Шавкат Мирзиёев маданий меросни асраш ва музей ишини ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқди
Президент Шавкат Мирзиёев маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейларни модернизациялаш, тарихий бойликларни қайтариш ва Ўзбекистон маданиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш бўйича келгуси режалар тақдимоти билан танишди.
Ўзбекистон
11.09.2026, 09:48
Улашиш:

Тошкент модернизми UNESCO рўйхатида
Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида «Тошкентнинг модернизм меъморчилиги: Марказий Осиё замонавийлиги ва анъаналари» миллий номинацияси UNESCO Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Унда пойтахтдаги 10 та муҳим меъморий объект жамланган.
Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиё ва МДҲда XX аср модернизми меъморий мероси UNESCOнинг мазкур мақомига эга бўлган биринчи давлатга айланди. Бу сўнгги 25 йилда мамлакатнинг UNESCO Бутунжаҳон мероси рўйхатига биринчи миллий киритилиши бўлди.
Дипломатик саъй-ҳаракатлар натижасида «Қуёш» гелиомажмуаси ҳам Бутунжаҳон мероси объекти таркибида сақлаб қолинди. Янги мақом Тошкентнинг меъморий меросини ўрганиш, асраш ва маданий туризмни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Пойтахт модернизми меъморчилигини муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш бўйича 2026–2030 йилларга мўлжалланган давлат дастурини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Маданий меросни асрашга 466,4 миллиард сўм йўналтирилди
Тақдимотда сўнгги йилларда маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун давлат бюджетидан 466,4 миллиард сўм маблағ ажратилгани маълум қилинди. 305 та лойиҳа-смета ҳужжати тайёрланган, 55 та объектда ишлар якунланган, яна 152 та объектда реставрация жараёнлари давом этмоқда.
Маданий мерос объектларининг кадастр ҳужжатлари 8 183 та объект бўйича шакллантирилди. Ёдгорликларни қисқа муддатли ижарага бериш орқали 4 187 та тадбиркорлик субъекти жалб қилиниб, соҳавий жамғармага 27,9 миллиард сўм йўналтирилди. 2025 йилда 52 та объектга 152,9 миллиард сўм миқдорида маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб қилинган.

Меросни муҳофаза қилишда рақамли технологиялар
Тарихий шаҳарлар ва меъморий объектларни жадал қурилиш ҳамда инфратузилма ривожи шароитида асраш учун Heritage Impact Assessment — меросга таъсирни баҳолаш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, маданий мероснинг ягона рақамли платформаси, объектларнинг рақамли эгизаклари, Heritage Open Data тизими ва маданий мерос бўйича ситуацион марказ ташкил этиш режалаштирилган. Марказ IoT-сенсорлар, сунъий йўлдош маълумотлари, видеотаҳлил ва сунъий интеллект воситалари орқали мониторинг олиб бориши мумкин.
2030 йилга қадар барча маданий мерос объектларини рақамлаштириш кўзда тутилган. Туристик оқимни бошқариш учун Visitor Management тизими, рақамли чипталар ва ташриф лимитларини белгилаш механизмлари ҳам жорий этилади.
_QUSpoOe.jpg)
Бухорода реставрация олий мактаби очилади
Кадрлар тайёрлаш масаласида Бухорода ихтисослаштирилган реставрация олий мактабини очиш, Археология институтининг ҳудудий филиалларини ривожлантириш ва реставраторларни лицензиялаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди.
Тошкентдаги монументал санъат мактабини сақлаш мақсадида анъанавий усуллар ва замонавий технологияларни бирлаштирувчи ихтисослаштирилган мозаика марказини ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Ичан-қалъада «Оллоқулихон карвонсаройи» лойиҳаси
Хивадаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонаси ҳудудида «Оллоқулихон карвонсаройи» савдо марказини ташкил этиш лойиҳаси кўриб чиқилди. Тақдимотда савдо нуқталарининг тартибсиз жойлашуви тарихий муҳитнинг визуал яхлитлигига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
Янги лойиҳа анъанавий савдо муҳитини сақлаш, ҳунармандлар учун шароит яратиш, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш ҳамда янги туристик нуқтани шакллантиришга қаратилган.
.jpg)
Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади
Самарқандда «Aga Khan Trust for Culture» билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Бибихоним мажмуасини консервация ва реставрация қилиш лойиҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Лойиҳа доирасида ёдгорликни ҳужжатлаштириш, археологик ва муҳандислик текширувлари, материаллар таҳлили, конструктив моделлаштириш ва реставрация ечимларини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилади. Кейинги босқичларда асосий гумбаз ва унга туташ иншоотларни консервация қилиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда музей экспозициясини яратиш режалаштирилган.

Тарихий бойликларни қайтариш бўйича комиссия тузилади
Турли тарихий даврларда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилган ноёб ёдгорликлар, археологик ашёлар, нодир қўлёзмалар ва санъат асарларини излаш ҳамда мамлакатга қайтариш мақсадида Президент ҳузурида маданий бойликларни репатриация қилиш бўйича комиссия шакллантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Йиғилиш якунида 2027–2035 йилларга мўлжалланган Маданий меросни ривожлантириш стратегияси бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Стратегияда маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш, рақамлаштириш, реставрацияни ривожлантириш ҳамда маданий бойликларни қайтаришга қаратилган дастурлар назарда тутилган.
Президент тақдим этилган таклифларни такомиллаштириш ва уларнинг амалий ижросини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди
Ўзбекистон
09.09.2026, 10:53

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзега қўнғироқ қилди
Ўзбекистон
26.09.2026, 10:48

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи: дўстлик ва ҳамкорлик
Сиёсат
17.09.2026, 09:39

Ўзбекистон божхона тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон
07.09.2026, 15:09
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
сўнгги янгиликлар

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади
Ўзбекистон
12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди
Ўзбекистон
12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон
12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:37

MrBeast Ўзбекистонни тарк этди: Самарқандда нима юз берди?
Ўзбекистон
12.10.2026, 10:05

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
Таълим
12.10.2026, 09:37

Банклар энди картангиздаги охирги тийингача ечиб ололмайди
Иқтисодиёт
10.10.2026, 10:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:40

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Маргарет Ҳемилтон 90 ёшида вафот этди
Жаҳон
09.10.2026, 15:43

Пайпоққа яширилган 64 минг доллар фош бўлди
Ўзбекистон
09.10.2026, 14:48

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
машҳур янгиликлар

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди
Ўзбекистон
18.09.2026, 15:25
