Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда
Дуров хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли Telegram Россияда блокланиши мумкин.
Жаҳон
25.02.2026, 09:48
Улашиш:

Россияда Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуровга нисбатан терроризмга кўмаклашиш бўйича жиноий иш олиб борилаётгани ҳақида ҳукуматга яқин Российская газета ва Комсомольская правда нашрлари хабар берди.
Мақолаларда айтилишича, Дуров хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани сабабли Telegram Россияда блокланган. Материаллар “Россия ФХХ материаллари асосида” деган изоҳ билан эълон қилинган. Ҳар икки нашр Telegram жиноий фаолиятда қўлланилаётганини таъкидлаган.
“Комсомольская правда”нинг ёзишича, мессенжер суицид, зўравонлик, “колумбайн”, “AUYE” жиноий мафкураси, оммавий қотилликлар, болалар порнографияси, гиёҳванд моддалар савдоси ва сохта ҳужжатлар тарқатиш учун майдонга айланган.
“Российская газета” эса иловадаги “анонимлик иллюзияси” радикаллар, жиноятчилар ва террорчилар учун қулай муҳит яратганини билдирган. Хабарларда айтилишича, айнан Telegram орқали “Crocus City Hall”даги теракт, шунингдек Даря Дугина ва генерал Игор Кирилловга нисбатан ҳужумлар режалаштирилган.
Нашрларда Дуров “хорижий таъсир остидаги шахс” сифатида таърифланиб, “гибрид уруш шароитида душманга ёрдам бериш”да айбланмоқда.
Telegramнинг блокланиши
Муаллифлар Telegram 2018 йилда Россияда блоклангани, 2020 йил июнь ойида эса чекловлар бекор қилинганини эслатади. Ўшанда Роскомнадзор бу қарорни мессенжер раҳбариятининг терроризм ва экстремизмга қарши курашишга тайёрлиги билан изоҳлаган эди.
Бироқ Euronews нашри хабарига кўра, ўша вақтда идорада Telegram’ни тўлиқ блоклаш учун техник имконият етарли бўлмаган. Мессенжер IP-манзиллар блокланган заҳоти уларни Amazon Web Services ва Google Cloud орқали янгилаб олган. Натижада Роскомнадзор Telegram’га алоқаси бўлмаган айрим сайтларни ҳам тасодифан блоклаб қўйган ҳолатлар кузатилган.
Энди эса, нашрлар таъкидлашича, Дуров яна ҳокимият талабларини бажаришдан бош тортмоқда. “Российская газета” маълумотига кўра, Роскомнадзор Дуров жамоасига 150 мингдан ортиқ мурожаат юбориб, ноқонуний контентни олиб ташлашни талаб қилган, аммо бу сўровлар жавобсиз қолган.
2025 йил август ойида Россия ҳукумати Telegram орқали қўнғироқ қилиш имкониятини чеклаган. 2026 йил февраль ойида эса мессенжер фаолияти сезиларли даражада секинлаштирилган. Айрим ҳудудларда сервис амалда блоклангани айтилмоқда. Роскомнадзор фаолияти натижасида 2026 йил 10 февралдан бошлаб трафик деградацияси 55 фоизгача ошгани қайд этилган.
Россия ҳукумати чекловларни IT-компанияларни “маҳаллийлаштириш” тўғрисидаги қонун талабларини бажармаслик билан изоҳламоқда. Яъни Telegram ва WhatsApp фойдаланувчи маълумотларини Россия ҳудудида сақламаётгани таъкидланмоқда.
“Коммерсант” газетаси 2024 йил декабрида Кремлда Telegram’ни қайта блоклаш масаласи муҳокама қилинаётганини ёзган эди.
Февраль ойида Павел Дуров Россия ҳукумати фуқароларни давлат назоратидаги иловага ўтишга мажбурламоқчи эканини билдирган. Гап мамлакатда “миллий мессенжер” сифатида тарғиб қилинаётган MAX платформаси ҳақида кетмоқда. Айрим халқаро IT-мутахассислар ушбу илованинг хавфсизлиги бўйича саволлар билдирган.
Мустақил ОАВ ва экспертлар эса Telegram’га нисбатан босимни эҳтимолий янги сафарбарлик ортидан норозилик намойишларининг олдини олишга қаратилган чора сифатида баҳоламоқда.
Францияда ҳибсга олиниши
2024 йил 24 август куни Павел Дуров Париж яқинидаги Le Bourget Airport аэропортида қўлга олинган ва тўрт кун ҳибсда сақланган. 28 август куни суд уни 5 миллион евро гаров эвазига озод қилган ва мамлакатдан чиқишни вақтинча тақиқлаган.
Франция томони Дуровни Telegram орқали содир этилган жиноятларга шерикликда айблаган. Айбловлар орасида фирибгарлик, пул ювиш, болалар порнографияси ва гиёҳванд моддалар тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Тергов версиясига кўра, Telegram маъмурияти ҳуқуқ-тартибот органлари сўровларига жавоб бермагани туфайли жиноятларнинг олди олинмаган.
Франция жандармерияси маълумотига кўра, 11 йил давомида 2460 та сўров жавобсиз қолган.
Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Telegram маъмурияти айбловларни асоссиз деб атаган, бироқ Европа ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровларига муносабатни кучайтирган. 2025 йил баҳорида Дуровга Францияни тарк этишга рухсат берилган.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
25.02.2026, 09:48
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Москва ва Санкт-Петербургда айрим АЁҚШларда ёқилғи сотувига чекловлар жорий этилди
Жаҳон
13.06.2026, 13:02

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23
сўнгги янгиликлар

Шимолий Кореяда суицидга қарши чоралар кучайтирилди — ОАВ
Жаҳон
23.06.2026, 16:06

Янги Наманганда янги IT-парк қурилиши бошланди
Ўзбекистон
23.06.2026, 16:05

Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенни мағлуб этди
Спорт
23.06.2026, 15:14

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради - ОАВ
Ўзбекистон
23.06.2026, 12:58

Шимолий Калифорния кутубхонасида отишма содир бўлди
Жаҳон
23.06.2026, 12:32

23 июнь – Халқаро бева аёллар куни
Жаҳон
23.06.2026, 11:13

Coca-Cola ва АҚШ солиқ хизмати ўртасида 20 млрд долларлик баҳс
Жаҳон
23.06.2026, 10:58

Стармер кетди. Британия яна бош вазир излаяпти
Жаҳон
22.06.2026, 19:58

Садир Жапаров Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 17:22

Тюмен ҳудудига берилган дрон зарбалари қайтарилди — Россия
Жаҳон
22.06.2026, 16:54

Эронда бензин нархи 350 сўм. У қандай белгиланади?
Иқтисодиёт
22.06.2026, 16:39

Паспорт бор, виза бор, аммо кириш йўқ: Омар Артан иши инсон ҳуқуқлари баҳсига айланди
Спорт
22.06.2026, 15:33

Иккинчи жаҳон урушидаги йўқотишлар
Жаҳон
22.06.2026, 15:18

Мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга ТОП-10 банк
Иқтисодиёт
22.06.2026, 13:24

Янги Тошкентга кўчиш: давлат идоралари бинолари аукционга чиқарилди
Иқтисодиёт
22.06.2026, 12:07

Тошкент давлат педагогика университети биноси сотувга қўйилди
Ўзбекистон
22.06.2026, 11:51

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?
Жаҳон
22.06.2026, 11:24

Сурхондарёда халқаро аҳамиятга эга кўприкка талафот етди
Ўзбекистон
22.06.2026, 10:24

Британия Европа Миграция Тармоғига кузатувчи давлат сифатида қўшилди
Сиёсат
21.06.2026, 10:04

Хоразмда Хитой университетининг Хива филиали очилади
Таълим
20.06.2026, 16:44
машҳур янгиликлар

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатларга эга талабаларга максимал балл берилади
Таълим
13.06.2026, 12:34

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23
