Мадинада эмас, Ўзбекистонда дарахт экиш керакми?
Экология партия фракцияси раҳбари Абдушукур Хамзаев юртдошларни Мадинада эмас, Ўзбекистонда дарахт экишга чақирмоқда.
Ўзбекистон
07.04.2025, 15:27
Улашиш:

Унга кўра, ижтимоий тармоқларда "Мадина шаҳрида хурмо экиб, савоб олинг" мазмунидаги пул эвазига бирор шахс номидан кўчат экиш ваъда қилинаётган видеолар айланмоқда. Айрим фуқароларимиз томонидан пул ўтказилганлиги ва уларнинг номидан хурмо кўчатлари экилаётгани ҳам тасвирлари ҳам тарқалмоқда.
Партия раҳбари бундай ташаббуслар нега бошқа мамлакатда амалга ошаётганлигини айтиб, "нима учун ўз маблағларимизни ўзга юртнинг обод бўлиши, бегона одамларнинг қулай шароитда яшашга сарфлашимиз керак?", деган саволни ўртага ташлади.
"Дарахт экиш эзгу амал, бунга ҳеч бир эътироз йўқ. Аммо шу ишни ватанимизда, ота онамиз, яқинларимиз, қолаверса, келажак авлодларимизга нафи тегадиган жойда қилиш тўғри эмасми?! Энг ёмони, бундай пайтда фирибгарлар ҳам "отини қамчилайди". Мадинада дарахт экиш баҳонасида йиғилган пуллар фирибгарлар қўлида йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли ҳам катта", дейди Экология партия фракцияси раҳбари Абдушукур Хамзаев
Унинг айтишича, мамлакатда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси юртни обод қилиш, чўлланишга қарши курашиш мақсадида 200 миллион туб кўчат экилган. Аммо бу лойиҳада фуқароларнинг фаоллиги, жонкуярлиги бўлмас экан бу мақсадга эришиш осон бўлмайди.
Хўш, Экология парияси раҳбари сўз очган "Яшил макон" лойиҳаси ўз ваифасини бажармоқдами?
Бош прокуратура 2024 йилнинг 10 июнда эълон қилинган қилинган ҳисоботга кўра, "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси доирасида 541 ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчатлар қўшиб ёзилганлигини аниқлаган эди. Шунингдек, 441 та ҳолатда эса, 580 минг туп кўчат суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган.
Бундан ташқари, ўтган йилнинг 11 июльда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ободонлаштириш бошқармаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатларни сотиб олишда 446 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги ҳолатлари аниқланган эди.
Партия раҳбарининг таъкидлашича, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни сақлаб қолиш бўйича етарлича чоралар кўрилмаяпти, дарахтлар кесилишига муддатсиз мораторий эълон қилинишига қарамасдан дарахт кесиш ҳолатлари тўхтамаяпти.
Ўзбекистон
07.04.2025, 15:27
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55
сўнгги янгиликлар

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»
Сиёсат
27.06.2026, 18:15

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин
Ўзбекистон
27.06.2026, 17:14

Ўзбекистонга 44 даражагача жазирама иссиқ яқинлашмоқда
Ўзбекистон
27.06.2026, 15:45

Ўзбекистон ойлик иш ҳақи бўйича дунёда 117-ўринни эгаллади
Иқтисодиёт
27.06.2026, 15:18

“Яширин иқтисодиёт харитаси” платформаси ишга туширилади
Иқтисодиёт
27.06.2026, 14:35

Трамп Европа давлатларига 100 фоизлик бож билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон
27.06.2026, 13:25

Талас шаҳрининг 82 йиллигига бағишланган тадбир бекор қилинди
Жаҳон
27.06.2026, 12:02

Самбо чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 10 та медални қўлга киритди
Спорт
27.06.2026, 11:19

Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди
Жаҳон
27.06.2026, 10:09

Зилзиладан сўнг Венесуэлага бепул интернет тақдим этилди
Жаҳон
27.06.2026, 09:22

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади
Таълим
26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?
Фан-технология
26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?
Маданий
26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»
Жаҳон
26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет
Жаҳон
26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди
Жаҳон
26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот
Фан-технология
26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Ўзбекистон
25.06.2026, 18:16
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55
