Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.
Жаҳон
10.03.2026, 13:04
Улашиш:

АҚШ-Исроил ҳужумлари Эроннинг 1000 дан ортиқ фуқаросининг, жумладан, мамлакат олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Эрон жавоб тариқасида Исроилга ракета ва учувчисиз учиш аппаратларини учирди.
Урушнинг акс-садоларини Покистон чуқур ҳис қилмоқда.
Форс кўрфазидаги олтита давлат ҳам Эрон ҳужумига учради. Бу эса Покистонни қийин вазиятда қолдирди.
Мамлакат жануби-ғарбда Эрон билан 900 километр (559 миль) чегарага эга. Шунингдек, миллионлаб покистонликлар Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларида ишлайди ва истиқомат қилади.
Ўтган йилнинг сентябр ойидан бошлаб Исломобод Ар-Риёд билан ўн йиллар давомидаги алоқаларини янада мустаҳкамлаб, расмий ўзаро мудофаа шартномасини имзолади. Ушбу шартномага кўра, томонлардан бирига қилинган тажовуз – иккаласига қарши қилинган тажовуз ҳисобланади.
Эрон учувчисиз учоқлари ва баллистик ракеталари Форс кўрфази давлатларини нишонга олишда давом этар экан, Покистонда тобора долзарб савол туғилмоқда: мабодо урушга қўшилиб қолгудек бўлса, Исломобод кейинги қадамда нима қилиши керак?
Исломободнинг ҳозиргача қилган ҳаракати эса Эрон, Саудия Арабистони ва бошқа минтақа етакчилари билан телефон орқали музокаралар олиб боришдан иборат.
28 февраль куни АҚШ-Исроил зарбалари натижасида Олий раҳнамо ҳалок бўлганида, Покистон ҳужумларни “асоссиз“ деб қоралади. Бир неча соатдан сўнг Эроннинг Форс кўрфази давлатларига қарши уюштирган зарбаларини ҳам “суверенитетнинг очиқдан-очиқ бузилиши” сифатида салбий баҳолади.
Можаро бошланган пайтда Ар-Риёдда бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида қатнашган Бош вазир ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар кейинчалик Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги музокараларни бошлади.
3 март куни Сенатдаги нутқида ва ўша куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган Дар Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчига Покистоннинг Саудия Арабистони олдидаги мудофаа мажбуриятларини эслатганини маълум қилди.
“Биз Саудия Арабистони билан мудофаа шартномасига эгамиз ва бу бутун дунёга маълум, - деди Дар. - Мен Эрон раҳбариятига Саудия Арабистони билан тузган шартномамизни ҳисобга олишларини айтдим”.
Ароқчи эса ундан Саудия ҳудуди Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланилмаслигига кафолат сўраган. Ишоқ Дар Ар-Риёддан ушбу кафолатларни олганини, шунингдек, махфий алоқа орқали олиб борилган музокаралар натижасида Эроннинг қиролликка қилган зарбалари кўлами камайганини таъкидлади.
Эроннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Али Ризо Инаятийнинг билдиришича, қироллик ўз ҳудудидан АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳужум қилишда фойдаланишига йўл қўймасликка ваъда берган.
Бир кун ўтиб, 6 март куни эрта тонгда Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги Султон бин Абдулазиз ҳаво базасини нишонга олган учта баллистик ракетани тутиб йўқ қилганини тасдиқлади.
Бир неча соат ўтиб, Покистон қуруқликдаги қўшинлар маршали Асим Мунир Ар-Риёдда Саудия Арабистони Мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон билан учрашди. Улар ўзаро мудофаа шартномаси доирасида Эроннинг қиролликка қилган ҳужумлари ва уларни тўхтатиш учун зарур чораларни муҳокама қилган.
Таҳлилчилар фикрича, уруш авж олган сари, Покистоннинг икки яқин ҳамкори ўртасидаги мувозанатни сақлаш ҳаракати тобора қийинлашиб бориши мумкин.
Мудофаа шартномаси синовда
2025 йил 17 сентябрда Ар-Риёдда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳамда армия штаб бошлиғи Асим Мунир томонидан имзоланган ўзаро стратегик мудофаа шартномаси Покистон учун энг муҳим расмий мудофаа мажбурияти саналади.
Унинг асосий бандида айтилишича, иккала давлатдан бирига қарши қилинган ҳар қандай тажовуз иккаласига қарши қилинган тажовуз деб ҳисобланади. Матн НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш жамоавий мудофаа тамойиллари асосида тузилган, аммо таҳлилчилар буни ҳарбий аралашувни автоматик равишда бошлаш деб талқин қилиш хатолигини билдирган.
Шартнома Исроилнинг 2025 йил сентябрида Доҳадаги ҲАМАС амалдорларига қилинган зарбаларидан сўнг имзоланган эди.
Ушбу ҳодиса Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг олти давлати – Баҳрайн, Қувайт, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларида АҚШнинг хавфсизлик кафолатларига бўлган ишончга путур етказди.
Ядро қуролига эга Покистон ўнлаб йиллар давомида Саудия Арабистони билан ҳарбий алоқаларни сақлаб келган, тахминан 1500 дан 2000 гача Покистон ҳарбийлари қиролликда жойлашган.
Энди эса шартнома ҳеч бир томон кутмаган шароитларда синовдан ўтмоқда.
Ар-Риёддаги “Қирол Файсал номидаги ислом илмлари тадқиқот маркази” илмий ходими Умар Карим Покистоннинг ҳозирги мушкул аҳволини нотўғри ҳисоб-китоб натижаси деб атади.
Унинг фикрича, Исломобод Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида эришилган яқинлашувдан сўнг, ўзини Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасида қолиб кетишини ҳеч қачон кутмаган бўлиши мумкин.
“Эҳтимол, саудияликлар Покистонни охирги марта синаб кўраётгандир ва агар Покистон ҳозир ўз мажбуриятларини бажармаса, муносабатлар қайтариб бўлмайдиган даражада дарз кетади”, – дея қўшимча қилди у.
Аммо Исломободнинг Қуаид-и-Азам университети тарих профессори Илҳон Ниёзнинг фикрича, агар Саудия Арабистони ўзини етарлича хавф остида ҳис қилиб, расман ҳарбий ёрдам сўраса, Покистон Саудияга ёрдамга келади.
Эрон омили
Покистон учун вазиятни мураккаблаштираётган жиҳат шундаки, агар Ар-Риёд ҳарбий ёрдам сўраса, у Эронга шунчаки душман деб қарай олмайди.
Икки давлат ўртасида узун ва очиқ чегара мавжуд. Улар муҳим савдо ҳамкорлар ҳисобланиб, дипломатик алоқаларни кучайтирган. Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён 2025 йил августида Исломободга ташриф буюрган ва икки ҳукумат турли расмий ва махфий тарзда алоқаларни сақлаб турибди.
Илҳон Ниёз ҳам Теҳроннинг “қийин қўшни” бўлиб келганини тан олар экан, муносабатларнинг беқарорлигига далил сифатида 2024 йил январда Эрон бошлаган трансчегаравий зарбалар алмашинувини келтириб ўтган.
Шундай бўлса-да, унинг сўзларига кўра, Покистон учун Эроннинг барқарорлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш “муҳим миллий манфаатларга” эга.
Эроннинг фуқаролар урушида қулаши, можароли гуруҳларга бўлиниб кетиши ва Исроил таъсирининг Покистоннинг ғарбий чегараларигача кенгайиши – буларнинг барчаси Исломободни жиддий ташвишга солади.
Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ
Жаҳон
10.03.2026, 13:04
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди
Жаҳон
27.04.2026, 13:04

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

“Uzbekistan Airways” Карачига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон
11.10.2025, 19:15

Эрон осмони парвозлар учун очилди
Жаҳон
04.07.2025, 14:24

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
