Президент кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкаларига оид қонунни имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Маълумотларга кўра, ҳозирда Республикада ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ёки тўлиқ бўлмаган 3 миллион 600 мингдан ортиқ ер участкалари бор. Янги қонун натижасида ҳужжатлари мавжуд бўлмаган якка тартибда қурилган уй-жойлар ва бино иншоотларга эгалик ҳуқуқи эътироф этилади.
Ўзбекистон
07.08.2024, 11:45
Улашиш:

Prezident kadastr hujjatlari mavjud boʻlmagan yer uchastkalariga oid qonunni imzoladi
Қонун 6 та боб ва 35 та моддадан иборат бўлиб, унда қуйидаги ер ва мулкларга нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилмоқда:
1) 2018-йил 1-май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
2) 2018-йил 1-май кунига қадар фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
3) “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;
4) 2021-йил 8-июнга қадар туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига;
5) боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;
6) кичик саноат зоналарига 2020-йил 9-мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига;
7) давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига;
8) ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига.
Мулк ҳуқуқини қонунийлаштириш учун ҳам баъзи шартлар мавҳуд. Масалан, ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши, ер бўйича низо бўлмаслиги, бош режа талабларига зид эмаслиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинади.
Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади, бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили режа-жадвал тасдиқлайди, унга асосан:
- Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади;
- 10 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;
- тизимда шакллантирилган электрон йиғмажилд маҳалла биноларида, Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқа манбаларда эълон қилинади.
Шунингдек, Қонунга кўра, ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:
- Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари (1,7 млн сўм);
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1,02 млн сўм);
- вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари (680 минг сўм);
- бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм);
- қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.
Ушбу Қонун 3 ойдан кейин кучга киради ва 2028-йил 1-январга қадар амал қилади. Қонуннинг тўлиқ матни билан Телеграм каналимизда танишишингиз мумкин
Ўзбекистон
07.08.2024, 11:45
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда президент ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс жаримага тортилди
Ўзбекистон
14.05.2026, 17:22

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:30

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда
Иқтисодиёт
16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди
Сиёсат
02.09.2025, 10:16
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

Россияда ишлаб чиқарилган самолёт Ҳиндистонда фалокатга учради
Жаҳон
13.06.2026, 13:47

Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорни сарсон қилаётган бюрократик тизим
Иқтисодиёт
13.06.2026, 13:15

Москва ва Санкт-Петербургда айрим АЁҚШларда ёқилғи сотувига чекловлар жорий этилди
Жаҳон
13.06.2026, 13:02

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон
13.06.2026, 10:53

Украина Россияга қарши уруш учун 20 млрд доллар сўрамоқчи
Жаҳон
13.06.2026, 09:46

Ўзбекистон – Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага етди
Спорт
12.06.2026, 15:19

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди
Спорт
12.06.2026, 14:57

Қозоғистонда миллий валюта (Тенге) номи ўзгармоқда
Жаҳон
12.06.2026, 13:29

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Маст ҳолда машина бошқарганлик учун "15 сутка"
Ўзбекистон
12.06.2026, 11:24

Қумуқ тили: Шимолий Кавказнинг қадимий туркий мероси
Таълим
12.06.2026, 10:48

Eco Art нима? Санъат табиатни асрашга хизмат қила оладими?
Маданий
11.06.2026, 18:05

Жеффри Эпштейн менга шантаж қилган — Билл Гейтс
Жаҳон
11.06.2026, 16:29

“Биз ҳукуматлар қарорини бекор қилоладиган қирол эмасмиз” – Инфантино
Спорт
11.06.2026, 14:44

Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
11.06.2026, 12:11

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида битим имзолади
Ўзбекистон
11.06.2026, 10:11

Озарбайжон мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда
Жаҳон
10.06.2026, 17:42

ЕИ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини таклиф қилди
Жаҳон
10.06.2026, 15:57
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
