"Соловьёвнинг қараши расмий позиция эмас" - Россия ТИВ муносабат билдирди
Вазирлик матбуот котиби Мария Захарова мазкур баёнотларни танқид қилган жамоатчилик вакилларини вазиятни бўрттириб кўрсатишда айблади.
Жаҳон
16.01.2026, 10:43
Улашиш:

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йил 15 январь куни бўлиб ўтган брифингда телебошловчи ва провокацион чиқишлари билан танилган Владимир Соловьёвнинг Марказий Осиё ва Кавказга оид шов-шувли баёнотлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
Захарованинг таъкидлашича, Соловьёвнинг қарашлари — журналистнинг “шахсий фикри” бўлиб, Москванинг расмий позицияси эмас.
“Телебошловчи Владимир Соловьёвнинг Россия ташқи сиёсати ҳақидаги баёнотлари унинг шахсий фикридир ва амалда Россия Федерациясининг расмий позицияси ҳисобланмайди”, — деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Унинг сўзларига кўра, Соловьёв ўз фикрларини давлат телеканалида эмас, балки “Solovyov LIVE” номли шахсий каналида билдирган. Захарова журналист нутқини шахсан ўрганганини айтиб, у ерда қатъий чақириқ эмас, балки “риторик савол” шаклидаги мулоҳаза мавжудлигини таъкидлади.
“Бу журналистнинг фикри. Фикр шахсий каналда айтилган. Мен иқтибосларни ўқидим ва контекстдан юлиб олинган ибораларга таянмадим. Бунга жавоб бериш менинг ишим эмас”, — деди у.
Масъулиятни бошқаларга юклаш ва провокация ҳақидаги айбловлар
Захарованинг таъкидлашича, муаммо Соловьёвнинг сўзларида эмас, балки уларни контекстдан юлиб олиб, Россиянинг расмий позицияси сифатида тақдим этаётган “диван таҳлилчилари”дадир. У бундай талқинларни провокация деб атаб, улар собиқ СССР давлатларига нисбатан Россиянинг гўё “тажовузкор ниятлари” ҳақида асоссиз қўрқув уйғотишга қаратилганини билдирди.
Эслатиб ўтиш жоиз, Соловьёв ўз дастурида Украинадаги урушни мисол қилиб, Арманистон ва Марказий Осиёга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ҳақида гапирган эди.
Расмий Москва позициясига кўра, давлатнинг расмий нуқтаи назарини фақат ваколатли мансабдор шахслар ифода этади. Шу сабабли, шахсий медиа платформаларда билдирилган ҳар қандай фикрлар давлат сиёсати сифатида қабул қилинмаслиги лозим.
Ушбу ёндашув Россия ахборот маконида тез-тез учраб турадиган тажовузкор риторика учун давлат масъулиятни ўз зиммасига олмаслигини яна бир бор намоён этади. Шу билан бирга, бундай баёнотларнинг олдини олиш ёки уларни қоралаш режалари мавжуд эмаслигини ҳам кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда, Россия ТИВ Соловьёвнинг сўзларидан норози бўлган томонларни гўёки фикрни нотўғри талқин қилганликда ва провокацияга берилганликда айбламоқда.
Жаҳон
16.01.2026, 10:43
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Доллар арзонлаб кетдими? Ижтимоий тармоқлардаги маълумотга изоҳ
Иқтисодиёт
30.01.2026, 12:30

Руслан Чагаев Валуев баёнотига муносабат билдирди: “Керак бўлса, рингга чиқишга тайёрман”
Ўзбекистон
23.01.2026, 11:22

Россия ТИВ “шахсий фикр” ортига яшириниб, навбатдаги баҳсли баёнотларга жавоб берди
Сиёсат
19.01.2026, 18:06

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?
Сиёсат
13.01.2026, 09:49

Марказий Осиё ва Арманистон нишонда: Туркиядан қатъий жавоб
Жаҳон
12.01.2026, 12:26

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди
Ўзбекистон
15.12.2025, 18:22
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
