Жейсон Пэджетт: ҳужумдан кейин пайдо бўлган математик истеъдод
2002 йилдаги ҳужумдан сўнг Жейсон Пэджетт ҳаёти тубдан ўзгарди. У дунёни шакллар ва геометрик тузилмалар орқали кўра бошлаб, илгари намоён бўлмаган ноёб математик истеъдодга эга бўлди ва ижод билан шуғуллана бошлади.
Фан-технология
11.04.2026, 14:15
Улашиш:

2002 йил Американинг Taкома шаҳридаги оддий бир кеча бир инсон тақдирини бутунлай ўзгартирди. Шу кеча Жейсон Пэджетт номли оддий мебел сотувчиси учун ҳаёт икки қисмга бўлинди — “олдин” ва “кейин”.
Караоке бар олдидаги шафқатсиз ҳужумдан сўнг у оғир мия чайқалиши ва кучли руҳий жароҳат билан уйига қайтди. Шифокорлар буни оддий жароҳат деб ўйлашди, аммо бу фақат бошланиши эди. Ва айнан шу зарба унинг онгида яширинган, ҳеч ким кутмаган қобилиятларни уйғотган эди.

Ҳужумдан кейин Пэджеттнинг дунёси ва хайолот олами ўзгарди. Унинг кўзига атроф-олам оддий кўринишда эмас, балки майда “кадрлар” кетма-кетлиги сифатида намоён бўларди. Ҳар бир ҳаракат гўё тасвирлар ва кадрлар йиғиндисига айланар ва, ҳар бир чизиқ эса аниқ шаклга эга эди. Унинг таърифига кўра, дунё “пикселларга бўлинган”, лекин шу билан бирга табиий тезликда ҳаракатланар эди.

Энг қизиғи — у ҳамма жойда геометрияни кўра бошлади. Камалакдаги симметрия, сувнинг айланиб оқишидаги фракталлар, ҳатто кундалик оддий манзаралар ҳам унга математик қонуниятлар сифатида очиларди. У буни оддий сўзлар билан шундай изоҳлайди: “дунё ниҳоятда гўзал бўлиб қолган.”

Бир вақтлар математикани суймаган инсон учун бу мутлақо янги олам эди. Мактабда у ҳатто оддий алгебрани ҳам тўлиқ ўзлаштирмаган, китоб очишни ёқтирмаган. Аммо эндиликда у мураккаб математик тушунчаларни ҳисоб-китобсиз, интуитив равишда ҳис қила бошлади. У чизган расмлар илмий тушунчаларнинг тирик манзарасига айланар эди — доиралар, чизиқлар ва чексиз такрорланувчи фракталлар орқали у π каби абстракт тушунчаларни рақам сифатида эмас, балки шакл ва ҳаракат сифатида ҳис қила оларди.

Бу ҳолат илмий доираларни ҳам бефарқ қолдирмади. Пэджетт “орттирилган савант синдроми” деб аталувчи жуда кам учрайдиган омилгп мисол бўлиб берди. Одатда бундай ҳолатларда инсон мусиқа ёки санъатда ноёб қобилиятларга эга бўлади. Лекин математика соҳасида бундай ўзгариш — ниҳоятда камёб ёки деярли учрамайдиган ҳолат.
Унинг ҳикоясида яна бир қизиқ жиҳат бор: у синестезия деб аталувчи ҳолатни ҳам бошдан кечирди. Бу шундай ҳолатки, инсоннинг ҳислари бир-бирига “аралашиб кетади”. Масалан, Пэджетт рақамларни оддий белгилар эмас, балки геометрик шакллар сифатида қабул қила бошлади.

Кейинчалик нейробиологлар унинг миясини чуқур ўрганишди. Замонавий технологиялар — функционал магнит-резонанс томография ва магнит стимуляция усуллари орқали олимлар унинг миясидаги ўзгаришларни аниқлашга ҳаракат қилишди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, асосий ўзгариш миянинг париетал қисмида юз берган. Айнан шу ҳудуд инсоннинг фазовий фикрлаши ва ҳиссий маълумотларни қайта ишлашда муҳим ахамият ўйнайди.
Шу қисмдаги ўзгариш натижасида Пэджетт бир турдаги маълумотни бошқа турда қабул қила бошлаган — яъни кўриш, ҳис қилиш ва тушуниш ўртасида янги боғланишлар пайдо бўлган. Бу эса унга дунёни мутлақо янги кўринишда англаш имконини берган.

Тадқиқотчилардан бири, профессор Берит Бругорнинг фикрича, бундай қобилиятлар аслида ҳар бир инсонда яширин ҳолда мавжуд бўлиши мумкин. Фақат одатда мия бу имкониятларни “чеклаб” туради. Айрим ҳолатларда — жароҳат ёки касалликдан кейин — бу чекловлар йўқолиб, инсонда фавқулодда қобилиятлар намоён бўлади. Аммо бундай ҳолатлар кўпинча вақтинчалик бўлиши ҳам мумкин.

Пэджетт эса ўз ҳаётини бутунлай ўзгартирди. У энди оддий сотувчи эмас — у рақамлар ва шакллар орқали дунёни англайдиган инсонга айланди. Кейинчалик у ўз ижодини жамлаган онлайн платформани ишга тушириб, у ерда ўз тасаввуридаги геометрик оламни қоғозга туширган асарларини бутун дунёга тақдим этиш ва сотиш имкониятини яратди.
Унинг ҳикояси инсон миясининг чексиз имкониятларини эслатади: баъзан энг оғир зарба ҳам янги дунё эшигини очиши мумкин.
Фан-технология
11.04.2026, 14:15
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12
сўнгги янгиликлар

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди
Жаҳон
24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда
Сиёсат
24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди
Жаҳон
24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль
Сиёсат
24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин
Ўзбекистон
24.06.2026, 14:56

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар оширилади
Иқтисодиёт
24.06.2026, 14:47

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12
