

26.08.2026, 10:24

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?

Тошкент шаҳар ҳокимияти янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олиш ниятида бўлган фуқаролар учун йўриқнома эълон қилди. Унда шартнома тузиш ва пул тўлашдан олдин қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш бўйича тавсиялар берилган. 

Ўзбекистон

26.08.2026, 09:52

Судандаги ҳужумларда 27 киши ҳалок бўлди — шифокорлар

Суданнинг Жанубий Кордофан вилоятидаги ҳужумларда 27 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлган. 

Жаҳон

26.08.2026, 09:48

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →