Москва ва Киев музокараларида Украина бўйича янги тинчлик ғоялари муҳокама қилинди
АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевдаги учрашувларида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. Марко Рубио музокараларни мазмунли деб баҳолади.
Сиёсат
09.09.2026, 09:57
Улашиш:

АҚШнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Москва ва Киевга ташрифлари давомида Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича янги ғоялар муҳокама қилинди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

«Мен уларни яхши ёки ёмон, самарали ёки самарасиз деб баҳоламоқчи эмасман. Фақат шуни айтишим мумкинки, музокаралар мазмунли ўтди. Уларда янги ғоялар муҳокама қилинди», — деган Рубио Колумбия пойтахти Боготада журналистларга берган интервюсида.
Унга кўра, Уиткофф ва Кушнернинг Москвадаги учрашувлари Россия ва АҚШ ўртасидаги мулоқотнинг муҳим босқичларидан бири бўлган.
Шанба куни Россия президенти Владимир Путин АҚШ вакилларини Кремлда қабул қилди. Учрашув 3 соат 10 дақиқа давом этди. Бу Вашингтон вакилларининг Россияга саккизинчи ташрифи бўлган.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг билдиришича, Путин учрашув давомида фронтдаги вазиятга оид Россия томонининг позициясини батафсил баён қилган. АҚШ вакиллари эса олинган маълумотларни Киев билан мулоқотда инобатга олишларини билдирган.
Кейинги куни Америка делегацияси Киевга йўл олди. Уиткофф ва Кушнер Украина президенти Владимир Зеленский ҳамда Украина томони вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар икки босқичда бўлиб ўтди. Иккинчи раундда Буюк Британия, Германия ва Франциянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари ҳам иштирок этди.
Шу билан бирга, Россия томони ушбу учрашувларни ўтказиш учун Киевга зарбаларни уч суткага тўхтатишга қарор қилганини маълум қилган.
АҚШ делегациясининг ташрифидан сўнг Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар натижаларини муҳокама қилди. Кремль маълумотига кўра, икки томон Москва ва Киевдаги учрашувларга ижобий баҳо берган.
Путин Трампнинг Москва ва Вашингтон ўртасида конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган позициясини қўллаб-қувватлаган ҳамда Украинадаги можарони якунлаш учун АҚШ томони амалга ошириши мумкин бўлган қадамларни белгилаб берган.
Ҳозирча музокаралар якуни бўйича аниқ тинчлик келишуви ёки можарони тугатиш санаси эълон қилинмаган. Бироқ АҚШ вакилларининг Москва ва Киевда ўтказган учрашувлари музокара жараёнида янги таклифлар муҳокама қилинаётганини кўрсатмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Путин НАТО ҳудудига ҳужум қилмайди
Жаҳон
28.08.2026, 11:06

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди
Жаҳон
05.09.2026, 11:00

Россия баллистик ракеталари ҳужуми оқибатида Киевда камида 5 киши ўлди
Жаҳон
20.08.2026, 09:51

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл
Жаҳон
05.06.2026, 16:01
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди
Ўзбекистон
09.09.2026, 10:53

ChatGPT етти ёшли боладаги инсульт аломатларини шифокорлардан олдин аниқлади
Фан-технология
09.09.2026, 09:56

19 нафар қидирувдаги ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

АҚШ сайловларида мусулмон номзодлар мавзуси сиёсий баҳс марказига айланди
Сиёсат
08.09.2026, 16:34

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди
Жаҳон
08.09.2026, 16:09

Франциядаги Ренуар музейидан 10 миллион долларлик асарлар ўғирлаб кетилди
Жаҳон
08.09.2026, 14:59

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг 83 фоизи иш билан таъминланган
Таълим
08.09.2026, 10:35

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади
Жаҳон
08.09.2026, 10:07

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими рақамлаштирилади
Ўзбекистон
08.09.2026, 09:36

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади
Ўзбекистон
07.09.2026, 18:42

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи $20,3 миллиардга яқинлашди
Иқтисодиёт
07.09.2026, 17:58

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди
Сиёсат
07.09.2026, 17:07

Тошкент шаҳрининг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув ўчирилади
Ўзбекистон
07.09.2026, 16:27

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди
Жаҳон
07.09.2026, 16:26

Ўзбекистон божхона тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон
07.09.2026, 15:09

2026-йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83 фоизи Қозоғистонга йўл олган
Ўзбекистон
07.09.2026, 14:31

Маямида Amazon Prime Air юк самолёти ҳалокатга учради: беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон
07.09.2026, 12:07

Трамп Нью-Мексико штати номини қайта номлашни таклиф қилди
Жаҳон
07.09.2026, 11:35
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
