Американинг собиқ президенти, ҳозирда эса президентликга номзод Доналд Трампга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақида нималар маълум?
2024 йил 13 июл куни Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида бўлиб ўтган митинг чоғида минбарга чиқиб нутқ сўзлаётган президентликка номзод Доналд Трамп бирдан қўлини қулоғига босиб ерга йиқилади. Хавфсизлик кучлари уни саҳнадан олиб чиқаётган пайтда Трампнинг қулоғи ва юзида қон кўринди. Трампга ўқ узган одам ва бир томошабин ҳалок бўлди, яна икки нафар одам оғир жароҳат олди. Трампга нисбатан 4 марта ўқ отилган, 3 таси Трампдан бир неча сантиметрлардан ўтган. Трампни махфий тизим ходимлари саҳнадан олиб чиқаётганда Трамп бир муддатга тўхтаб қўлини кўтариб сайловчилари томон гапирганини кўриш мумкин.
Сиёсат
15.07.2024, 17:33
Улашиш:

Donald Tramp Maxfiy xizmat agentlari tomonidan sahnadan olib chiqilishidan oldin olomonga qarab qo'l ko'tarmoqda. /foto: The Telegraph/
Федерал Қидирув Бюроси 20 ёшли Томас Метю Крукс (инг. Thomas Matthew Crooks)ни Трампни ўлдиришда гумондор эканлиги айтилмоқда. Крукс махфий хизмат ходимлари томонидан ўт очгандан кейин ўлдирилган. Лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бошқа шахс эканлиги, у ўзини бу ишни қилгани ҳақида ҳазиломуз видео тарқатганлиги айтилмоқда.
Қотиллик қилишга уринган йигитнинг ўлдирилиши ишни яна-да мураккаблаштириши мумкин. Қизиқ кейс – 2020 йилда Трамп Оқ уй фоесидан икки собиқ давлат раҳбари – 42-Президент Билл Клинтон ва 43-Президент кичик Жорж Бушнинг портретини олиб ташлатган, уларнинг ўрнига Уилям Мак-Кинли ва Теодор Рузвелт суратини илиб қўйган эди. Бу икки президент ҳам ўз вақтида суиқасдга учраган.
Ҳозирда Трампнинг уйи полиция ва махфий хизмат ходимлари томонидан қўриқланмоқда, Трампни қўллаб қувватловчилар Нью-Йоркдаги Трампнинг уйи олдида уни қўллаб қувватлаш ниятида йиғилишган ва Трампни кейинги президент сифатида маъқуллаш ниятида эканини билдиришган.
Элон Маск Трампга овоз беришини оммага очиқлади ва унинг сайлов олди компаниясини қўллаб қувватлаш мақсадида катта маблағ ўтказганлигини айтди.
Бу ҳолат Демократларнинг ўз сайловчиларини йўқотиши ва Байдендан президентлик сайловдан ўзини номзодини олиши айтилаётган чоғда бўлиб ўтгани ҳар хил конспирологияга ишоновчи шахслар томонидан турли мишмишларни кўпайишига олиб келаяпти.
Айтиб ўтиш жоизки, АҚШнинг 45 та президентидан 13 тасига президентни ўлдириш ҳаракатлари уйиштирилган бўлиб, бу суиқасдлар оқибатида 4 Америка Президентлари вафот этган. Охирги 9 президентдан 7 тасига суиқасд уйиштирилган.
Мутахассислар Америка президентларига “душман давлатлар” ёки халқаро жиноий ташкилотлар суиқасд уюштирган, деган фикрдан йироқ.
Трампга уюштирилган суиқасддан сўнг турли версиялар урчимоқда. Айримлар мазкур ҳолатдан собиқ президент сайловчилар орасидаги машҳурлигини ошириш учун фойдаланиши мумкинлигини айтмоқда. Байден жамоаси ҳам Трамп билан боғлиқ кейсдан фойдаланиб, қурол олиб юришни тақиқлаш ҳақидаги позисиясини мустаҳкамлаши мумкин. Суиқасдни амалга оширган Томас Метю Крукс атиги 20 ёшда бўлгани бунда қўл келиши мумкин.
Трампнинг ўзи эса уни муқаррар ўлимдан фақат бахтли тасодиф қутқариб қолганини айтган. Собиқ президент унга ўқ узилганини англаб етганда ичидан ўтган фикрлари, саросимага тушган оломоннинг унга муносабати ҳақида сўзлаб берган.
“Ўша пайтда у ердаги одамлардан менга бир қувват келаётганини сездим. Улар шунчаки ўз жойларида туришган эди. Аммо бунда мен уларнинг қўллаб-қувватловини сездим. Бу туйғуни тасвирлаш қийин.
Юз берган ҳодисага фақатгина тарих ҳукм қилишини билардим. Инсонларга аҳволим яхши эканлигини айтишим кераклигини билардим. Қўлимни кўтардим ва ҳаммаси жойида эканини кўрсатдим”, деган Трамп Washington Examiner нашрига берган интервюсида.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди
Сиёсат
05.11.2025, 08:44

АҚШ қочқинлар қабул қилиш лимитини кескин қисқартирмоқда
Жаҳон
31.10.2025, 09:57
Трамп: “Исроилнинг Қатарга ҳужум қилиш қарори тўлиқ Нетаньяҳуга тегишли”
Жаҳон
10.09.2025, 14:52

9-қаватдан сакраб ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган қизнинг ҳаётини сақлаб қолинди
Ўзбекистон
24.07.2025, 12:14

АҚШ чегарасини қанча ўзбекистонлик ноқонуний босиб ўтганлиги маълум бўлди
Ўзбекистон
30.05.2024, 10:31
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт
Маданий
27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
