Ноқонуний қум-шағал қазиб олганлардан бир гуруҳи қўлга тушди
Республиканинг турли ҳудудларидан ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олаётган бир гуруҳ қонунбузарлар қўлга олинди.
Ўзбекистон
12.09.2024, 17:04
Улашиш:

Noqonuniy qum-shagʻal qazib olganlardan bir guruhi qoʻlga tushdi
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг ўз Telegram-каналида хабар қилишича, Чирчиқ дарёсининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан бир гуруҳ шахслар ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди.

"Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонининг ҳам бир қисми йўқ қилинган. Ўрганишда ушбу ноқонуний ҳаракатлар натижасида табиатга 441 млрд 299 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди", дея қайд этган Кушербаев.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг аниқлашича, Самарқанд ва Навоий вилоятларида ҳам ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ҳолатлари кузатилган.
Самарқанд туманида жойлашган "Л.П." МЧЖнинг раҳбари А.Б. корхонада балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ҳудуддан ўзбошимчалик билан 33,2 минг куб метр ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олган. Бу орқали давлатга 3,1 млрд сўм зарар етказилган.
Шу каби, Навоийнинг Кармана тумани "Янги ариқ" МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонидан 79,3 минг куб метр ҳажмдаги қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги маълум бўлган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилган.
"Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади департамент хабарида.
Бундан ташқари, яна бир ҳолат Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида аниқланган. Вилоятнинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ишонч телефонига Нарпай тумани "Мушкент" маҳалласи фуқаролари томонидан мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаат Каттақўрғон ва Нарпай туманлари Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда ушбу маҳалла фуқаролари иштирокида ўрганилган. Ўрганиш давомида Каттақўрғон тумани "Боғот" маҳалласида яшовчи фуқаро шу туманнинг "Найман" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанидан ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк машиналарига ортиб бераётганлиги аниқланган.
"Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 70-моддаси прим 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари — 10 миллион 200 минг сўм миқдорида жарима белгиланди", дейилади Экологя вазирлиги ахборот хизмати томонидан берилган хабарда.
Шунингдек, Нарпай туманида ўтказилган яна бир рейд давомида туманнинг "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи фуқаро С.Р. ўз бошқарувидаги экскаватор билан шу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга юклаб бераётганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси прим 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 20 баробари — 6 миллион 800 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Бу орқали табиатга 1 миллион 1172 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузар жами 7 миллион 972 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Ўзбекистон
12.09.2024, 17:04
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Финландия ядровий чиқиндиларни 100 минг йил сақловчи омбор қурмоқда
Жаҳон
03.06.2026, 10:06

Иссиқхоналарни Тошкентдан Сурхондарёга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон
13.04.2026, 14:40

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда
Ўзбекистон
18.02.2025, 10:22

"Омонқўтон"да табиатга жами 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
Ўзбекистон
14.09.2024, 09:37
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

Умид ва хавф ўртасида: Туркияда бедарак йўқолаётган Марказий Осиё аёллари
Сиёсат
15.06.2026, 16:47

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди
Спорт
15.06.2026, 10:48

Трамп телефон орқали Путин ва Зеленский билан суҳбатлашди
Жаҳон
15.06.2026, 10:24

АҚШ Сомали ҳакамини Жаҳон чемпионатига нега киритмади?
Спорт
14.06.2026, 08:41

Россияда ишлаб чиқарилган самолёт Ҳиндистонда фалокатга учради
Жаҳон
13.06.2026, 13:47

Очишга 5 дақиқа, ёпишга 5 ой: тадбиркорни сарсон қилаётган бюрократик тизим
Иқтисодиёт
13.06.2026, 13:15

Москва ва Санкт-Петербургда айрим АЁҚШларда ёқилғи сотувига чекловлар жорий этилди
Жаҳон
13.06.2026, 13:02

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон
13.06.2026, 10:53

Украина Россияга қарши уруш учун 20 млрд доллар сўрамоқчи
Жаҳон
13.06.2026, 09:46

Ўзбекистон – Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага етди
Спорт
12.06.2026, 15:19

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди
Спорт
12.06.2026, 14:57

Қозоғистонда миллий валюта (Тенге) номи ўзгармоқда
Жаҳон
12.06.2026, 13:29

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Маст ҳолда машина бошқарганлик учун "15 сутка"
Ўзбекистон
12.06.2026, 11:24
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
